Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Суд ҳужжатларини ва бошқа органлар актларини ижро этиш. Суд ижрочилари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.07.2006 й. 139-сон "Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.07.2006 й.

N 139



ДАВЛАТ ДАРОМАДИГА ЎТКАЗИЛАДИГАН

МОЛ-МУЛКНИ ОЛИБ ҚЎЙИШ, СОТИШ ЁКИ

ЙЎҚ ҚИЛИБ ТАШЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулк ва пул маблағларининг ҳисобини юритишни такомиллаштириш ва уларнинг айланиши устидан назоратни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 25 мартдаги 140-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 3-сон, 35-модда) билан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги Низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Тергов, суриштириш ва суд давомида жиноий ишлар ва материаллар бўйича олиб қўйиладиган ашёвий далиллар ва моддий бойликларни олиб қўйиш, ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, сотиш, қайтариш, йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                    Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 18 июлдаги

139-сон қарорига

ИЛОВА



Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни

олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 5-бандга қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

"Миллий ёки хорижий валютадаги олиб қўйилган нақд пул маблағлари (ашёвий далиллар сифатида эътироф этилган пул маблағлари бундан истисно) уни олиб қўйган органнинг миллий ёки хорижий валютадаги талаб қилиб олинадиган махсус депозит ҳисоб рақамига ўтказиш учун уч кун муддатда банкка топширилиши керак. Бунда кўрсатиб ўтилган талаб қилиб олинадиган махсус депозит ҳисоб рақамларидан пул маблағлари фақат суд ижрочилари тегишли бўлинмаларининг мазкур Низомнинг 53-бандига мувофиқ очиладиган махсус ҳисоб рақамларига ўтказиш учун, шунингдек мазкур Низомнинг 57-бандида назарда тутилган ҳолларда ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уларни эгаларига қайтариш учун ҳисобдан чиқарилади";

тўртинчи-олтинчи хатбоши бешинчи-еттинчи хатбоши ҳисоблансин.


2. 25-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"25. Чеклар, облигациялар ва бошқа қимматли қоғозлар (акциялардан ташқари), жамғарма омонатлари, пул-буюм лотереялари амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига берилади.

Акциялар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фонд биржаси орқали сотилади.

Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда харажат операциялари тўхтатиб қўйилган банк ҳисоб рақамларидаги пул маблағлари суд ижрочилари тегишли бўлинмаларининг мазкур Низомнинг 53-бандига мувофиқ очиладиган махсус ҳисоб рақамларига ўтказилади. Бунда банк ҳисоб рақамларидаги хорижий валютадаги пул маблағлари кўрсатиб ўтилган банк ҳисоб рақамларига хизмат кўрсатувчи тижорат банкига сотиш кунидаги курс бўйича сотилади, кейинчалик миллий валютага конвертация қилинган пул маблағлари суд ижрочилари тегишли бўлинмаларининг махсус ҳисоб рақамларига ўтказилади".


3. 53-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Кўрсатиб ўтилган махсус ҳисоб рақамига шунингдек пул маблағларини олиб қўйган органнинг талаб қилиб олинадиган махсус депозит ҳисоб рақамларида турган ва давлат даромадига ўтказиладиган пул маблағлари ўтказилади. Бунда талаб қилиб олинадиган махсус депозит ҳисоб рақамларида турган хорижий валютадаги пул маблағлари пул маблағларини олиб қўйган органнинг талаб қилиб олинадиган асосий депозит ҳисоб рақамига хизмат кўрсатадиган тижорат банкига сотиш кунидаги курс бўйича сотилади, кейинчалик миллий валютага конвертация қилинган пул маблағлари суд ижрочиларининг тегишли бўлинмалари махсус ҳисоб рақамига ўтказилади";

иккинчи-тўққизинчи хатбоши учинчи-ўнинчи хатбоши деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 28-29-сон, 273-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., 7-сон, 52-модда.




































Время: 0.1337
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск