язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Экспорт-импорт шартномаларини рўйхатга олиш ва ҳисобини юритиш, мониторинг қилиш/ Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг НН-01/01-3771-сон, Молия вазирлигининг 62-сон, Давлат божхона қўмитасининг 03-02/19-10-сон "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида Ўзбекистон Республикаси хўжалик субъектлари томонидан тузиладиган экспорт контрактлари (шартнома ва битимлар)ни рўйхатга олиш ва импорт контрактлари (шартнома ва битимлар)ни экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 30.06.2006 й. Қарори (АВ томонидан 03.07.2006 й. 1588-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.07.2006 й.

N 1588

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР,

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО

ВАЗИРЛИГИНИНГ

30.06.2006 й.

N НН-01/01-3771

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

30.06.2006 й.

N 62


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

30.06.2006 й.

N 03-02/19-10


ҚАРОРИ


Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий

алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида

Ўзбекистон Республикаси хўжалик субъектлари

томонидан тузиладиган экспорт контрактлари

(шартнома ва битимлар)ни рўйхатга олиш ва

импорт контрактлари (шартнома ва битимлар)ни

экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида


(2006 йил 13 июлдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 26 сентябрдаги ПФ-3321-сонли "Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 31 мартдаги 137-сонли "Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 сентябрдаги 416-сонли "Экспорт-импорт операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида Ўзбекистон Республикаси хўжалик субъектлари томонидан тузиладиган экспорт контрактлари (шартнома ва битимлар)ни рўйхатга олиш ва импорт контрактлари (шартнома ва битимлар)ни экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтганидан сўнг кучга киради.


3. Ушбу қарор кучга кирган кундан бошлаб:

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазири томонидан 2000 йил 30 июнда ЭГ-01/12/3410-сон билан, Ўзбекистон Республикаси Молия вазири томонидан 2000 йил 20 июнда 78-сон билан, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси томонидан 2000 йил 30 июнда 02/20-35-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида Ўзбекистон Республикаси хўжалик субъектлари томонидан тузиладиган экспорт-импорт контрактлари (шартнома ва битимлар)ни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низом (2000 йил 2 декабрь, рўйхат рақами 988 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси 2000 йил 23-сон);

Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг, Молия вазирлигининг, Давлат божхона қўмитасининг ЭГ-01/12-2548-сонли, 68-сонли, 02/19-16-сонли 2002 йил 20 июндаги қарори (2002 йил 20 июнь, рўйхат рақами 988-1 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси 2002 йил 11-12 сон) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Ташқи иқтисодий алоқалар,

инвестициялар ва савдо вазири в.б.

Н. Нажимов

Молия вазирининг биринчи ўринбосари

Б. Ашрафханов

Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари

Ш. Хайруллаев

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 27-сон, 252-модда.