Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик, галлачилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.12.2000 й. 497-сон "2001 йил ҳосили учун ғўзани навлар бўйича жойлаштириш ҳамда навларни янгилашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.12.2000 й.

N 497



2001 ЙИЛ ҲОСИЛИ УЧУН ҒЎЗАНИ НАВЛАР

БЎЙИЧА ЖОЙЛАШТИРИШ ҲАМДА НАВЛАРНИ

ЯНГИЛАШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, кўрилаётган чора-тадбирларга қарамай республикада ғўза уруғчилигида жиддий яхшиланиш кузатилмаяпти, уни навлар бўйича жойлаштириш ва навларни янгилашда бузилишларга йўл қўйилмоқда. Асосий майдонларга етилиш муддати кеч бўлган кам ҳосилли ғўза навлари экилмоқда. Жаҳон бозорида эҳтиёж кам бўлган, сифати паст ғўза навларини ўзбошимчалик билан экиш ҳоллари, айниқса Андижон ва Фарғона вилоятларида, мавжуд.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ғўза селекцияси ва уруғчилиги соҳасидаги илмий изланишларга доир ишларни суст амалга оширмоқдалар, уруғлик материалнинг нави ва экиш кондициялари устидан зарур назоратни таъминламаяптилар.

Барча майдонларга толасининг сифати бўйича халқаро талабларга жавоб берадиган, тезпишар ва юқори ҳосилли ғўзанинг селекция навларини жойлаштириш, шунингдек 2001 йил ҳосили учун ушбу навлар уруғлик чигитининг зарур миқдорда ўз вақтида тайёрлаб қўйилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигининг 2001 йил ҳосили учун чигит экиш майдонлари, ғўзани навлар бўйича жойлаштириш ва пахтанинг ялпи ҳосили миқдори тўғрисидаги таклифлари 1 ва 2-иловаларга мувофиқ қабул қилинсин.

2001 йил учун пахта толасининг давлат харидлари ҳажми уни етиштириш ҳажмининг 30 фоизи даражасида сақлаб қолинсин.


2. “Ўздавпахтасаноатсотиш” уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги:

2001 йил 1 февралгача уруғлик пахта тозаланишини ҳамда 20 февралгача 3-иловага мувофиқ миқдорда уруғлик чигит тайёрлаб қўйилишини тугалласинлар. Уруғлик чигит хўжаликларга ғўза селекция навларининг тасдиқланган жойлаштирилишига мувофиқ ҳолда ҳар гектарга кўпи билан 60 килограммдан тукли ва 30 килограммдан туксизлантирилган чигит ҳисобидан берилсин;

2001 йил 15 февралгача 4-иловага мувофиқ уруғлик чигитни вилоятлараро ташиш тугалланишини таъминласинлар.


3. Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ҳокимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ҳокимларининг агросаноат комплекси ривожлантирилиши учун мутасадди бўлган биринчи ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги раҳбарлари 2001 йил ҳосили учун ғўзани навлар бўйича жойлаштиришга оид 2-иловага мувофиқ белгиланган топшириқларга қатъий риоя қилиниши учун шахсан жавоб берадилар.

Туманлар ва хўжаликлар раҳбарлари навларни жойлаштириш тартибини бузганликлари учун республика қонун ҳужжатларига мувофиқ шахсан жавоб беришлари тўғрисида қатъий огоҳлантирилсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, “Ўздавпахтасаноатсотиш” уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари:

навларни жойлаштиришнинг тасдиқланган схемасига риоя қилиниши устидан назоратни таъминласинлар, вилоятларда тавсия қилинган ғўза навларининг тўрт-бештадан ортиқ (янгилари бундан мустасно), туманларда  иккитадан, хўжаликларда эса биттадан ортиқ экилишига йўл қўймасинлар;

уруғлик пахта учун чигит экиладиган хўжаликларни танлов асосида танлаш тартибини икки ой муддатда ишлаб чиқсинлар;

ғўзанинг янги, истиқболли ва районлаштирилган навларини кўпайтирувчи элита-уруғчилик хўжаликлари ишини алоҳида назоратга олсинлар, ушбу навларни юқори унумдор ва сув билан таъминланган ерларга эксинлар, агротехника ва уруғчиликка доир тадбирларни юқори даражада олиб борсинлар;

хўжаликларда ғўзанинг янги ва истиқболли навлари ўзбошимчалик билан синаб кўрилишига йўл қўймасинлар. Бундай навларни синаш фақат давлат нав синаш участкаларида, илмий-тадқиқот институтларининг экспериментал базаларида ҳамда янги навларни олдиндан кўпайтириш хўжаликларида олиб борилсин.


5. “Ўзкимёсаноат” уюшмаси:

уруғлик чигитларни белгиланган муддатларда тайёрлашни тугаллаш учун зарур миқдор ва ассортиментдаги уруғликни дорилаш воситаларининг “Ўздавпахтасаноатсотиш” уюшмасига 2000 йил 30 декабргача етказиб берилишини таъминласин;

минерал ўғитларни биринчи навбатда уруғчилик хўжаликларига, экспериментал базаларга ҳамда илмий муассасаларга озиқли моддалар бўйича қатъий мутаносибликда ва товар пахта етиштирувчи хўжаликлар учун белгиланган меъёрлардан 10 фоиз ортиқ миқдорда етказиб берсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, “Ўздавпахтасаноатсотиш” уюшмаси, “Ўздавуруғликназорат” маркази уруғлик чигитни дорилаш сифати устидан доимий назорат ўрнатсинлар, хўжаликларга қоғоз қопларга жойланмаган ва дориланмаган чигитлар берилишига йўл қўймасинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси, “Пахта-банк”, “Ўздавпахтасаноатсотиш” уюшмаси 2001 йил йиғим-терим мавсуми бошлангунгача пахтачилик хўжаликларига ғўза ўстиришнинг технология картаси бўйича харажатлар қийматининг камида 50 фоизи миқдорида аванс берсинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси, Фанлар академияси, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази давлат илмий-техника ва инновация дастурларини қайта кўриб чиқсинлар ва уларга тузатишлар киритсинлар, селекция муассасаларининг саъй-ҳаракатларини толасининг сифати бўйича жаҳон бозори талабларига жавоб берадиган, тезпишар, юқори ҳосилли, касалликларга, зараркунандаларга ва экстремал шароитларга чидамли ғўза навларини яратиш ва уларни яқин йилларда ишлаб чиқаришга жорий этишга қаратсинлар.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчилари Т.А. Алимов ва И.Ҳ. Жўрабеков ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Т. Холтоев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 23 декабрдаги

497-сон қарорига

1-ИЛОВА



2001 йилда пахта майдони ва ялпи ҳосили


Пахта майдони 

(минг.га)


Ялпи хосил

(минг.тонн)


Вилоятлар:




Андижон


106

305

Бухоро


129

403

Жиззах


104,5

248

Қашқадарё


164

420

Навоий


41

115

Наманган


94

270

Самарқанд


100

243

Сурхондарё


120

380

Сирдарё


135

309

Тошкент


100,5

275

Фарғона


121

362

Хоразм


95

280

Жами:


1435

3900

     





Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 23 декабрдаги

497-cон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси бўйича 2001 йил ҳосили учун

ғўзанинг рўйхатдан ўтказилган ва истиқболли навларини

ЖОЙЛАШТИРИШ

(минг гектар)


Жами

экин

майдони


Шу жумладан навлар бўйича:


эрта пишар навлар


С-4727


Чимбой-

3010


С-9070


Юлдуз


Тош-

кент-6


Оқдарё 5


Ан-

Боё-

вут-2


Қорақалпоғистон Республикаси


125

95,0

7,0

-

-

-

15,5

-

Вилоятлар:










Андижон


106,0

-

-

-

-

-

-

-

Бухоро


129,0

-

-

-

5,0

-

-

-

Жиззах


104,5

17,0

-

-

-

-

-

68,8

Қашқадарё


164,0

-

-

-

49,4

-

12,6

-

Навоий


41,0

-

-

6,9

-

-

-

4,1

Наманган


94,0

-

-

-

-

-

-

-

Самарканд


100,0

-

-

19,2

-

-

6,0

-

Сурхондарё


120,0

-

-

-

-

-

-

-

Сирдарё


135,0


-

-

4,1

-

-

100,0

Тошкент


100,5

-

-

-

-

13,4

-

-

Фарғона


121,0

-

-

-

-

31,0

-

-

Хоразм


95,0

-

-

-

23,0

-

-

-

Жами


1435,0

112,0

7,0

26,1

81,5

44,4

34,1

172,9

(минг. га)


Шу жумладан навлар бўйича:


Тезпишар навлар


Ўрта

навлар

бўйича

Жами


Ўрта пишар навлар


Наман-

ган-77


Омад


Оқ-

дарё-6

С-6524


С-6530


175-ф


Фар-

ғона-3


Қорақалпоғистон Республикаси


-

-

6,5

124,0

-

-

-

-

Вилоятлар










Андижон


-

-

15,0

15,0

18,0

-

-

40,0

Бухоро


-

-

-

5,0

-

-

-

-

Жиззах


-

-

-

85,8

18,7

-

-

-

Қашқадарё


10,0

-

-

72,0

-

27,5

-

-

Навоий


-

-

5,1

16,1

-

-

-

-

Наманган


25,0

-

15,0

40,0

25,5

-

-

15,0

Самарқанд


-

17,1

56,1

98,4

-

-

-

-

Сурхондарё


25,0

-

-

25,0

-

-

-

-

Сирдарё


-

-

-

104,1

12,4

-

-

-

Тошкент


10,0

9,0

-

32,4

64,7

-

-

-

Фарғона


10,0

-

-

41,0

20,0

-

-

25,0

Хоразм


-

-

-

23,0

-

-

61,0

-

Жами


80,0

26,1

97,7

681,8

159,3

27,5

61,0

80,0

(минг. га)


шу жумладан навлари бўйича:


Ўртапишар навлар


Шароф-

75


Ан-

Ўзбе-

кистон-

4


Ан-402


Оққўр-гон-2


Арму-

ғон


Бухо-

ро-6


Тер-

мез-31


Хо-

разм-

136


Қорақалпоғистон Республикаси


-

-

-

-

-

-

-

-

Вилоятлар:










Андижон


-

-

-

-

10,0

-

-

-

Бухоро


-

-

-

-

-

121,5

-

-

Жиззах


-

-

-

-

-

-

-

-

Қашкадарё


-

-

-

-

-

61,6

-

-

Навоий


-

-

-

-

-

23,9

-

-

Наманган


-

10,5

-

-

-

-

-

-

Самарканд


-

-

-

-

-

-

-

-

Сурхандарё


-

-

-

40

2,5

30,0

20,4

-

Сирдарё


-

-

-

-

-

-

-

-

Тошкент


-

-

-

-

-

-

-

-

Фарғона


-

-

20

-

5,0

-

-

-

Хоразмс


3,6

-

-

-

-

-

-

3,1

Жами


3,6

10,5

20

40

17,5

237

20,4

3,1

(минг. га)


шу жумладан навлар бўйича


Ўртапишар навлар


Ўртапишар

навлар

имтиёз

бўйича


Янги

навлар


Қарши-8


Гулбахор


Фарғона-5


Қорақалпоғистон

Республикаси


-

-

-

-

1,0

Вилоятлар







Андижон


-

-

12,0

80,0

11,0

Бухоро


-



121,5

2,5

Жиззах


-

-

-

18,7

-

Қашкадарё


2,1

-

-

91,2

0,8

Навоий


-

-

-

23,9

1,0

Наманган


-

-

-

51,0

3,0

Самарқанд


-

-

-

-

1,6

Сурхондарё


-

-

-

92,9

2,1

Сирдарё


-

15,2

-

27,6

3,3

Тошкент


-

-

-

64,7

3,4

Фарғона


-

-

-

70,0

10,0

Хоразм


-

-

-

67,7

4,3

Жами


2,1

15,2

12,0

709,2

44,0



Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 23 декабрдаги

497-сон қарорига

3-ИЛОВА



2001 йил ҳосили учун уруғлик чигитни тайёрлаш бўйича

ТОПШИРИҚ

минг тонна


Тозалаш ва

сортларга

ажратиш


Туксизлантириш

ва калибрлаштириш

Дорилаш


Қорақалпоғистон

Республикаси


12

0,5

11

Вилоятлар:





Андижон


13

8

10

Бухоро


15,5

0,5

12,5

Жиззах


8

4,5

6,5

Қашқадарё


16

1

13

Навоий


7,5

0,2

4

Наманган


10

4,2

8

Самарканд


15

0,5

8,5

Сурхондарё


10

1

9

Сирдарё


11

6

9

Тошкент


11

1,5

8

Фарғона


12

1,5

11

Хоразм


12

0,5

9,5

Жами


153

29,9

120

шу жумладан





ҚК Сурхондарё “Олтин-Чигит”



1

1

Сирдарё вилояти учун уруғчилик компанияси


2

1,4

1,4

Тошкент вилояти учун уруғчилик компанияси


0,5

0,3

0,3





Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 23 декабрдаги

497-сон қарорига

4-ИЛОВА



2001 йил ҳосили учун уруғлик чигитни

вилоятлараро етказиб бериш бўйича

ТОПШИРИҚ

Жўнатувчи

(вилоятлар)


Олувчи

(вилоятлар)


Селекцион

навлар


Репродукция


Уруғлик миқдори 

(тонн)


Андижон

Наманган

Андижан-33


3

2



Армуғон


2

50



Ан-402


2

50



Оқдарё-6


1

10



Оқдарё-6


2

30



Оқдарё-6


3

640


Самарканд

Ан-402


3

20



Армуғон


2

20


Фарғона

Ан-402


1

100



Ан-402


3

1600



Армуғон


1

30


Хоразм

Оқдарё-6


2

20

Жами





2572

Бухоро

Қашқадарё

Бухоро-6


2

2000


Навоий

Бухоро-6


2

500


Сурхандарьинская

Бухоро-6


Элита

20



Бухоро-6


1

100



Бухоро-6


2

2500

Жами





5120

Жиззах


Қорақалпоғистон Р.

С-4727

3

400

Жами





400

Навоий


Андижон

Новбахор

2

2


Наманганская


Хазина

2

2


Джизакская


Ан-Бояут-2

1

250

Жами





254

Наманган

Андижанская


С-6770

2

20

Жами





20

Самарканд

Қорақалпоғистон Р.

Окдарья-5


Элита

10



Окдарья-5


1

40



Окдарья-5


2

400



Окдарья-5


3

300



Омад


3

10



Окдарья-6


2

50


Андижон

Омад


2

30


Қашкадарё

Окдарья-6


3

10



Окдарья-5


3

500


Наманган

Омад


2

20


Жиззах

Омад


2

10



Окдарья-6


2

30


Тошкент

Омад


Элита

2



Омад


1

4


Фарғона

Окдарья-6


2

10


Навоий

Окдарья-6


3

450


Хоразм

Омад


3

10


Сирдарё

Окдарья-5


3

300

Жами





2186

Сурхондарё

Андижон

Оққўрган-2


2

10


Кашкадарьин

Оққўрган-2


2

50


Наманган

Оққўрган-2


2

6


Самарканд

Оққўрган-2


2

5

Жами





71

Сирдарё

Андижон

Гулбахор


2

2

Жами





2

Тошкент

Андижон

С-6524


Элита

5



С-6524


1

10



С-6524


2

240



С-6524


3

1000



Илғор


2

2



Мехр


2

2



Омад


3

20



С-4910


2

10


Бухоро

Илғор


2

2


Қашқадарё

С-6524


3

10



Омад


3

3


Наманган

Омад


2

10



Тошкент-6


2

100



С-6524


Элита

3



С-6524


1

10


Самарқанд

Илғор


2

2



Мехр


3

90


Фарғона

С-6524


Элита

5



С-6524


1

20



Наманган-77


2

650


Жиззах

С-6524


1

10



С-6524


2

100

Жами





2304

Фарғона

Андижон

С-2609


1

1



С-2609


2

4


Бухоро

Ан-513


Элита

2



Ан-513


1

68


Наманган

С-2609


2

10

Жами





85

Хоразм

Қорақалпоғистон Р.

Мехнат


2

2


Андижон

175-Ф


2

50


Фарғона

175-Ф


2

5

Жами





57

Хаммаси





1307

"Ўзбекистон Республикаси қонунлари тўплами" 2000 й. 12-сон

































Время: 0.1905
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск