Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) / ғғғ /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.12.2000 й. 517-сон "Вазирлар Маҳкамасининг Умумиқтисодиёт комплекси ишлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.12.2000 й.

N 517



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

УМУМИҚТИСОДИЁТ КОМПЛЕКСИ

ИШЛАРИ САМАРАДОРЛИГИНИ

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси Умумиқтисодиёт комплексининг самарали, пухта ва аниқ мақсадга йўналтирилган ҳолда ишлашини таъминлаш, унинг таркибига кирувчи вазирликлар ва идоралар масъулиятини ошириш, республика иқтисодиётини ривожлантириш ва эркинлаштиришнинг устувор йўналишларини ва стратегик вазифаларини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамаси Умумиқтисодиёт комплексининг Ўзбекистон Республикаси олдида турган иқтисодиётни ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари ва стратегик вазифаларидан келиб чиқиб, самарали, пухта ва аниқ мақсадга йўналтирилган ҳолда ишлашини таъминлаш чора-тадбирлари Дастури иловага мувофиқ маъқуллансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов, Вазирлар Маҳкамасининг Умумиқтисодиёт комплекси таркибига кирувчи вазирликлар ва идоралар раҳбарлари чора-тадбирлар Дастурида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда бир ой муддатда вазирликлар ва идоралар тўғрисидаги Низомларни қайта кўриб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.

Бунда Умумиқтисодиёт комплекси таркибига кирувчи ҳар бир вазирлик ва идоранинг манфаатлари ушбу қарор билан тасдиқланган чора-тадбирлар Дастурида баён қилинган аниқ мақсадга йўналтирилган вазифаларни ҳал этиш учун ўзаро пухта бўйсундирилиши зарурлигига алоҳида эътибор берилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳузурида Умумиқтисодиёт комплекси таркибига кирувчи барча вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари ҳамда етакчи мутахассислари иштирокидаги Бирлашган ҳайъат тузиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.

Бирлашган ҳайъат зиммасига ҳар йили ҳайъат иш режасини, унга биринчи навбатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг иккинчи чақириқ Олий Мажлис биринчи сессиясидаги маърузасида баён қилинган иқтисодиётни эркинлаштириш ва ислоҳ қилишга доир устувор қоидалар ва вазифаларни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 2 июндаги ПФ-2612-сон Фармони билан тасдиқланган Жамиятнинг сиёсий, иқтисодий ва соҳаларини эркинлаштириш ва ислоҳ қилишни чуқурлаштириш, мамлакат хавфсизлигини таъминлаш дастурини бажаришга йўналтирилган масалаларни киритган ҳолда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш юклансин.


4. Белгилансинки, Умумиқтисодиёт комплекси таркибига кирувчи ҳар бир вазирлик ва идора фаолиятининг самарадорлиги, ушбу қарор билан тасдиқланган чора-тадбирлар Дастурига мувофиқ, Умумиқтисодиёт комплекси олдида турган ягона вазифаларни ҳал этишдаги иштироки даражаси билан белгиланиши керак.


5. Вазирлар Маҳкамасининг Умумиқтисодиёт комплекси Комплекс таркибига кирувчи барча вазирликлар ва идораларнинг тасдиқланган чора-тадбирлар Дастурида белгиланган вазифаларни бажариш бўйича ишларининг пухта ва аниқ мақсадга йўналтирилган ҳолда ташкил этилишини таъминласин.

Амалга оширилган ишлар натижалари тўғрисида биринчи ярим йиллик ва умуман 2001 йил якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамасига ахборот берилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси конунлари тўплами" 2000 й. 12-сон































Время: 0.1942
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск