ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /

ЎзР ВМ 28.07.2003 й. 330-сон Қарорининг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР ВМ 28.07.2003 й. 330-сон Қарорининг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 15.03.2012 й. 72-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарорга илова Қоидаларга иловадаги учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


аудио ва видеомаҳсулотлар, компьютер ахборот манбалари, компьютер техникаси ва маиший техника (бозор ҳудудида жойлашган турғун савдо шохобчаси бундан мустасно);




ЎзР ВМ 08.06.2010 й. 112-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарорга иловадаги Қоидалар 41-банднинг олдинги таҳрири


41. Чекка жойлардаги савдо ўринлари сони 500 дан кам бўлган бозорларда, шунингдек асосий бозорларнинг кичик филиалларида, истисно тариқасида, патта тўлови сотувчиларга туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясида рўйхатдан ўтказиладиган белгиланган намунадаги чек (қатъий ҳисобда турадиган квитанция) берилган ҳолда назорат-касса машиналари қўлланмаган ҳолда ундирилади.




ЎзР Президентининг 28.04.2010 й. ПФ-4215-сон

Фармонидан олдинги таҳрири



5-банднинг олдинги таҳрири


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, бозорларда савдо қилишнинг белгиланган қоидаларига риоя этилиши ҳамда чакана савдо қилиш учун рухсат гувоҳномалари бўлиши устидан қатъий назоратни таъминласинлар. (ЎзР ВМ 10.11.2006 й. 235-сон Қарори тахриридаги банд), (Олдинги тахририга қаранг)




ЎзР ВМ 28.01.2008 й. 16-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарорга иловадаги Низом 64 бандининг олдинги таҳрири


64. Импорт товарлар билан чакана савдо қилувчи якка тартибдаги тадбиркор юридик шахс бўлмасдан якка тартибдаги тадбиркор сифатида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган, экспорт-импорт операцияларини ва чакана савдони амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлиши керак ҳамда унда рўйхатдан ўтган жойдаги давлат солиқ инспекцияси томонидан берилган  импорт операциялари субъектининг ҳисобга олиш картаси, шунингдек республика ҳудудига товарлар олиб кирганлигини ва улар божхонада расмийлаштирганлигини, ягона божхона тўловини ва белгиланган солиқни тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, мувофиқлик сертификати бўлиши шарт. (ЎзР ВМ 03.11.2004 й. 518-сон Қарори таҳриридаги банд)




ЎзР ВМ 10.11.2006 й. 235-сон Қароридан олдинги таҳрири



5 бандининг олдинги таҳрири


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти билан биргаликда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, бозорларда савдо қилишнинг белгиланган қоидаларига риоя этилиши ҳамда чакана савдо қилиш учун рухсат гувоҳномалари бўлиши устидан қатъий назоратни таъминласинлар. (ЎзР ВМ 06.07.2006 й. 130-сон Қарори таҳриридаги банд), (Олдинги таҳририга қаранг)



Қарорга иловадаги Низом 45 бандининг олдинги таҳрири


45. Кўрсатилган қонун бузилишлари (бозордаги савдо объекти) аниқланганда, назорат органлари ўз ваколатлари доирасида, тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган тақдимномалар киритади, улар асосида жойлардаги давлат ҳокимияти органлари бозор фаолиятини вақтинчалик тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилади.



Қарорга иловадаги Низом 46 бандининг олдинги таҳрири


46. Йўл қўйилган қонун бузилишлари тўлиқ бартараф этилгандан кейин жойлардаги давлат ҳокимияти органлари бозор (бозордаги савдо объекти) фаолиятини қайтадан тиклаш тўғрисида қарор қабул қилади.




ЎзР ВМ 06.07.2006 й. 130-сон Қароридан олдинги таҳрири



5 бандининг олдинги таҳрири


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти билан биргаликда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, бозорларда савдо қилишнинг белгиланган қоидаларига риоя этилиши ҳамда чакана савдо қилиш учун рухсат гувоҳномалари бўлиши устидан қатъий назоратни таъминласинлар. (ЎзР ВМ 12.08.2005 й. 196-сон Қарори таҳриридаги банд)































Время: 0.1939
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск