ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2006 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.07.2006 й. 133-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.07.2006 й.

N 133



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ВА БАЪЗИЛАРИНИ

ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

"Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга

бериладиган имтиёзларнинг рағбатлантирувчи ролини

оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"

2006 йил 1 майдаги 74-сон қарори)


[Кўчирма]



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга бериладиган имтиёзларнинг рағбатлантирувчи ролини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2006 йил 1 майдаги 74-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 7 июлдаги

133-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" акциядорлик лизинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида" 1999 йил 30 октябрдаги 486-сон қарорининг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "ЎзКейсагролизинг" Ўзбекистон-Америка қўшма лизинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида" 1997 йил 27 февралдаги 111-сон қарорининг 4-банди "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" лизинг компаниясига татбиқ этилсин".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Бурсел-Боғот текстиль" Ўзбекистон-Туркия қўшма корхонаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2003 йил 27 октябрдаги 466-сон қарорининг 7-бандидан "шунингдек маҳсулот ишлаб чиқаришнинг технология жараёнида фойдаланиладиган сарфлаш материаллари" сўзлари чиқариб ташлансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Вимм-Билль-Данн" компанияси иштирокидаги корхоналарни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 7 январдаги 8-сон қарори 4-бандининг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2005 йил 2 августдаги 180-сон қарорига 2-илованинг 2-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда солиқлар, божхона тўловлари ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қўшимча имтиёзлар хорижий инвесторлар томонидан ташкил этилган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга фақат аниқ белгиланган муддатга берилади ва муддатсиз тусда бўлиши мумкин эмас".






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 7 июлдаги

133-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Зарафшон-Ньюмонт" Ўзбекистон-Америка қўшма корхонасининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш ва унга Ҳукумат кафолатлари бериш чора-тадбирлари тўғрисида" 1992 йил 27 мартдаги 151-сон қарорининг 3-банди.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон давлат қишлоқ хўжалиги ва автомобиль машинасозлиги концерни ва "ДЭУ корпорейшн" компанияси томонидан Тошкентдаги "ЗЕНИТ" заводи негизида "ЎзДЭУ электроникс" қўшма корхонаси ташкил этилиши тўғрисида" 1992 йил 10 ноябрдаги 514-сон қарорининг 5-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Соғлом авлод учун" ҳукуматга қарашли бўлмаган Халқаро ҳайрия жамғармаси корхоналари, бирлашмалари, ташкилотларига имтиёзли солиқ солиш тўғрисида" 1994 йил 8 февралдаги 61-сон қарорининг 1-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Амантайтау Голдфилдс" қўшма корхонасини ташкил этиш ва унинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш масалалари тўғрисида" 1994 йил 22 сентябрдаги 477-сон қарорининг 5-7-бандлари.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўз-Тексако" қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида" 1996 йил 23 декабрдаги 455-сон қарорига илованинг 1-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "ЎзКейсагролизинг" Ўзбекистон-Америка қўшма лизинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида" 1997 йил 27 февралдаги 111-сон қарори 4-бандининг олтинчи ва еттинчи хатбоши, 5 ва 7-бандлари.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Саҳро олтини" Ўзбекистон-Канада қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида" 1997 йил 26 майдаги 255-сон қарори.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ангрен Голд Компани" қўшма корхонасини ташкил этиш ва унинг фаолияти шартлари тўғрисида" 1997 йил 19 августдаги 407-сон қарорининг 4, 6 ва 12-(махфий) бандлари ва қарорга 2-илова.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "ЎзКейссервис" Ўзбекистон-Америка қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида" 1997 йил 4 сентябрдаги 423-сон қарорининг 5-банди.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Амантайтау Голдфилдс" қўшма корхонаси фаолиятини ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2000 йил 11 июлдаги 266-сон қарорининг 6 ва 7-бандлари.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ички бозорни болалар озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2003 йил 9 январдаги 11-сон қарорининг 1-банди.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "HALOL Establishment Ltd" хорижий корхонасига солиқ ва божхона имтиёзлари бериш тўғрисида" 2003 йил 6 февралдаги 69-сон қарори.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "AVLOD Establishment Ltd" хорижий корхонасига солиқ ва божхона имтиёзлари бериш тўғрисида" 2003 йил 6 февралдаги 69-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида 2004 йил 12 мартдаги 122-сон қарори.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 28-29-сон, 270-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., N 7, 50-модда.





































Время: 0.1511
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск