ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Нефть ва газни қазиб олиш ва қайта ишлаш. Нефть ва газ қувурлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.06.1998 й. 266-сон "Шўртан газ-кимё комплекси атрофида яшил воҳа барпо этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.06.1998 й.

N 266



ШЎРТАН ГАЗ-КИМЁ КОМПЛЕКСИ АТРОФИДА

ЯШИЛ ВОҲА БАРПО ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Шўртан газ-кимё комплексини ва унга ёндош ҳудудларни қум босишидан муҳофаза қилиш ҳамда ушбу минтақада экология вазиятини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Шўртан газ-кимё комплексига ёндош 5 минг гектар ерни ажратиш масаласини белгиланган тартибда ҳал қилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитаси кўрсатиб ўтилган ерларда 1998 йил 1 июлдан бошлаб автомобиль йўллари, новлар ва суғориш тармоқлари бўйлаб иҳота ўрмонзорлари, манзарали иҳота дарахтзорлари, кичик ўрмонлар ва кўчатзорлар барпо этиш ҳамда келгусида уларни парвариш қилиш бўйича ихтисослаштирилган ўрмон хўжалиги корхонаси ташкил этсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ўрмон хўжалиги корхонаси ташкил этиш учун иловага* мувофиқ маблағ ажратсин.


3. "Ўзнефтгазқазиболиш" бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитаси ҳисоб-китобларига биноан, ташкил қилинаётган ихтисослаштирилган ўрмон хўжалиги корхонасини иҳота ўрмонзорлари барпо этиш учун зарур бўлган техника, асбоб-ускуналар ва анжомлар Билан таъминласин.


4. "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат кооператив қўмитасига ташкил қилинаётган ихтисослаштирилган ўрмон хўжалиги корхонасининг техника ва транспорт воситаларини тузатиш ҳамда уларга сервис хизмати кўрсатиш, корхонани зарур эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш юклансин.


5. "Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитаси буюртмаларига биноан, ихтисослаштирилган ўрмон хўжалиги корхонасини иҳота ўрмонзорлари ва манзарали иҳота дарахтзорлари барпо этишга доир ишларни бажарувчи техника ва автомашиналарнинг узлуксиз ишлаши учун ёнилғи-мойлаш материаллари билан таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда "Ўзкимёсаноат" уюшмаси ихтисослаштирилган ўрмон хўжалиги корхонаси ташкил этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитасига минерал ўғитлар ва дарахтзорларни ҳимоя қилиш кимёвий воситалари ажратишни назарда тутсинлар.


7. Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги Шўртан газ-кимё комплекси атрофида яшил воҳа барпо этишни 2001 йилгача ҳар йили Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурига киритишни ва ушбу тадбирлар учун Давлат ўрмон қўмитасига асосланган ҳисоб-китоблар бўйича маблағлар ажратишни назарда тутсинлар.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.


























Время: 0.1889
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск