Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Кредитлаш /

Кредит уюшмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга лицензия бериш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 23.06.2006 й. 1586-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 13.05.2006 й. 11/9-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2006 йил 23 июнда 1586-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2006 йил 13 майдаги

11/9-сонли қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Кредит уюшмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш

ва уларга лицензия бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Кредит уюшмалари тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ кредит уюшмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга лицензия бериш тартибини белгилайди.



I. ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ

ВА  ЛИЦЕНЗИЯ ОЛИШ УЧУН

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


1. Кредит уюшмалари устав фондининг энг кам миқдори қуйидагича ўрнатилади:

50 минг АҚШ доллари эквивалентида - Тошкент шаҳрида тузилаётган кредит уюшмалари учун;

25 минг АҚШ доллари эквивалентида - бошқа аҳоли пунктларида тузилаётган кредит уюшмалари учун.

Устав фондининг белгиланган энг кам миқдорининг миллий валютадаги эквиваленти муассислар томонидан кредит уюшмасини тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (кейинги матнда - Марказий банк) курси асосида белгиланади.


2. Устав фонди мазкур Низомда кредит уюшмаларига ўрнатилган миқдордан кам бўлган кредит уюшмалари ушбу Низом кучга кирган кунидан бошлаб бир йил давомида устав фондининг миқдорига қўйилган талабларни бажаришлари лозим.


3. Кредитга ва гаровга олинган маблағлардан ҳамда бошқа жалб этилган маблағлардан кредит уюшмасининг устав фондини шакллантириш учун фойдаланишга йўл қўйилмайди.


4. Кредит уюшмасини давлат рўйхатидан ўтказиш пайтигача устав фонди маблағларини тўплаш учун Ўзбекистон Республикаси банкларида вақтинчалик жамғарма ҳисобварағи очилади.

Вақтинчалик жамғарма ҳисобварағи кредит уюшмасининг ваколатли вакили аризаси асосида очилади.

Пай бадаллари кредит уюшмаси аъзолари томонидан устав фондини шакллантириш учун кредит уюшмаси номига тижорат банкида очилган вақтинчалик жамғарма ҳисобварағига шахсан топширилади.

Марказий банкка кредит уюшмасини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тўлиқ ҳужжатлар тўплами тақдим этилгандан сўнг ва кредит уюшмаси фаолиятини амалга ошириш учун тегишли лицензия олгунга қадар, банкларда очилган вақтинчалик жамғарма ҳисобварағига қўшимча пул маблағларини қўйиш ёки жамғарилган пул маблағларини қайтариб олишга йўл қўйилмайди. Кўрсатилган маблағлардан депозит сифатида фойдаланиш мумкин.

Кредит уюшмасини рўйхатга олиш рад этилган ҳолларда вақтинчалик жамғарма ҳисобварағидаги маблағлар муассисларга қайтарилади.



II. РЎЙХАТГА ОЛИШ УЧУН ЙИҒИМ


5. Кредит уюшмаси давлат рўйхатига олингани учун тўлов кунида қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг уч баравари миқдорида йиғим ундирилади.


6. Давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия олиш учун ҳужжатларни тақдим этишдан аввал кредит уюшмасини давлат рўйхатига олиш учун йиғим Марказий банк ҳисобварағига ўтказилади.


7. Кредит уюшмасини давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилган ҳолда тўланган йиғим Марказий банк томонидан уч кун ичида муассисларга қайтарилиши керак.



III. ҲУЖЖАТЛАРНИ

ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ


8. Муассислар томонидан кредит уюшмаси манфаатларини ва Марказий банкнинг давлат рўйхатидан ўтказишга ҳамда лицензия беришга доир талабларини бажаришга ваколатли шахсни тайинлайдилар. Мазкур шахснинг ваколатлари муассислар умумий йиғилишининг баёни билан белгиланади.


9. Ваколатли шахс муассислар умумий йиғилиши томонидан кредит уюшмасини тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилинганидан сўнг 90 кундан кечиктирмасдан Марказий банкка ёки унинг ҳудудий бошқармасига куйидагиларни тақдим этади:

жойлашган ери (почта манзили) кўрсатилган ҳолдаги рўйхатга олиш тўғрисидаги ариза;

муассислар умумий йиғилишининг кредит уюшмасини тузиш тўғрисидаги баённомаси;

кредит уюшмасининг устави;

кредит уюшмаси фаолиятининг бизнес-режаси;

юридик шахслар - муассисларнинг молиявий аҳволини тасдиқловчи ҳужжатлар;

кредит уюшмасининг устав фонди шаклланганлигини тасдиқловчи банк ҳужжати;

рўйхатга олиш йиғими тўланганлиги тўғрисидаги банк тўлов ҳужжати.


10. Тақдим этилган бизнес-режа қуйидаги ҳолларда ишончли эмас деб ҳисобланади, агарда:

бизнес-режа истиқболини белгилашда ишлатилган маълумотларнинг нореал тахминларга асосланганлигида;

кредит уюшмаси фаолиятини ривожлантириш стратегияси ва асосий йўналишлари тўлиқ очиб кўрсатилмаган бўлса;

молиявий истиқболлар (тахминий бухгалтерия баланси, янги аъзоларни жалб этиш режаси, депозит маблағларини шакллантириш режаси) бузиб тузилган ҳамда кредит уюшмаси фаолиятининг мўлжалланган стратегиясига мос келмаса.


11. Ҳажми бир варақдан зиёд бўлган, тақдим этиладиган барча ҳужжатлар алоҳида йиғмажилд шаклида тикилган бўлиши лозим.


12. Марказий банкнинг ҳудудий бошқармаси тақдим этилган ҳужжатлар тўпламини тўлиқлигини мазкур Низом талабларига мувофиқ уч кун муддатда ўрганиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига кредит уюшмасини давлат рўйхатидан ўтказиш ва унга лицензия бериш масаласини кўриб чиқиш учун тақдим этади.


13. Давлат рўйхатига олиш билан бир вақтда кредит уюшмасига кредит уюшмаси фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи 1-сонли илова шаклига мувофиқ лицензия берилади.


14. Лицензия берилган вақтдан бошлаб олти ой муддат ичида кредит уюшмаси ўз фаолиятини амалга оширишга киришиши лозим.


15. Лицензия олингандан сўнг, Марказий банкнинг ҳудудий бошқармаси ваколатли шахсни кредит уюшмалари фаолиятини тартибга солувчи, керакли ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар билан таъминлайди.


16. Кредит уюшмасини давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги қарор қабул қилинганидан кейин Марказий банк қуйидагиларни ўз ичига олувчи юридик йиғмажилдни расмийлаштиради:

жойлашган ери (почта манзили) кўрсатилган ҳолдаги рўйхатга олиш тўғрисидаги ариза;

муассислар умумий йиғилишининг кредит уюшмасини тузиш тўғрисидаги баённомаси;

кредит уюшмаси устави (устки қисмига Марказий банк ваколатли мансабдор шахсининг имзоси ва Марказий банк муҳри қўйилган ҳолда);

Кенгаш раиси имзолаган муассислар рўйхати ва улар томонидан тўланган пай бадаллари миқдори;

Марказий банк Бошқарувининг кредит уюшмасини давлат рўйхатига олиш ва унга лицензия бериш тўғрисидаги қарори;

кредит уюшмаси фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензия;

кредит уюшмасини рўйхатга олиш тўғрисидаги карта (2-сонли илова).


17. Юридик йиғмажилд Марказий банк томонидан уч нусхада тайёрланади:

бир нусхаси кредит уюшмаси Кенгаш раисига имзо қўйдирилган ҳолда топширилади ва у юридик ҳужжатларни сақлаш учун мўлжалланган махсус жойда сақланиши лозим;

бир нусхаси Марказий банкда сақланади;

бир нусхаси кредит уюшмаси жойлашган манзили бўйича Марказий банкнинг ҳудудий бошқармасига юборилади.



IV. КРЕДИТ УЮШМАСИ АЪЗОЛИК

СЕРТИФИКАТИ ШАКЛИ ВА

УНИ БЕРИШ ТАРТИБИ


18. Шахснинг кредит уюшмасига аъзо эканлигини тасдиқловчи ҳужжат cертификати ҳисобланади (3-сонли иловага мувофиқ берилади). Сертификат кредит уюшмаси раҳбари томонидан имзоланади ва унинг имзоси кредит уюшмаси муҳри билан тасдиқланади.

Сертификатнинг иловаси кредит уюшмаси аъзоси томонидан киритилган пай бадали миқдорини белгилайди ҳамда сертификатнинг ажралмас қисми ҳисобланади.

Сертификатнинг иловаси бош бухгалтер имзоси ҳамда уюшма муҳри билан тасдиқланади.

Кредит уюшмаси аъзосининг - юридик шахснинг номи ёки жисмоний шахснинг - исми шарифи ўзгарганида, берилган сертификат бекор қилинади ва кредит уюшмасига аъзо бўлган санаси кўрсатилган ҳолда янги шаклдаги сертификат берилади.


19. Пай бадалларини тўлаганлик ва кредит уюшмасига аъзо бўлганлик сертификати кредит уюшмаси давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг берилади.


20. Янги тузилаётган кредит уюшмалари учун бадалларни тўланганлик тасдиғи бўлиб, вақтинчалик жамғарма ҳисобварағига пул ўтказилганлиги тўғрисидаги банк кўчирмаси ҳисобланади.



V. КРЕДИТ УЮШМАСИ УСТАВИГА

КИРИТИЛГАН ЎЗГАРТИРИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАРНИ ДАВЛАТ

РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ


21. Кредит уюшмаси Уставига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар (устав фондини кўпайтириш ёки камайтириш тўғрисидаги ўзгартиришлар бундан мустасно) Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.


22. Уставга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддат ичида Марказий банкка қуйидаги ҳужжатлар 3 нусхада тақдим этилади:

кредит уюшмаси Кенгаши раиси имзоси билан уставга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза;

уставга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги кредит уюшмаси аъзолари умумий йиғилишининг баённомаси;

кредит уюшмаси Кенгаш раиси томонидан имзоланган кредит уюшмаси уставига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар матни.


23. Марказий банк тақдим этилган ҳужжатларни мазкур Низом ва қонунчилик талабларига мувофиқлигини кўриб чиқади.

Ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб 30 календарь куни ичида кўриб чиқилади.

Тақдим этилган ҳужжатлар қонунчилик ва мазкур Низом талабларига жавоб бермаган ҳолда, ҳужжатлар кредит уюшмасига қайта ишлаб чиқиш учун қайтарилади.


24. Марказий банкнинг Кредит ташкилотларини рўйхатга олиш ва лицензиялаш комиссияси (кейинги матнда - Комиссия) томонидан кредит уюшмаси уставига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан сўнг, кредит уюшмаси устави устки қисмига ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида белги қўйилади ва тақдим этилган ҳужжатларнинг бир нусхаси Марказий банкда сақланадиган кредит уюшмасининг юридик йиғмажилдига тикиб қўйилади.

Тақдим этилган ҳужжатларнинг бир нусхаси Комиссиянинг ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида қарор қилинган мажлис баённомасидан кўчирма билан бирга кредит уюшмаси жойлашган манзил бўйича Марказий банк ҳудудий бошқармасига ва кредит уюшмасига уларда сақланадиган юридик йиғмажилдига тикиб қўйиш учун юборилади.


25. Кредит уюшмаси уставига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар Марказий банкда давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб кучга киради ва унинг ажралмас қисми ҳисобланади.



VI. КРЕДИТ УЮШМАСИ

ФИЛИАЛИНИ ТУЗИШ ТАРТИБИ


26. Филиал уни тузган кредит уюшмаси томонидан мол-мулк билан таъминланади. Филиал номланиши "филиал" сўзи кўрсатилган ҳолда уни тузган кредит уюшмаси номи билан мос келиши лозим. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тузилган кредит уюшмаси филлиаллари юридик шахс ҳисобланмайдилар.

Кредит уюшмаси филиали қонунчиликка мувофиқ кредит уюшмаси Кенгаши қарорига биноан Марказий банкда ҳисобга олинган ҳолда тузилади (ёки тугатилади).


27. Филиал ўз фаолиятини кредит уюшмаси Кенгаши тасдиқлаган филиал тўғрисидаги Низом ва кредит уюшмасига берилган лицензия асосида амалга оширади.


28. Кредит уюшмаси қуйидаги шартларга риоя қилган ҳолда филиал тузиши мумкин:

кредит уюшмасининг молиявий аҳволи қониқарли бўлиши;

кредит уюшмаси қонунчилик ва Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатларига риоя этиши;

кредит уюшмаси кунлик жамлама бухгалтерия балансини тузиш учун керакли дастурий-техник воситаларга ҳамда малакали бухгалтерия ходимларига эга бўлиши;

филиал очаётган кредит уюшмаси рўйхатга олинган кундан бошлаб камида икки йил давомида ўз фаолиятини амалга оширган бўлиши;

Марказий банк талабларига жавоб берадиган тегишли хоналар ва ускуналар мавжудлиги.


29. Мазкур Низом мақсадлари учун кредит уюшмасининг молиявий ҳолати қуйидаги ҳолатларда қониқарли ҳисобланади:

кредит уюшмаси ўз фаолиятининг жорий йил натижаларига кўра соф фойда олиши;

муддати ўтган кредитларнинг суммаси охирги олти ой давомида кредит уюшмасининг кредит портфели ҳажмининг 10% дан юқори бўлмаслиги;

кредит уюшмасининг капитали устав фонди ва текинга олинган мулкларни чегиргандан сўнг охирги олти ой давомида кредит уюшмаси активларининг камида 10% ни ташкил этиши.


30. Кредит уюшмаси филиалини ҳисобга олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тўплами тақдим этилади:

иқтисодий асослаб берилган ҳолда мазкур филиални тузиш тўғрисидаги ариза;

филиални тузиш тўғрисидаги кредит уюшмаси Кенгашининг қарори;

кредит уюшмаси томонидан бериладиган ваколатлар доирасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлар кўрсатилган филиал тўғрисида Низом;

филиал раҳбари ва бош бухгалтери лавозимига кўрсатилган номзодлар тўғрисидаги маълумот.


31. Филиални тузиш учун тақдим этилган ҳужжатлар тўплами Марказий банк томонидан 30 календарь куни ичида кўриб чиқилади.

Тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқ ҳамда қонунчилик талабларига ва мазкур Низомнинг 28-бандига мувофиқ келса, шунингдек кредит уюшмаси томонидан барча зарур ташкилий-техник чора-тартиблар бажарилган ҳолда, Кредит ташкилотларини рўйхатга олиш ва лицензиялаш комиссиясига кредит уюшмаси филиалини ҳисобга олиш масаласи киритилади. Агар тақдим этилган ҳужжатлар тўплами ушбу Низом ва қонунчилик талабларига зид бўлса, ҳужжатлар тўплами сабаблар кўрсатилган ҳолда қайтарилади.

Ҳужжатлар қайтадан тақдим этилганда, Филиал тўғрисидаги низом кредит уюшмаси Кенгаши томонидан қайтадан тасдиқланиши керак.


32. Кредит уюшмаси филиалини ҳисобга олиш учун тақдим этилган ҳужжатларда кейинчалик бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжудлиги аниқланган ҳолда ҳамда филиалнинг фаолияти натижасида кредит уюшмасининг молиявий ҳолати оғирлашганда Марказий банк кредит уюшмасидан мазкур филиални тугатишни талаб қилиши мумкин.


33. Кредит уюшмасининг филиали жойлашган манзили бўйича қонунчиликда кўрсатилган тартибда банкда ҳисобварағини очади ва қонунчиликка ҳамда кредит уюшмасининг филиал тўғрисидаги Низомига мувофиқ ҳисоб-китоб ва касса хизматини олиб боради.



VII. ЛИЦЕНЗИЯ ЙЎҚОТИБ

ҚЎЙИЛГАНЛИГИ УЧУН

ДУБЛИКАТ БЕРИШ


34. Йўқотиб қўйилган ёки яроқсиз ҳолга келиб қолган лицензия ўрнига лицезиатнинг аризасига кўра унинг дубликати берилиши мумкин. Лицензиат лицензия дубликати олиш учун лицензияловчи органга, юридик шахснинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилган ҳолда лицензия дубликати бериш тўғрисида ариза тақдим этади.





Низомга

1-ИЛОВА



Кредит уюшмаси фаолиятини амалга ошириш учун

______- сонли ЛИЦЕНЗИЯ


200__ й. "___" __________                                                                  Тошкент ш.



Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 20____ йил


"____" _______________даги _______________ -сонли қарорига мувофиқ


________________________________________________________________

(Кредит уюшмасининг тўлиқ номи)


________________________________________________ кредит уюшмаси

(почта манзили ва бошқа реквизитлар)


Ўзбекистон Республикасининг "Кредит уюшмалари тўғрисида"ги

Қонунига асосан фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга.


Ушбу лицензия белгиланмаган муддат давомида амал қилади.


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ушбу лицензия амал қилишини тўхтатиб қўйиши, тўхтатиши ёки Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Кредит уюшмалар тўғрисида"ги қонунларида кўзда тутилган ҳолларда уни бекор қилиши мумкин.


Кредит уюшмаси 20____ йил "____" ___________ да ______-рақам

остида кредит уюшмаларини рўйхатга олиш Давлат китобига киритилди.



Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки

Раисининг ўринбосари

(исми шарифи )

(М.Ў.)

(имзо)


Серия АА N 000000.





Низомга

2-ИЛОВА



Кредит уюшмасини рўйхатга олиш

КАРТАСИ

Кредит уюшмасининг номи

Почта манзили:


Лицензия рақами ва берилган санаси

Кредит уюшмаси Кенгаши раиси

Телефон рақами


Кредит уюшмасининг ижро этувчи орган раҳбари

Телефон рақами

Бош бухгалтер

Телефон рақами

Рўйхатга олиш санасига асосий

КЎРСАТКИЧЛАР

Устав фонди суммаси

Аъзолар сони,

шулардан:

                 юридик шахслар

                 жисмоний шахслар


Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки

раиси ўринбосари                                           __________________й.






Низомга

3-ИЛОВА


Кредит уюшмасига аъзолик тўғрисида

_____ - сонли СЕРТИФИКАТИ


N _____________________

(аъзо тартиб рақами)


20___ й. "___" __________.                                                                _______ шаҳри



Ушбу сертификат


________________________________________________________________

(кредит уюшмасининг тўлиқ номи)


________________________________________________________________

(почта манзили ва бошқа реквизитлар)


қуйидагиларни тасдиқлаш учун берилди


________________________________________________________________

(Ф.И.Ш., манзил, жисмоний шахслар учун паспорт

маълумотлари ёки юридик шахснинг тўлиқ номи)

________________________________________________________________


юқорида кўрсатилган кредит уюшмасининг аъзоси деб


__________________________________________________ ҳисобланади.

(кредит уюшмасига аъзо бўлган сана)


Имзо: _____________________________________

(кредит уюшмаси раҳбари)


Муҳр


Серия _____ N________





Кредит уюшмасига аъзолик тўғрисида

______- сонли Сертификатига

ИЛОВА


ПАЙ БАДАЛИ МИҚДОРИ

Пай бадали миқдорини киритган (ўзгартирган) сана

Пай бадали қолдиғи

Аъзо имзоси

Бош бухгалтер имзоси (муҳр)





Низомга

4-ИЛОВА



Бизнес-режани ишлаб чиқиш бўйича

ТАВСИЯЛАР


I. Умумий маълумот


Кредит уюшмасининг фирма номини ва манзилини кўрсатиб ўтинг.


II. Кредит уюшмасининг фаолияти тавсифи


Кредит уюшмасининг асосий фаолият йўналишини кўрсатинг.

Кредит уюшмасининг мўлжалланган хизматлар рўйхатини ва уларни амалга ошириш режасини кўрсатинг. Мўлжалланган хизматларни қисқача тавсифи ҳамда уларни омонатлар, кредитлар ва бошқа хизматлар бўйича таснифини тақдим этинг.

Хизматларни амалга ошириш режасини тақдим этинг. Мўлжалланган хизматларни жорий этиш стратегиясини тавсифлаб беринг. Кредит уюшмаси аъзоларига хизматлар кўрсатишга доир мавжуд усулларини кўрсатинг (оммавий ахборот воситаларида рекламалар жойлаштириш, илмий семинарлар ва йиғилишлар ўтказиш йўли билан).


III. Раҳбарият ва бошқариш


Кредит уюшмасининг муассислари раҳбарлари ва кенгаш аъзолари, ижро этувчи органи ҳақида маълумот келтиринг:

кредит уюшмасининг барча муассислари ва кенгаш аъзоларининг номлари ва манзиллари;

кредит уюшмасининг ижро этувчи органи аъзоларини ҳамда бош бухгалтер номлари ва манзиллари;

вакил шахснинг исми-шарифи ва манзили.

Кенгаш аъзолари, ижро этувчи орган, кредит қўмитаси ва тафтиш комиссиясининг ташкилий таркиби ва мажбуриятларини тавсифлаб беринг.


IV. Бозор таҳлили


Хизмат кўрсатилиши мўлжалланаётган бозорни таҳлил қилинг. Сизнинг ташкилотингиз хизмат кўрсатмоқчи бўлган бозорни иқтисодий жиҳатдан тавсифлаб беринг. Бозорда кутилаётган ўзгаришларни, бундай ўзгаришларга таъсир этувчи омилларни ва уларнинг тузилаётган кредит уюшмасига таъсирини тавсифлаб беринг. Таҳлил охирги иқтисодий маълумотлардан фойдаланишга асосланган бўлиши шарт.

Кўзда тутилаётган хизмат кўрсатиш бозоридаги рақобатни таҳлил қилиб чиқинг. Сиз хизмат кўрсатмоқчи бўлган бозор сегменти (бўғими)даги рақобатчиларни, мазкур бозорга таъсир ўтказа оладиган ташқи рақобатчиларни, шунингдек, бошқа потенциал рақобатни санаб ўтинг. Уларнинг бозор стратегияси таҳлили ҳамда ўзингизнинг ўзлаштиришингизни ва тузилаётган кредит уюшмасига кутилаётган таъсирини тавсифлаб беринг.


V. Мақсад ва режалар


Бозор таҳлилида, янги кредит уюшмасини мақсад ва прогнозларни ўрнатилишида фойдаланилган асосий прогноз тахминларини тушунтиринг ва тақдим этинг. Энг камида қуйидаги маълумотларни киритинг:

Бозор ўсиши, фоиз ставкалари, ресурслар қиймати, рақобат;

Актив ва мажбуриятлар таркиби. Молиявий прогноз ҳисоботлар актив ва мажбуриятлар таркибини, асосий воситаларга бўлган инвестицияларни ҳамда ходимга берилган компенсация (тўлов)ларни кўрсатишлари лозим. Улар бозор таҳлили ва стратегияларда акс эттирилган таҳминларга асосланиши шарт.


VI. Капитализация


Танлаб олинган стратегия ва режалаштирилган ҳаражатларга, ташқи шароитга кўпроқ мувофиқ келувчи, тахмин қилинаётган капитал таркибини тақдим этинг.

Капиталнинг ўсиш режасини ва биринчи уч йилда молиявий ўсиш фаолиятини тасвирлаб беринг.


VII. Кредит уюшмасини тузишга манфаатдор

бўлган шахслар гуруҳларини ўрганиш


Ҳар бир потенциал кредит уюшмаси маҳаллий аҳолининг кредит уюшмаси фаолиятига бўлган қизиқишларини, шунингдек кредит уюшмасининг потенциал аъзоларини аниқлаш мақсадида тадқиқотлар ўтказади. Тадқиқотлар натижалари тахминий бўлиб, ёзма равишда расмийлаштирилади.

Алоҳида ҳолларда кредит уюшмасининг потенциал ҳомийларини аниқлаш бўйича тадқиқотлар ўтказилиши мумкин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 25-26-сон, 243-модда.






























Время: 0.1496
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск