Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Ўзбекистон Республикаси банк тизимида электрон архив ишларини юритиш тўғрисида Йўриқнома (АВ томонидан 15.09.2000 й. 970-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк томонидан 02.09.2000 й. 479 (16/4)-сон билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.09.2000 й.

N 970




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ

ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНГАН

02.09.2000 й.

N 479 (16/4)



Ўзбекистон Республикаси банк тизимида

электрон архив ишларини юритиш тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА


(2000 йил 25 сентябрдан кучга киради)


1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Мазкур йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг “Архивлар тўғрисида”ги, “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги, “ЭҲМ дастурлар таъминоти ва маълумотлар базасини ҳуқуқий муҳофазалаш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги ва “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрдаги 482-сонли “Архив иши бўйича меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, у Ўзбекистон Республикаси банкларида, Марказий банк Ҳисоб-китоб-касса марказларида ҳамда Марказий банк Ахборотлаштириш Бош марказида ва Ҳудудий ахборотлаштириш марказларида электрон архив ишларини юритиш, архив ҳужжатларини сақлаш ва улардан фойдаланишнинг умумий тартибини белгилайди.

Электрон архив - электрон кўринишда бўлган ҳужжатлар, электрон тўлов тизими маълумотлари, ЭҲМ дастурлари ва бошқа электрон маълумотларни компьютер хотирасига ва ташқи сақловчи воситаларга ёзиб, маълум муддатга олиб қўйиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тушинилади.

Архив ишларини олиб борувчи маъмурий бўлинмалар фаолият кўрсатиш хусусиятларига кўра архив ишларини юритиш тартибини мазкур йўриқномага биноан ишлаб чиқишлари лозим.


1.2. Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида ва уларнинг филиалларида, Марказий банкнинг Ҳисоб-китоб-касса марказларида (кейинги ўринларда ҲККМ), Ахборотлаштириш Бош Марказида (кейинги ўринларда АБМ) ва Ҳудудий Ахборотлаштириш Марказларида (кейинги ўринларда ҲАМ) электрон архив ишларини юритишни амалга ошириш ва уларни такомиллаштириш бўйича жавобгарлик тижорат банклари ва уларнинг филиаллари ҳамда ҲККМ, АБМ ва ҲАМ раҳбарлари зиммасига юклатилади.


1.3. Тижорат банклари ва уларнинг филиаллари, ҲККМ раҳбарларининг ёзма буйруғига асосан жавобгарлик бош муҳосиб ёки унинг ўринбосари зиммасига юклатилиши мумкин.


1.4. АБМ, ҲАМларда раҳбарларнинг ёзма буйруғига асосан жавобгарлик масъул ходимлар зиммасига юклатилади. Бу эса АБМ ва ҲАМлари раҳбарларини умумий жавобгарликдан озод этмайди.



2. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНКЛАРИДА ҲАМДА

МАРКАЗИЙ БАНКНИНГ ҲИСОБ-КИТОБ-КАССА МАРКАЗЛАРИДА

ЭЛЕКТРОН АРХИВ ИШЛАРИНИ ЮРИТИШ БЎЙИЧА ТАЛАБЛАР


2.1. Электрон архив ишларини юритиш учун тижорат банклари ва уларнинг филиаллари ҳамда ҲККМлари раҳбарлари томонидан масъул жавобгар ходим ёзма буйруқ асосида тайинланади ва ишдан бўшатилади.


2.2. Тижорат банкларининг Бош банклари ва уларнинг филиалларида ҳамда ҲККМлари компьютерлаштириш шуъбаларида электрон тўлов ҳужжатларини ва электрон тўлов ҳужжатлари бўлмаган электрон ҳужжатларни архивлаштириш ишлари олиб борилади.


2.3. Тижорат банкларида ва уларнинг филиалларида ҳамда ҲККМларида қуйидаги электрон маълумотлар архивга олиниши шарт:

- Тўлиқ банк амалиёти куни электрон маълумотлари;

- Барча кирувчи ва чиқувчи тўлов ҳужжатлари файллари, шифрация калитлари билан биргаликда (шифрланган ва шифрланмаган);

- Банк амалиёт куни дастурлари ва бошқа алоҳида фойдаланилаётган дастурлар мажмуаси;

- Электрон тарзидаги меъёрий-сўров маълумотлар мажмуаси;

- Электрон тўлов ҳужжатларини қабул қилиш-узатиш жараёни бўйича электрон журнал-баённомалари;


2.4. Тижорат банклари ва уларнинг филиаллари ҳамда ҲККМлари электрон архив ишларини юритишлари учун керакли дастурлар ва техник воситалар билан таъминланган бўлиши керак.


2.5. Тижорат банкларининг филиаллари электрон архив ҳужжатларининг нусхаларини сақлашлари учун камида иккита (бир бинода бўлмаган) электрон архив ҳужжатларини сақлаш пунктлари ташкил этадилар:

а) биринчиси - ўша банк бўлимида;

б) иккинчиси - вилоят ҳудудий бошқармасида.

Тижорат банкларининг вилоят ҳудудий бошқармалари йиғилган электрон архивларни ҳар олти ойда ўзининг Бош банкларига белгиланган тартибда топширадилар.


2.6. Тижорат банкларининг Бош банклари, ҲККМлар ва филиаллари бўлмаган тижорат банклари ўз биносида бир-биридан ажратилган алоҳида хоналарда иккита электрон архив пунктларини ташкил этадилар. Бу хоналарнинг ёнма-ён жойлашишига йўл қўйилмайди.


2.7. 2.3-бандда кўрсатилган электрон тўлов маълумотлар ҳар куни дастурий равишда архивланиб, икки нусхада ташқи сақловчи воситаларга ёзилади ҳамда масъул жавобгар ходим биринчи шаклда кўрсатилган кўринишда махсус юритилган дафтарга қайд қилиб боради. Махсус дафтар саҳифалари рақамланган, иш ўтказилиб тикилган, раҳбар томонидан имзоланган ва муҳрланган бўлиши лозим.


2.8. Архив ёзилган ташқи сақловчи воситалар ёнмайдиган ва муҳрланадиган сейфда сақланиши шарт.


2.9. Тижорат банклари ва уларнинг филиаллари ҳамда ҲККМлар раҳбарлари, бош муҳосиблари ва масъул жавобгар ходим маълумотларнинг тўғри архивлаштирилиши ҳамда тўлиқлиги, ишончлилиги учун шахсан жавоб берадилар.


2.10. Барча кирувчи ва чиқувчи (шифрланган ва шифрланмаган) электрон тўлов ҳужжатлари ҳар куни тижорат банклари ва ҲККМлар томонидан дахл этилишига рухсат берилмайдиган кўринишда архивланади.

Зарур ҳолларда автоматлаштирилган банк технологияси тизимида йўл қўйилган камчиликлар ва қоидабузарликларнинг сабабини аниқлаш учун комиссия тузилади ва тижорат банклари, ҲККМлар томонидан дахл этилишга рухсат берилмайдиган архив ҳужжатлари батафсил текшириб чиқилади.

Комиссия таркибига: Марказий банкнинг ваколатли вакиллари, Тижорат банки (ҲККМ) раҳбари, бош муҳосиби, архив иши учун жавобгар масъул ходим ва локал тармоқ маъмури киритилиши шарт.


2.11. Тижорат банклари ва ҲККМлар томонидан дахл этилишига рухсат берилмайдиган архив ҳужжатларини ҳар куни дастурий равишда ташқи сақловчи воситага кўчирилиши (нусхаланиши) ва бунда архивга олинган ахборотлар рўйхатининг қоғоздаги ёзуви чиқарилиши шарт. Ёзма шаклда чиқарилган архив ёзуви 2-шаклда кўрсатилган маълумотларни ўз ичига олади ва у сейфда сақланади.

Ташқи сақловчи воситанинг устига қуйидаги ёзувлар ёзилган бўлиши шарт:

а) сақловчи воситанинг шартли рақами;

б) ёзувнинг бошланган санаси;

в) электрон архивнинг номи;

г) сақловчи воситага ёзув ёзиш тўхтатилган вақт.

Ташқи сақловчи воситанинг номи _______________

Архивга олувчининг Ф.И.Ш. ____________

Сана _________ Имзо ___________


2.12. Ташқи сақловчи воситанинг техник тавсифига биноан ташқи сақловчи воситага ёзилган электрон маълумотларни қайта ўқилиши текширилиб турилиши шарт. Техник тавсифда ташқи сақловчи воситани қайта ўқилишини текшириш даври кўрсатилмаган бўлса ташқи сақловчи воситани бир йилда камида икки марта (ҳар 6 ойда) очиб қайта ўқилишини текшириб турилади. Агар электрон архив маълумотларнинг ташқи таъсирлар натижасида қисман ёки умуман йўқолиб кетганлиги аниқланса, йўқолган архив маълумотлар тикланиши зарур. Бу ҳақда далолатнома тузилиши ва махсус юритилган дафтарга қайд этилиши лозим.


2.13. Электрон архив маълумотларни Тижорат банк филиаллари томонидан ҳар чоракнинг бошида тижорат банкининг ҳудудий бошқармаси архивига ва жорий йил тамом бўлганидан сўнг ўз архив бўлимига белгиланган тартибда топширилади.


2.14. Тижорат банклари ва ҲККМларнинг архив бўлинмалари ташқи сақловчи воситага ёзилган архив маълумотларининг бутлигини текшириб кўриб, ўз архив бўлимига олиб қўяди ва ўн йил сақлайди.


2.15. Тижорат банклари ва ҲККМлари сақланиш муддати ўн йилдан юқори бўлган электрон архивни доимий сақлаш учун белгиланган тартибда Давлат архивига топширади.


2.16. Тижорат банкларининг филиали фаолияти тугатилганда электрон архивини ҳудудий бошқармасига, ҳудудий бошқармаси бўлмаганлари Бош бошқармасига белгиланган тартибда топширади. Тижорат банки фаолияти тугатилиб бошқа тижорат банкка қўшиб юборилганда, ўша банк архивига белгиланган тартибда топширади.


2.17. Бош тижорат банклари фаолияти тугатилганда электрон архив ҳужжатларини белгиланган тартибда Давлат архивига топширадилар.



3. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ

АХБОРОТЛАШТИРИШ БОШ МАРКАЗИ ВА УНИНГ ҲУДУДИЙ

АХБОРОТЛАШТИРИШ МАРКАЗЛАРИДА ЭЛЕКТРОН АРХИВ

ИШЛАРИНИ ЮРИТИШ БЎЙИЧА ТАЛАБЛАР


3.1. Электрон архив ишларини юритиш бўйича АБМ ва ҲАМларда ҳамда уларнинг бўлимларида раҳбарларнинг ёзма буйруғига асосан масъул жавобгар ходимлар тайинланади.


3.2. АБМ таркибида “Электрон тўлов” тизими электрон архивининг марказлаштирилган электрон архив ишлари олиб борилади:


3.3. АБМ ва ҲАМларида электрон тўлов тизими маълумотлари асосида электрон архив олиниши шарт:

- Электрон тўлов ҳужжатларининг кирувчи ва чиқувчи маълумотлари (шифрланган ҳолда);

- Электрон тўлов ҳужжатларининг кирувчи ва чиқувчи маълумотларини қабул қилиш - узатиш телекоммуникацион журнал баённомалари;

- Электрон тўлов ҳужжатлари ишлови амалиёт куни электрон маълумотлари;

- Электрон тўлов ҳужжатлари ишлови амалиёт куни дастурларининг барча турлари ва бошқа алоҳида дастурлар мажмуаси;

- Электрон тарзидаги меъёрий-сўров маълумотлар базаси;


3.4. АБМ ва ҲАМлари электрон архив ишларини олиб боришлари учун асосий талабларга жавоб берувчи етарли махсус иш жойлари ҳамда техник қурилма-воситалари, дастурлар таъминоти билан таъминланган бўлиши керак.


3.5. АБМ ва ҲАМлари ташқи сақлаш воситаларида жамланган электрон архив ҳужжатлари нусхаларини сақлашлари учун камида иккита (бир бинода бўлмаган) электрон архив сақлаш пунктлари ташкил этадилар.

а) Биринчиси - иш жойларида;

б) Иккинчиси - ҳудудий узоқлаштирилган жойларда:


3.6. ҲАМлари банк амалиёт кунининг охирида электрон архивларини АБМнинг марказлаштирилган электрон архивига узатадилар.


3.7. Ҳар куни АБМ ва ҲАМлар 3.3-бандда кўрсатилган электрон тўлов тизими маълумотларини дастурий равишда архивлаб (arj.exe дастурининг 2.39. 2.41 ва ундан юқори тури билан), икки нусхада ташқи сақловчи воситаларга ёзилади ва махсус дафтарларда қайд этилади. Махсус дафтарлар саҳифалари рақамланган, ип ўтказилиб тикилган ва муҳрланган бўлиши лозим.


3.8. Электрон архив ёзилган ташқи сақловчи воситалари ёнмайдиган ва муҳрланадиган сейфда сақланиши шарт.


3.9. АБМ ва ҲАМларда электрон архив маълумотлар билан ишлаш, яъни статистик ва аналитик таҳлил ҳамда электрон тўловни аниқлаштириш учун маълумотномаларни олиш бўйича сўров ишлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва АБМ томонидан ишлаб чиқилган тартиб ва қоида ҳамда йўриқнома ва кўрсатмаларга биноан амалга оширилади.


3.10. АБМ ва ҲАМларда электрон архив маълумотлар хавфсизлигини ва дахлсизлигини, тўлиқлилигини, ишончлилигини, тозалигини ва ҳақиқийлигини электрон архив ишларини юритиш бўйича масъул жавобгар ходимлар томонидан таъминланади.


3.11. АБМ ва ҲАМларидаги жамланган электрон архив маълумотлари ва уларни ташувчи ташқи сақлаш воситалари даврий равишда текшириб борилади. Ушбу текшириш натижалари махсус дафтарда қайд этилади. АБМда ишлаб чиқилган текшириш услуб ва усуллардан фойдаланилади.


3.12. АБМда электрон архивлар сақлаш муддати 10 йилдан ошиши билан электрон архив ҳужжатлари доимий сақлаш учун белгиланган тартибда Давлат архивига топширилади.


3.13. ҲАМ таркибий ўзгариши (фаолияти ўзгариши, тугатилиши, янгиланиши) рўй берган ҳолларда юқори ташкилот АБМга электрон архивини ўрнатилган тартиб асосида топширади.


3.14. Электрон архив ишларини юритиш борасида технологик жараёнлар ўзгариши, техник қурилма ва воситаларни мукаммаллашиб бориши асосида электрон архив ишларини юритиш услуб ҳамда усуллари такомиллаштирилиб борилади.

Электрон тўлов тизими таркибига кирувчи барча турдаги электрон архивларнинг сақланиши муддати - 10 йил.

Мазкур йўриқнома кучга кириши билан Марказий банкнинг 1999 йил 21 августдаги 147-сонли (Адлия вазирлигидан 1999 йил 25 ноябрда 841-сон билан рўйхатдан ўтган) “Ўзбекистон Республикаси банкларида архив ишларини юритиш тўғрисидаги” қоидасининг 7-Боб. Банк тизимида электрон ҳужжатларни архивлаш ва уларни сақлаш бўйича талаблар” бўлими ўз кучини йўқотади.






























Время: 0.1945
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск