Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) / ғғғ /

Вазирлар Маҳкамаси Умумиқтисодиёт комплексининг Ўзбекистон Республикаси олдида турган иқтисодиётни ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари ва стратегик вазифаларидан келиб чиқиб самарали, пухта ва аниқ мақсадга йўналтирилган ҳолда ишлашини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар Дастури (ЎзР ВМ 29.12.2000 й. 517-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 29 декабрдаги

517-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамаси Умумиқтисодиёт комплексининг

Ўзбекистон Республикаси олдида турган иқтисодиётни

ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари ва стратегик

вазифаларидан келиб чиқиб самарали, пухта ва аниқ

мақсадга йўналтирилган ҳолда ишлашини таъминлаш

бўйича чора-тадбирлар

ДАСТУРИ

Т/р

Стратегик

вазифалар


Умумиқтисодиёт комплекси олдида

турган мақсад ва вазифаларни

амалга ошириш механизми

Муддатлар


Умумиқтисодиёт комплекси

таркибига кирувчи бошқарув

органлари ва тузилмаларнинг

масъулияти, мувофиқлиги

ва ўзаро буйсуниши*


қонун

ҳужжатларини

ишлаб чиқишда


қабул қилинган

қарорларни амалга

оширишда


1-устуворлик. Макроиқтисодий барқарорлик ва барқарор иқтисодий ўсиш

1.1.

Иқтисоднинг барқарор, мутаносиб ривожланишини таъминлаш

Ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантириш истиқболларини баҳолаш, асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар пул-кредит параметрлари, давлат бюджети, тўлов, тармоқлараро тўлов баланслари, моддий баланслар ва бошқаларни ўзаро боғлашни такомиллаштириш асосида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ўртача муддатли ва йиллик прогнозларини ишлаб чиқиш.

ҳар йили

III чорак

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк, вазирликлар, идоралар

Иқтисодиётни ривожлантиришнинг қуйидагиларни назарда тутувчи ҳар йилги кўп вариантли сценарийларини ишлаб чиқиш:

- бозор қайта ўзгартиришларини чуқурлаштириш;

- макроиқтисодий бошқаришнинг шакл ва усулларини такомиллаштириш;

- ички ва ташқи бозорлар конъюнктурасини ўзгартириш ҳамда иқтисодиётни янада эркинлаштириш.


Ҳар йили

II чорак

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк, тадқиқот марказлари, вазирликлар, идоралар

Қуйидагилар асосида иқтисодиётнинг устувор секторлари ва соҳаларини жадал ривожлантириш учун қулай муҳит шакллантиришни таъминловчи макроиқтисодиётни бошқариш комплекс механизмини ишлаб чиқиш:

- давлат инвестициялари ажратиш тизимини такомиллаштириш;

- мақсадли солиқ, божхона, кредит ставкалари ва имтиёзлар белгилаш;

- пул-кредит, валюта, ташқи иқтисодий, нарх, амортизация сиёсатини такомиллаштириш;

- рақобат муҳитини ривожлантириш.


2001 йил

март

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк, Давлат солиқ қўмитаси, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, (Давлат божхона қўмитаси)

1.2.

Миллий валюта ва нархларни барқа-рорлаштиришни таъминловчи балансланган пул-кредит сиёсатини ишлаб чиқиш

Қуйидагилар асосида пул-кредит сиёсати асосий йўналишларини ишлаб чиқиш:

- иқтисодий ўсиш индикаторларини ва нархлар индексларини мақбул уйғунлаштиришга эришиш бўйича биргаликдаги сайъ-ҳаракатларни мувофиқлаштириш;

- пул бўйича таклифлар устидан қатъий миқдорий назоратни амалга ошириш;

- пул массаси ўсишининг иқтисодий жиҳатдан асосланган чегараларини белгилаш;

- кредит ва касса режаларини ишлаб чиқишни такомиллаштириш;

- қайта молиялаш ставкаларини тартибга солиш механизмини такомиллаштириш.


Ҳар йили

III чорак

Марказий банк, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги

Марказий банк, Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги

Тўлов тизимини такомиллаштириш, замонавий банк технологияларини қўллаш ва тўлов пластик карталаридан фойдаланишни кенгайтириш ҳисобига нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ривожлантириш.


2001 йил

Марказий банк, Молия вазирлиги

Марказий банк, Молия вазирлиги

1.3.

Инфляцияни пасайтириш, инфляция жараёнларини бошқариш

2001-2003 йилларда инфляция даражасини пасайтириш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи дастурларни ишлаб чиқиш:

- пул эмиссияси устидан қатъий назорат ўрнатиш;

- тижорат банклари томонидан лойиҳаларнинг самарадорлиги ва харажатларни қоплашидан келиб чиққан ҳолда кредитлар ажратилиши устидан назоратни кучайтириш;

- энг муҳим маҳсулот турларига нарх белгилаш жараёнлари мониторингини таъминлаш;

- стратегик товарлар (ишлар ва хизматлар) нархлари ўзгариши оқибатларининг кўп вариантли ҳисоб-китобларини амалга ошириш;

- қайта молиялаш ставкаларини тартибга солиш механизмини такомиллаштириш;

- иқтисодий жиҳатдан асосланган давлат қисқа муддатли ва узоқ муддатли мажбуриятларини, бошқа қимматли қоғозларини чиқариш, шунингдек Давлат бюджети даромадлари ва харажатлари сиёсатини мақбуллаштириш ҳисобига бюджет тақчиллигини инфляциясиз қоплашга босқичма-босқич эришиш чора-тадбирларини амалга ошириш.


2001 йил

I ярим

йиллиги

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Марказий банк, Молия вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси


Марказий банк, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, (Давлат мулки қўмитаси), Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, тижорат банклари


1.4.

Бюджет-солиқ сиёсатини такомиллаштириш, молия тизимини ислоҳ қилиш

Солиқ-бюджет сиёсатини такомиллаштириш, фискал функцияларини камайтириш ва солиқларнинг рағбатлантирувчи ролини кучайтириш, республика ва маҳаллий бюджетлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни мақбуллаштириш бўйича  қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирларни ишлаб чиқиш:

- солиқ юкини ишлаб чиқарувчилардан истеъмолчиларга ўтказишни босқичма-босқич таъминлаш, тўғридан-тўғри солиқлар салмоғини қисқартириш ҳисобига билвосита солиқлар улушини кўпайтириш;

- солиққа тортишнинг ўхшаш базасига эга бўлган солиқларни бирхиллаштириш чора-тадбирлари тизимини қабул қилиш, солиқ механизмини соддалаштириш;

- ресурсларни тежовчи ишлаб чиқаришларни рағбатлантиришни таъминловчи солиқ ресурслари ставкаларини мақбуллаштириш;

- йиғилувчанлик даражасини ошириш ва бошқа резервлар ҳисобига солиқ солиш базасини кенгайтириш;

- божхона божини ундиришда тариф разрядларини бирхиллаштириш;

- баҳолашда ва бюджет харажатларини амалга оширишда норматив усулини кенгайтириш;

- Давлат бюджети даромадлари ва харажатлари таркибида маҳаллий бюджетлар улушини ошириш.


Ҳар йили

I ярим

йиллик


Молия вазирлиги

Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси

Давлат харидлари тизими асосида давлат эҳтиёжларини шакллантириш ва амалга ошириш тартибини ишлаб чиқиш.


2001 йил

II чорак

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги


Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси


Давлат молия ва моддий ресурсларидан фойдаланишнинг норматив базасини ишлаб чиқиш.


Доимо

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги


Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси


1.5.

Банк тизимини янада ислоҳ қилиш

Инвестиция жараёнининг асосий бўғини бўлишга даъват этилган банк соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи йўналишлар ва аниқ чора-тадбирларни белгилаш:

- банкларни янада капиталлаштириш;

- хусусий банклар сонини кўпайтириш;

- аҳоли маблағларини банк тизимига жалб этишни рағбатлантириш;

- кредит сиёсатини, кредит бериш шакллари ва усулларини такомиллаштириш, иқтисодиётнинг устувор тармоқлари ва секторларидаги инвестиция лойиҳаларини кредитлашда тижорат банклари иштирокини кенгайтириш;

- тижорат банкларининг инвестиция воситачилари сифатидаги ролини ошириш;

- мажбурий суғурталаш асосида фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш тизимини шакллантириш.


Ҳар йили

Пул-кредит

сиёсати

асосий

йўналиш-

ларини

ишлаб

чиққан

ҳолда


Марказий банк, Молия вазирлиги, (Банклар уюшмаси)

Марказий банк, тижорат банклари, Молия вазирлиги, (Банклар уюшмаси)

2-устуворлик. Иқтисодиётдаги таркибий қайта ўзгартиришлар

2.1.

Минерал ва қишлоқ хўжалиги хом ашёсини чуқур қайта ишлашни таъминловчи актив таркибий ва инвестиция сиёсатини ўтказиш

Иқтисодиётни таркибий қайта ўзгартиришларнинг узоқ муддатли стратегиясини, давлат инвестиция, илмий-техника сиёсатини, уни амалга оширишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни таъминловчи имтиёз ва преференциялар тизимини ишлаб чиқиш

2001 йил

II чорак

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, (Фан ва техника давлат қўмитаси)


Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, (Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Фан ва техника давлат қўмитаси)


Иқтисодиётни таркибий қайта ўзгартиришларнинг такрорий ишлаб чиқариш, тармоқ ва ҳудудий мутаносибликларни такомиллаштиришни назарда тутувчи ўрта муддатли прогнозларини ишлаб чиқиш.


Икки

йилда бир

марта


Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги


Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, вазирликлар ва идоралар


Тармоқлар ва тармоқлараро комплексларни (маҳаллий ва экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришларни) ривожлантириш, илғор, ресурсларни тежайдиган технологиялар асосида базавий тармоқларни замонавийлаштириш ва техника билан қайта жиҳозлаш дастурларини ишлаб чиқиш.


Доимо

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги


Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, вазирликлар, идоралар


Иқтисодиёт тузилмаларини (ишлаб чиқарувчи кучларни) жойлаштиришнинг ўрта муддатли даврга мўлжалланган, қуйидагиларни назарда тутувчи схемаларини ишлаб чиқиш:

- минерал-хом ашё, меҳнат, ер-сув ресурслари ва инфратузилмалар, тўпланган ишлаб чиқариш ва интеллектуал потенциалдан оқилона фойдаланиш;

- хорижий инвестицияларнинг республика минтақаларига барқарор кириб келиши;

- рақобат муҳитини ривожлантириш;

- кичик ва хусусий бизнесни жадал ривожлантириш;

- ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш.


Икки

йилда бир

марта


Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги


Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари)


Таркибий ўзгаришларнинг асосий устуворликлари ва стратегик вазифаларини амалга оширишни ҳисобга олган ҳолда ўрта муддатли даврга (2-5 йил) инвестиция дастурларини ишлаб чиқиш


2001 йил

IVчорак

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, (Вазирлар Маҳкамасининг Инвестиция дастурлари департаменти), Молия вазирлиги, Марказий банк


Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, (Вазирлар Маҳкамасининг Инвестиция дастурлари департаменти), Молия вазирлиги, Марказий банк, (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари)


Қисқа муддатли (йиллик) ва ўрта муддатли (3 йил) даврга маҳсулотлар ва хом ашёларнинг энг муҳим турлари бўйича моддий балансларини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш


2001 йил

III чорак

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги


Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, вазирликлар, идоралар


2.1-қўшимча устуворлик. Ёқилғи-энергетика комплексининг барқарор фаолият кўрсатиши ва уни ривожлантириш

2.1.1.

Ёқилғи-энергетика комплексини барқарор, мутаносиб ривожлантиришни таъминлаш


Ёқилғи-энергетика комплексининг республика иқтисодиётини барқарор ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини кенгайтириш базаси сифатидаги роли ва аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда унинг тармоқлари муаммоларини ҳал қилиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш;


2003 йил

IV чорак

Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат геология қўмитаси, "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги


Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзбекнефтгаз" компанияси, Давлат геология қўмитаси, "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси


Ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантиришнинг республика иқтисодиётининг барча тармоқлари ва секторлари билан мутаносиблигини таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


2003 йил

IV чорак

Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзбекнефтгаз" компанияси, "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси


Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзбекнефтгаз" компанияси, "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси


2.1.2.

Энергия ресурслари захиралари барқарор ва етарлича ўсишини ва уларни ишлаб чиқаришни таъминловчи углеводородларни излаш, разведка қилиш, қазиш, қазиб олиш ва қайта ишлашга чет эл инвестицияларини кенг жалб қилиш


Нефть ва газ бўйича геологиия-разведка объектларини кенгайтириш, чет эл инвестицияларини жалб қилишнинг иқтисодий механизмини, шу жумладан конларни ва хом ашёни қайта ишлаш корхоналарини концессияга бериш йўли билан жалб қилиш дастурини ишлаб чиқиш.

2001 йил

I чорак,

ҳар йили

Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ("Ўзбекнефтгаз" компанияси, Давлат геология қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги)


("Ўзбекнефтгаз" компанияси, Давлат геология қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги), суғурта компаниялари, тижорат банклари


2.1.3.

Ёқилғи-энергетика комплексининг разведка қилинган энергетика захираларидан ва ишлаб чиқариш салоҳиятидан самарали, оқилона фойдаланилишни таъминлаш


Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани энергетика ресурсларидан оқилона ва тежаб фойдаланишни таъминловчи замонавий ресурсларни тежовчи технологияларга босқичма-босқич ўтказиш, энергиянинг муқобил манбаларини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш


2001-2003

йиллар

Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ("Ўзбекнефтгаз" компанияси, "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси, Давлат геология қўмитаси)

Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ("Ўзбекнефтгаз" компанияси, "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси, Давлат геология қўмитаси)


2.1.4.

Ёқилғи-энергетика комплексининг энергия ишлаб чиқариш қувватларини ва инфратузилмасини замонавийлаштириш

2001-2010 йилларда Ўзбекистон Республикаси энергетикасида энергия ишлаб чиқарувчи қувватларни ривожлантириш ва реконструкция қилиш дастурларини ишлаб чиқиш, унда қуйидагилар назарда тутилади:

замонавий юқори тежамли буғ-газ қурилмалари жорий этилган ҳолда энергия ишлаб чиқарувчи қувватларни реконструкция қилиш;

энергетика тармоғига электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш кўпайтирилишини таъминловчи чет эл инвестицияларини жалб қилиш;

энергиянинг муқобил манбалари: қуёш коллекторлари ва шамол-энергетика қурилмаларидан фойдаланишни кенгайтириш;

бориш қийин ва чекка жойларда энергиянинг автоном манбаларини амалиётга жорий этиш;

энергиянинг нобуд бўлиши ва энергетиканинг атроф муҳитга таъсирини камайтириш имконини берувчи минерал-толали изоляция материаллари негизида энергетика асбоб-ускуналари учун иссиқликдан сақловчи қопламаларнинг янги тоифаларини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш;

энергиянинг барча турларини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш устидан доимий мониторинг олиб борилишини таъминловчи энергияни ҳисобга олиш тизимини замонавийлаштириш ва такомиллаштириш, ёритишнинг ушбу эҳтиёжлар учун электр энергияси истеъмолини жиддий равишда камайтириш имконини берувчи юқори самарали приборларини жорий этиш


Дастурни

амалга

ошириш

чора-тад-бирларини

ҳар йили

аниқлаш-

тирган ҳолда

2000 йил

декабрь


Иқтисодиёт вазирлиги ("Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси), Молия вазирлиги, (Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, "Ўзбекнефтгаз" компанияси, Давлат геология қўмитаси)


Иқтисодиёт вазирлиги ("Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси), Молия вазирлиги, (Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, "Ўзбекнефтгаз" компанияси, Давлат геология қўмитаси)


2.1.5.

Ёқилғи-энергетика комплекси корхоналарининг молиявий барқарорлигини ва барқарор ишлашини таъминлаш

Қуйидаги мақсадларда Ёқилғи-энергетика комплекси корхоналари молиявий оқимларининг мувазанатлилигини таъминловчи комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш:

Ёқилғи-энергетика комплекси корхоналарининг барқарор ишлаши;

комплекс корхоналарни замонавийлаштириш, техника билан қайта жиҳозлаш ва реконструкция қилиш;

геология-разведка ишлари дастурларининг тўлақонли амалга оширилиши;

жалб қилинган кредит ресурслари бўйича мажбуриятларни ўз вақтида бажариш


Доимий

равишда

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, тижорат банклари, "Ўзбекнефтгаз" компанияси, "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси, "Кўмир" акциядорлик бирлашмаси


Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, тижорат банклари, "Ўзбекнефтгаз" компанияси, "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси, "Кўмир" акциядорлик бирлашмаси


2.1.6.

Ёқилғи-энергетика комплекси тармоқлари ва корхоналарини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш ва мақбуллаштириш

Ёқилғи-энрегетика комплекси тармоқлари ва корхоналарини бошқариш тузилмасини мунтазам равишда танқидий ўрганиш ҳамда уни мақбуллаштириш ва бўғинлиликни қисқартириш юзасидан таклифлар киритиш


2003 йил

IV чорак,

сўнгра ҳар

йили


Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, "Ўзбекнефтгаз" компанияси, "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси, "Кўмир" акциядорлик бирлашмаси


Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, "Ўзбекнефтгаз" компанияси, "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компаниси, "Кўмир" акциядорлик бирлашмаси


2.2-қўшимча устуворлик. Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштириш

2.2.1.

Сув ресурслари ва ер фондидан  оқилона ва балансланган ҳолда фойдаланиш асосида аграр секторнинг барқарор ривожланишини таъминлаш


Сув ресурсларининг қисқа муддатли ва ўрта муддатли балансларини ишлаб чиқишни амалиётга татбиқ этиш


Ҳар йили

III чорак

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги), Молия вазирлиги


(Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари


Замонавий технологияни, алмашлаб экишларнинг илмий асосланган тизимини жорий этишни, ғўза, дон ва бошқа экинларнинг истиқболли навларини жойлаштиришни, сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишни ҳисобга олган ҳолда ер фондидан оқилона фойдаланиш прогнозини ишлаб чиқиш.


Ҳар йили

III чорак

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги), Молия вазирлиги


(Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари


2.2.2.

Қишлоқда мулкдорлар синфини яратиш, бозор ўзгартиришларини чуқурлаштириш

2001-2003 йилларда қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг қуйидагиларни назарда тутувчи дастурларини ишлаб чиқиш:

- қишлоқ хўжалиги кооперативларида (ширкатларида) пай тизимини ва оилавий пудратни янада ривожлантириш;

- қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши тузилмасида фермер хўжаликлари салмоғини жадал ўстириш;

- деҳқон хўжаликлари фаолиятини фаоллаштириш учун зарур шароитларни таъминлаш;

- қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг индустриал ва интенсив агротехнологияларни жорий этишдан манфаатдорлигини ошириш;

- қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини маблағ билан таъминлашни такомиллаштириш, уларнинг кредит ресурсларидан фойдаланишини кенгайтириш;

- қишлоқни юқори унумли техника ва материал ресурслари билан таъминлашнинг муқобил шаклларини ривожлантириш.


2000 йил

декабрь


Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат мулки қўмита-си,"Ўзагромашсервис", "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компаниялари, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси)

(Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги), Давлат мулки қўмитаси, "Ўзагромашсервис", "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компаниялари, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси

2.2.3.

Қишлоқ хўжалиги хом ашёсини қайта ишловчи, қишлоқ хўжалиги корхоналаридан бўшай-диган меҳнат ресурсларини иш билан самарали таъминловчи ишлаб чиқаришни жадал ривожлантириш


Қишлоқ хўжалиги хом ашёсини қайта ишлаш ва ички истеъмол бозорини халқ истеъмоли молларига тўлдириш билан шуғулланувчи тадбиркорларни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг ташкилий-ҳуқуқий, молия-кредит механизмини такомиллаштириш.


2001 йил

I чорак


Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, (Давлат мулки қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Миллий банк), тижорат банклари


(Давлат мулки қўмитаси,Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Миллий банк), тижорат банклари, (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари)


2.2.4.

Мамлакат аҳолиси эҳтиёжларини ишончли таъминлайдиган қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат тармоқлари-ни жадал ривожлантириш


Экин майдонларини таркибий ўзгартириш, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар учун қулай макроиқтисодий шароитлар (нархлар, солиқлар, кредитлар, субвенциялар, дотациялар) яратиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.


2001 йил

I чорак

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги), Молия вазирлиги, Марказий банк


(Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари)


3-устуворлик. Кўп укладли иқтисодиётни шакллантириш

3.1.

Кичик ва ўрта бизнеснинг жадал ривожланиши ва унинг ялпи ички маҳсулотдаги улушининг барқарор ўсиши учун шароитлар яратиш


Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришнинг ягона тизимини шакллантириш йўли билан кичик ва ўрта бизнеснинг ялпи ички маҳсулот таркибидаги улушини ошириш мақсадида кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш бўйича қуйидаги дастурий чора-тадбирларни тайёрлаш:

- хорижий молия ресурсларини жалб қилиш;

- моддий хом ашё ресурслари бозоридан фойдаланишни таъминлаш;

- ҳуқуқий ҳимояни таъминлаш;

- кадрлар тайёрлаш;

- экспортга мўлжалланган ва импортнинг ўрнини босувчи ишлаб чиқаришларни ривожлантириш.


2001 йил

I чорак

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, (Давлат мулки қўмитаси), Молия вазирлиги, Марказий банк, тижорат банклари


(Давлат мулки қўмитаси), Марказий банк, (Миллий банк), тижорат банклари, (Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси), суғурта компаниялари


3.2.

Соғлом рақобат муҳитини шакллантиришнинг иқтисодий ва ҳуқуқий шарт-шароитларини яратиш


Монопол тузилмалар фаолиятини, нархни бошқариш ва соғлом рақобат муҳитини шакллантириш механизмларини такомиллаштиришга йўналтирилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга қўшимчалар киритиш йўли билан монополиядан чиқариш, мулкчилик ва хўжалик юритишнинг турли шаклларини ривожлантириш асосида рақобат муҳитини шакллантириш.


2001 йил

I чорак

Молия вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, (Адлия вазирлиги), Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги


Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси


3.3.

Яхлит, ўзаро боғланган, функционал бозор инфратузилмасини яратиш


Бозор инфратузилмаси институтларини ривожлантиришнинг  устувор йўналишларини белгилаш. Республика минтақаларидаги нобанк молия институтларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш.


2001 йил

III чорак


Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Марказий банк, Молия вазирлиги, (Давлат мулки қўмитаси, ФТДҚ)


Марказий банк, Молия вазирлиги, (Давлат мулки қўмитаси, ФТДҚ)


4.1.

Экспортни барқа-рор ўстириш ва иқтисодий тармоқ-ларга тўғридан-тўғри хорижий сармояларни жалб қилиш мақсадида ташқи савдо сиёсатини эркинлаштириш

Қуйидагилар асосида экспорт имкониятларини ривожлантиришни ва импортнинг оқилона ташкил этилишини рағбатлантириш бўйича чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш:

- экспорт ва импорт балансини такомиллаштириш;

- республикамизда ишлаб чиқарилган товарларни ташқи бозорга чиқариш тизимини ривожлантириш;

- ташқи савдо инфратузилмасини ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш;

- валюта бозорини янада эркинлаштириш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш;

- экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар учун имтиёзлар ва преференциялар тизимини такомиллаштириш.


Ҳар йили

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Марказий банк, Молия вазирлиги, (Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги)


Молия вазирлиги, Марказий банк,

(Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги), Давлат солиқ қўмитаси, (Давлат божхона қўмитаси)


4.2.

Тайёр маҳсулотларнинг экспортдаги ҳажми ва улушини кўпайтириш, импорт ҳажми ва таркибини оқилона ташкил этиш

Макроиқтисодий кўрсаткичлар ва республика иқтисодиётидаги таркибий ўзгаришлар прогнозлари билан боғлиқ ҳолда ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантиришнинг ўрта муддатли стратегик вазифаларини белгилаш.


2001 йил

I чорак

(Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолият департаменти), Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, (Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги)


Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, (Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги), Молия вазирлиги, Марказий банк, (Миллий банк), ваколатли банклар


Қуйидагилар асосида экспортнинг ўсишини ва импортни оқилона ташкил этишни таъминловчи савдо балансини мақбуллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш:

- божхона ва солиқ сиёсатини такомиллаштириш;

- импортчилар учун экспорт мажбуриятларини жорий этиш;

- экспорт-импорт операцияларини кредитлашни ва суғурталашни ривожлантириш.


Ҳар йили

III чорак

Макроиқти-содиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, (Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги), Давлат солиқ қўмитаси, (Давлат божхона қўмитаси)

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, (Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги), Давлат солиқ қўмитаси, (Давлат божхона қўмитаси)

4.3.

Ички валюта бозорига валюта маблағлари оқимини кенгайтиришнинг қулай шароитларини ва рағбатлантириш омилларини яратиш

Умумиқтисодиёт комплекси вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қуйидагилар бўйича сайъ-ҳаракатларни ишлаб чиқиш:

- ички валюта бозорида талаб ва таклифнинг мутаносиблигига эришиш;

- биржа ва биржадан ташқари валюта бозорларининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш;

- экспорт имкониятини ривожлантиришни янада рағбатлантириш.


Доимо

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк, (Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги)

Марказий банк, Молия вазирлиги, (Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги), ваколатли банклар

5-устуворлик. Замонавий яхлит инфратузилма яратиш

5.1.

Замонавий транспорт инфратузилмасини яратиш

Қуйидагиларни назарда тутувчи замонавий транспорт инфратузилмасини яратиш дастурларини амалга ошириш:

- республика минтақалари ўртасида юклар ва йўловчилар ташишнинг қўшни давлатлар чегараларини кесиб ўтишни истисно қилувчи ишончли транспорт қатновини йўлга қўйиш;

- Ўзбекистоннинг Марказий Осиё минтақасининг транспорт қатновлари маркази сифатидаги  ролини  таъминловчи  транспорт йўлакларини яратиш, яратиладиган трансмиллий йўлаклар орқали Европа ва Осиёнинг энг йирик портларига тўсиқларсиз ва кўп вариантли чиқиш лойиҳаларини амалга ошириш ва уларни тугаллаш.


Қабул

қилинган

дастурларга

мувофиқ

ҳар йили


Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, (Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, "Ўзавтойўл" давлат концерни, "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси)

("Ўзавтойўл" давлат концерни, "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги), Молия вазирлиги


5.2.

Алоқа ва телекоммуникациялар, ахборот технологияларининг замонавий инфратузилмасини яратиш


Жаҳон ахборот ресурсларидан фойдаланишни таъминловчи телекоммуникациялар ва ахборот технологияларини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш.


2001 йил

I чорак


Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, вазирликлар, идоралар


Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, вазирликлар, идоралар


5.3.

Ўзаро боғлиқ функционал бозор инфратузилмасини шакллантириш

Қуйидагиларни назарда тутувчи ўзаро боғлиқ функционал бозор инфратузилмасини яратиш:

- банк секторидаги ислоҳотларни жадаллаштириш, нобанк молия институтларини ривожлантириш ва чет эл инвесторларини жалб қилиш асосида уларнинг фаолият кўрсатиш сифати ва ишончлилигини халқаро стандартларгача етказиш;

- нобанк молия институтлари (суғурта, лизинг, аудиторлик, инжиниринг, маркетинг, менежмент ва бошқа масалалар бўйича консалтинг)ни жадал ривожлантириш;

- ахборот билан таъминлашнинг замонавий тизимини шакллантириш.


Қабул қилинган дастурларга мувофиқ ҳар йили

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Марказий банк, Молия вазирлиги, (Фан ва техника давлат қўмитаси)

Марказий банк, Молия вазирлиги, (Фан ва техника давлат қўмитаси)


6-устуворлик. Меҳнат бозорини шакллантиришга оид фаол сиёсат

6.1.

Меҳнатга лаёқатли аҳолини иш билан оқилона таъминлашни демографик ривожлантириш муаммолари

Меҳнат бозорини ва иш билан бандликни тартибга солишнинг қуйидагиларни назарда тутувчи давлат тизими самарадорлигини ошириш:

- аҳолининг демографик ўсиши прогнозларини ишлаб чиқиш ва меҳнатга лаёқатли аҳолини иш билан таъминлаш муаммоларини ҳал қилиш;

- меҳнат ресурсларининг прогноз балансларини аҳолини иш билан самарали таъминлаш бўйича чора-тадбирлар комплексини асослаган ҳолда ишлаб чиқиш;

- иш билан таъминлашнинг ҳудудий дастурларини амалга ошириш ва асосан бюджетдан ташқари манбалар ҳисобига иш ўринлари ташкил этиш;

- аҳолининг ўзини ўзи иш билан таъминлашини рағбатлантириш, микрокредитлаш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари даражасида молия-кредит иттифоқлари (кооперативлар) тизимини ривожлантириш ва меҳнат бозори инфратузилмаси фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

- олдини олиш чора-тадбирларини ўз вақтида кўриш учун қишлоқ туманларида ва аҳоли яшаш жойларида меҳнат бозори аҳволининг тезкор мониторингини ўтказиш.


Доимо

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, (Давлат мулки қўмитаси), Ижтимоий таъминот вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк, (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари)

Меҳнат вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги, (Давлат мулки қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари)


6.2.

Меҳнат бозоридаги талаб ва таклифнинг мутаносиблиги асосида касб-ҳунар кадрлари тайёрлаш

Тегишли мутахассисларга бўлган талаб ва таклифлар асосида ва иқтисодиётдаги таркибий силжишлар ва бозор ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда касб-ҳунар ишчи кадрлари ва мутахассислар тайёрлаш ҳамда уларни қайта тайёрлаш дастурларини ишлаб чиқиш.


Ҳар йили

II чорак

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги)


Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги, (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги)


7-устуворлик. Халқ моддий фаравонлигини янада барқарор

ўстириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш

7.2.

Аҳоли даромадларининг барқарор ўсишини таъминлаш

Қуйидагилар бўйича чора-тадбирлар дастурларини ишлаб чиқиш:

- қулай макроиқтисодий режим яратиш;

- ўзини ўзи иш билан таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини даромадларни (акциялардан, кўчмас мулкдан олинган дивидендлар ва бошқалар) оширишнинг бозор механизмларига жалб қилиш мақсадида хўжалик юритувчи субъектлар фаолият кўрсатишини эркинлаштириш;

- аҳоли қўлида бўлган даромадларни кўпайтириш ва истеъмол талабини ўстиришга рағбатлар ва шароитларни кўпайтириш борасида меҳнатга ҳақ тўлаш фондини тартибга солишнинг амалдаги механизмини такомиллаштириш.


2001 йил

II чорак

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги


Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги


7.2.

Истеъмол талабини таҳлил қилиш ва бошқариш асосида истеъмол таркибини мақбуллаштириш


Оилаларнинг истеъмол бюджетларини мунтазам ўрганиш асосида истеъмол таркибини оқилона ташкил этиш.


Ҳар йили

I чорак


Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги


Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги


7.3.

Ички бозорни истеъмол товарлари ва хизматлар билан тўлдириш

Истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи ва аҳолига пулли хизмат кўрсатувчи ишлаб турган рақобатга қодир корхоналарни техника билан қайта жиҳозлаш ва ривожлантириш ҳисобига республикамизда ишлаб чиқилган истеъмол товарларини кўпайтириш бўйича дастурлар ишлаб чиқиш.


2001 йил

I чорак

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги


Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, вазирликлар, идоралар


7.4.

Аҳолининг кам таъминланган қатламларини ишончли ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш

Қуйидаги механизмларни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш:

- аҳолининг кам таъминланган қатламларини аниқ манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш;

- фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари орқали ҳимоялашнинг аниқ манзиллилигини ва самарадорлигини кучайтириш.

Оналар ва болаларнинг тўлақонли, уйғун равишда ҳар томонлама ривожланишини ижтимоий кафолатлашнинг ишончли тизимини таъминлаш бўйича дастурларни қуйидаги комплекс чора-тадбирларни назарда тутган ҳолда ишлаб чиқиш:

- замонавий тиббий хизмат кўрсатиш;

- ўсиб келаётган авлодни жисмоний жиҳатдан тўғри тарбиялаш мақсадида спорт инфратузилмасини яратиш ва янада ривожлантириш;

- болалар ҳаётининг барча босқичларида уларнинг ҳар томонлама маънавий, интеллектуал ривожланиши учун шарт-шароитларни шакллантириш;

- ўсиб келаётган авлодни Ватанга садоқат, тарихий меросни, миллий анъаналарни чуқур ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш.


Ҳар йили

I чорак

2001 йил

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, (Соғлиқни сақлаш вазирлиги), Ижтимоий таъминот вазирлиги

Молия вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ижтимоий таъминот вазирлиги, (Соғлиқни сақлаш вазирлиги), Молия вазирлиги

Нодавлат пенсия жамғармаларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирларни ва меъёрий-қонуний ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш


2002-2003 йиллар

Ижтимоий таъминот вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Адлия вазирлиги


Ижтимоий таъминот вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги


       

*) Қавсларда Умумиқтисодиёт комплексларига кирмайдиган тузилмалар кўрсатилган
















































Время: 0.2149
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск