Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Конституциялар ва кодекслар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси /

Ўзбекистон Республикасининг 07.07.2006 й. ЎРҚ-39-сон "Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 22.02.2006 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 09.06.2006 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

07.07.2006 й.

N ЎРҚ-39



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ШАҲАРСОЗЛИК КОДЕКСИГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2006 йил 22 февралда қабул қилинган

Сенат томонидан 2006 йил 9 июнда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 4 апрелда қабул қилинган 353-II-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 4-5, 63-модда; 2004 йил, N 5, 90-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 21-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"21-модда. Шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги

махсус ваколатли давлат органи


Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир.

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аҳолини жойлаштириш бош тарҳи ишлаб чиқилишини, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар (вилоятлар гуруҳлари) ҳудудини режалаштириш тарҳлари ва умумдавлат аҳамиятига молик алоҳида тартибга солинадиган шаҳарсозлик фаолияти объектларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари ишлаб чиқилиши, шунингдек шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги илмий-тадқиқот ишлари ташкил этилишини таъминлайди;

тасдиқланиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ваколатига берилган шаҳарларнинг бош режаларини истисно қилганда, шаҳарларнинг, шаҳар посёлкаларининг бош режаларини ҳамда Тошкент шаҳрининг марказий қисмларини, вилоятларнинг маъмурий марказларини, шунингдек маданий мерос объектларига эга бўлган шаҳарларни батафсил режалаштириш лойиҳаларини тасдиқлайди;

умумдавлат аҳамиятига молик алоҳида тартибга солинадиган шаҳарсозлик фаолияти объектлари учун чегаралар белгилаш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;

шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, шаҳарсозлик ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказиш масалалари юзасидан услубий ҳужжатлар, шунингдек шаҳарсозлик тўғрисидаги бошқа қонун ҳужжатларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

давлат архитектура-қурилиш назоратини амалга оширади;

белгиланган шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига, қурилиш ишлари, бинокорлик материаллари ва буюмлари технологиялари сифатининг давлат стандартларига, шунингдек шаҳарсозлик тўғрисидаги бошқа қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;

шаҳарсозлик ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказади;

қурилишда стандартлаштириш ва бинокорлик материаллари ҳамда буюмларини сертификатлаш ишларини амалга оширади;

давлат шаҳарсозлик кадастри юритилишини ва шаҳарсозлик фаолияти объектлари мониторинги олиб борилишини амалга оширади;

шаҳарсозлик ҳужжатлари амалга оширилиши устидан мониторинг олиб борилиши тартибини белгилайди;

шаҳарсозлик фаолияти айрим турларини амалга ошириш учун белгиланган тартибда лицензиялар беради;

аҳолини шаҳарсозлик фаолиятидан мунтазам хабардор қилиб боради;

шаҳарсозлик ҳужжатлари масалалари бўйича буюртмачилар, шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчилар ва бошқа ташкилотлар ўртасидаги келишмовчиликларни кўриб чиқади;

шаҳарсозлик фаолияти объектларини рўйхатга олади ҳамда объектлар қурилишига рухсатнома беради;

буюртмачининг техник назоратни амалга оширишга доир ишини текширади ва техник назорат сифатсиз амалга оширилган тақдирда, унга нисбатан жавобгарлик чоралари қўллаш ҳақида белгиланган тартибда таклифлар киритади;

давлат стандартлари ва техник шартлар бузилганлиги аниқланган тақдирда, бинокорлик материаллари ҳамда буюмлари ишлаб чиқарилиши, реализация қилиниши ва қўлланилишини, норматив талаблар ҳамда тасдиқланган лойиҳа ечимлари чидамлилик, пухталик хусусиятлари пасайишига сабаб бўлган даражада бузилганда, шунингдек бинолар ва иншоотларнинг авария хавфи бўлган, объектлар ўзбошимчалик билан қурилган тақдирда қурилиш-монтаж ишларини давом эттиришни тўхтатиб туради;

шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жарималар солади;

тугалланган қурилиш объектларини фойдаланишга қабул қилиб олиш бўйича комиссияларнинг ишида иштирок этади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси тизимига қуйидагилар киради:

Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси;

вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари;

туманлар ҳамда шаҳарлар архитектура ва қурилиш бошқармалари (бўлимлари);

давлат экспертизаси ҳудудий бошқармалари;

давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекциялари.

Вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаларига, туманлар ҳамда шаҳарлар архитектура ва қурилиш бошқармаларига (бўлимларига) тегишли бош архитекторлар бошчилик қилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари, шунингдек туманлар ҳамда шаҳарлар архитектура ва қурилиш бошқармалари (бўлимлари) ўз ваколатларига тааллуқли масалаларда Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасига, тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига бўйсунадилар";

2) 24 ва 25-моддалар чиқариб ташлансин;

3) 54-моддадаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг давлат архитектура-қурилиш назорати органлари" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, унинг давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекциялари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 57-модда:

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишни молиялаштириш ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган манбалардан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тасарруфига давлат корхоналарини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағларнинг бир қисми ҳисобидан ҳам амалга оширилади";

учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин.


2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                 И. Каримов



"Халқ сўзи", 2006 йил 8 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 27-сон, 245-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2006 йил, 7-сон, 369-модда

































Время: 0.1871
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск