ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Маҳаллий давлат ҳокимият органлари / Хоким. Жойлардаги ижро органлари (ҳокимиятлар) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.06.1997 й. 301-сон "Вилоятлар ва тошкент шаҳар ҳокимликлари аппарати тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.06.1997 й.

N 301



ВИЛОЯТЛАР ВА ТОШКЕНТ ШАҲАР

ҲОКИМЛИКЛАРИ АППАРАТИ ТУЗИЛМАСИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий жараёнларни бошқаришни такомиллаштириш ва унинг бозор усулларига асосланган (замонавий тамойилларини ҳаётга кенг жорий этиш, бошқаришнинг тармоқ тизимидан функционал тизимига ўтишни таъминлаш ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришда маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг XXI боби ва "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонуннинг 22-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари аппаратида бошқаришнинг тармоқ тизимидан функционал тизимига ўтиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.


2. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари аппаратлари ташкилий тузилмаси ва масъул ходимларининг чекланган штатлари сони 1, 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


3. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари аппаратига қуйидаги асосий вазифаларни ҳал этиш юклансин:

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан комплекс дастурларни ишлаб чиқиш ва ҳукумат дастурларини амалга ошириш, халқ хўжалиги тармоқларида ислоҳотларни чуқурлаштириш ва халқ фаровонлигини оширишни таъминлаш;

жойларда хўжалик юритиш шаклларини такомиллаштирищ, молия ва тўлов интизомини мустаҳкамлаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш;

табиий ва меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш, атроф-муҳитни муҳофаза этиш, фуқароларни ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш тадбирларини амалга ошириш;

қонунлар, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президент фармонлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси ва халқ депутатлари Кенгашлари қарорларининг ижросини таъминлаш;

вазирликлар, республика идоралари ва ташкилотлари ҳудудий бўлинмаларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;

маҳаллий ҳокимият ва ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларнинг ишини назорат қилиш.


4. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари аппарати тизимида Ахборот-таҳлил гуруҳлари ташкил этилсии ва уларнинг иш фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 16 апрелдаги 199-сон қарорига мувофиқ олиб борилсин.

5. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ахборот-таҳлил гуруҳининг ташкилий тузилмаси 3а-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


6. Ахборот-таҳлил гуруҳининг асосий вазифалари қилиб қуйидагилар белгилансин:

ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилишини ташкил этиш, уларнинг туман ва шаҳарларда ўтказилиш мониторингини амалга ошириш;

Вазирлар Маҳкамаси билан биргаликда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш комплекс дастурларини ишлаб чиқишда фаол иштирок этиш ва уларнинг изчиллик билан амалга оширилишини таъминлаш;

вилоят ҳокимияти котибиятлари, гуруҳлари ва бошқа бўлинмаларининг ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириб бориш;

ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар боришини таҳлил қилиш ва мунтазам равишда Вазирлар Маҳкамаси ва ҳокимият раҳбариятига ахборот бериб туриш.


7. Қуйидагилар вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари котибиятларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ҳудудларда ўтказилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш юзасидан ишлаб чиқилган дастурларнинг амалда бажарилишини таъминлаш;

ҳокимият муҳокамасига киритилаётган ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳоким ва унинг ўринбосарлари кўриб чиқиши учун мутахассислар томонидан ишлаб чиқилишини ташкил қилиш;

ҳоким ва унинг ўринбосарлари топшириқларига биноан ҳокимликнинг қарор лойиҳалари ва бошқа тегишли ҳужжатларини тайёрлаш;

юқори ташкилотлар ҳамда ҳокимият қарор ва фармойишларининг маҳаллий бошқарув органлари ва идоралари томонидан ўз вақтида бажарилишини таъммнлаш;

котибият ваколатига тааллуқли масалалар бўйича таҳлилий ҳужжатларни тайёрлаш ва ҳокимликка тушган ахборот, таклиф ва мулоҳазаларни умумлаштириш.


8. Белгилаб қўйилсинки, ҳокимликлар котибиятларида тайёрланадиган қарорлар лойиҳалари ва ҳужжатлар Ахборот-таҳлил гуруҳи томонидан албатта маъқулланган бўлиши керак.

10. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари аппарати ва бошқарув органлари ходимларига меҳнат ҳақи тўлаш бўйича гуруҳлар жадвали ва тариф разрядлари 4 ва 5-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг ушбу масалага оид аввал қабул қилинган қарорлари 6-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 17 июндаги

301-сон қарорига

4-ИЛОВА



Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

аппарати ва бошқарув органлари ходимларига

меҳнат ҳақи тўлаш бўйича гуруҳлар

ЖАДВАЛИ

Андижон


I

Бухоро*


II

Жиззах


III

Қашқадарё


I

Навоий


II

Наманган


II

Самарқанд


I

Сурхондарё


II

Сирдарё


III

Тошкент*


I

Фарғона


I

Хоразм


II

Тошкент шаҳри


гуруҳдан ташқари

*) Бухоро ва Тошкент вилояти ҳокимликларининг ҳозирги даврда ишлаб турган ходимларига меҳнат ҳақи тўлашнинг олдинги разрядлари сақлаб қолинади.






Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 17 июндаги

301-сон қарорига

5-ИЛОВА



Вилоятлар ҳокимликлари ташкилий тузилмасига

киритилаётган ўзгартишлар бўйича Вазирлар Маҳкамасининг

"Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, суд органлари

ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг

тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида" 1996 йил

12 апрелдаги 147-сон қарорига асосан вилоятлар

гуруҳларига қараб меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича

РАЗРЯДЛАР


Гуруҳдан

ташқари


Биринчи

гуруҳ


Иккинчи

гуруҳ


Учинчи

гуруҳ


Ахборот-таҳлил гуруҳи


18

17

16

15

Ишлар бошқарувчиси


16

15

14

13

Котибият мудири


16

15

14

13

Гуруҳ раҳбари


16

15

14

13

Бош мутахассис


14

13

12

11

Етакчи мутахассис


13

12

11

10

Референт


12

11

10

9





Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 17 июндаги

301-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг "Вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ходимлари сони ва тахминий тузилиши тўғрисида" 1992 йил 7 февралдаги 55-сон қарори.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида" 1993 йил 22 июлдаги 371-сон қарори 4-бандининг 3 қисми.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари аппарати таркибида халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик, хусусий бизнес ва тижорат ишларини мувофиқлаштириш ва қўллаб-қувватлаш бўлимлари ташкил этиш тўғрисида" 1995 йил 4 апрелдаги 117-сон қарори.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Бошқарув органлари тузилмасини такомиллаштириш ва маъмурий-бошқарув ходимлари сонини қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 26 ноябрдаги 420-сон қарорининг 3-иловаси.



































Время: 0.1641
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск