язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Россия Федерацияси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида ўзаро савдода билвосита солиқларни ундириш тамойиллари тўғрисида Битим (Москва, 2001 йил 4 май)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида

ўзаро савдода билвосита солиқларни

ундириш тамойиллари тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар,  қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Умумий таърифлар


Ушбу Битим мақсадларида қуйидаги атамалар ишлатилади:

- "билвосита солиқлар" - устама қийматга солиқ ёки акциз (акциз солиғи ёки акциз йиғими);

- "ноллик ставка" - ноль фоизга тенг бўлган товарларга (хизматларга) солинадиган билвосита солиқлар ставкаси, бу эса товарларни ишлаб чиқаришда ва реализация қилишда (хизматлар кўрсатишда) ишлатилган моддий ресурслар бўйича солиқ солишдан ва қўшилган қиймат солиғи учун товон ҳамда акцизлардан озод қилишга баробар ва соли

...