ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2006 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.07.2006 й. 130-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.07.2006 й.

N 130



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Молия-иқтисодий, солиқ соҳасидаги жиноятларга,

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга

қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2006 йил 21 апрелдаги ПҚ-331-сон Қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Молия-иқтисодий, солиқ соҳасидаги жиноятларга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 21 апрелдаги ПҚ-331-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиққа оид жиноятларга қарши курашиш департаменти фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 28 ноябрдаги 415-сон қарорининг 1, 2, 4, 6-бандлари, шунингдек ушбу қарорга 5-илованинг 2-4-бандлари;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 9-10-сон, 48-модда) 1-илованинг 33-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш.Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 6 июлдаги

130-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат хизматчиларининг лавозим маошларига йигирма фоизли устама ҳақ белгилаш тўғрисида" 1997 йил 3 июлдаги 339-сон қарори билан тасдиқланган Давлат хизматчиларининг лавозимлари рўйхатида:

а) "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти" бўлими қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти

Департамент бошлиғи

Департамент бошлиғининг биринчи ўринбосари

Департамент бошлиғининг ўринбосари

Департамент бошлиғи ёрдамчиси

Бошқарма бошлиғининг ўринбосари

Бош инспектор

Катта инспектор

Инспектор

Бўлим мудири

Бўлим мудири ўринбосари

Бош тафтишчи

Катта тафтишчи

Бош суриштирувчи

Катта суриштирувчи

Катта криминалист

Криминалист

Инспекция бошлиғи

Етакчи мутахассис

I тоифали мутахассис";


б) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри прокуратуралари ҳузуридаги солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш бошқармалари" бўлими қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари

Бошқарма бошлиғи

Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари

Бошқарма бошлиғининг ўринбосари

Бўлинма бошлиғи

Бўлим бошлиғи

Бўлим бошлиғи ўринбосари

Катта инспектор

Инспектор

Бош тафтишчи

Катта тафтишчи

Тафтишчи

Бош суриштирувчи

Катта суриштирувчи

Катта криминалист

Криминалист

Бош мутахассис

I тоифали мутахассис";


в) "туман прокуратуралари ҳузуридаги солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш бўлимлари" бўлими қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг туман (шаҳар) бўлимлари

Бўлим бошлиғи

Бўлим бошлиғи ўринбосари

Бош суриштирувчи

Суриштирувчи

Катта инспектор

Инспектор".

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш тўғрисида" 1998 йил 27 майдаги 232-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 5-сон, 20-модда) 1-илованинг "Кафолатлар мазмуни" устунининг 7-банди иккинчи хат бошида "солиқ ва валютага оид жиноятларга" сўзлари "солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга" сўзлари билан алмаштирилсин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг "Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар олиб келинишини тартибга солиш тўғрисида" 2002 йил 6 майдаги 154-сон қарорининг 6-банди биринчи хат бошидаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 5-сон, 24-модда) "солиқ ва валютага оид жиноятларга" сўзлари "солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга" сўзлари билан алмаштирилсин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг "Пул маблағларининг банкдан ташқари муомаласини янада қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 5 августдаги 280-сон қарорининг 2-банди иккинчи хат бошидаги ва 8-бандидаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 8-сон, 46-модда) "солиқ ва валютага оид жиноятларга" сўзлари "солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга" сўзлари билан алмаштирилсин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг "Лотереялар, тотализатор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар ташкил этиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 2003 йил 16 июлдаги 314-сон қарорининг 4-банди тўртинчи хат бошидаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 62-модда) "Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш" сўзлари "Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш" сўзлари билан алмаштирилсин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг "Спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва сотиш устидан давлат назоратини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2004 йил 15 январдаги 24-сон қарорининг 6-бандидаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 1-сон, 4-модда) "солиқ ва валютага оид жиноятларга" сўзлари "солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга" сўзлари билан алмаштирилсин.

13. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига ажратмаларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 25 октябрдаги 499-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 10-сон, 100-модда):

3-банднинг биринчи хат бошидаги "солиқ ва валютага оид жиноятларга" сўзлари "солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга" сўзлари билан алмаштирилсин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 27-сон, 250-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., N 7, 48-модда.







































Время: 0.1954
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск