Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / Банкларда бухгалтерия хисоби /

Ўзбекистон Республикаси банкларида асосий воситаларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги Йўриқнома (АВ томонидан 17.12.2004 й. 1434-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 27.11.2004 й. 25/8-сон Қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2004 йил 17 декабрда 1434-сон

билан рўйхатга олинган

МБ Бошқарувининг

2004 йил 27 ноябрдаги

25/8-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Йўриқнома рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Ўзбекистон Республикаси банкларида асосий

воситаларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА


(Янги таҳрири)


Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида", "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида" ва "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги қонунлари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида асосий воситаларнинг ҳисобини Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ ҳолда юритиш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


асосий воситалар - бу:


а) банк фаолиятида банк хизматларини кўрсатиш жараёнида, ижарага бериш учун ёки маъмурий мақсадлар учун фойдаланиладиган;

б) бир йилдан ортиқ вақт мобайнида фойдаланиш кўзда тутилган моддий активлар.


Асосий воситаларга бинолар, иншооотлар, асбоб-ускуна ва приборлар, компьютерлар, мебель, ҳисоблаш техникаси, транспорт воситалари, фойдаланиш ҳуқуқларида харид қилинган ер, кутубхона фонди, қуришда бино қийматига киритилмаган сигнализация ва телефонизация объектлари - қийматидан қатъи назар ва ҳаказолар киритилади;


бошланғич (ҳақиқий) қиймат - тўланган солиқлар, божхона божлари ва йиғимларини, шунингдек активни ундан мўлжал бўйича фойдаланиш учун ишчи ҳолатига келтириш билан бевосита боғлиқ бўлган етказиб бериш ва монтаж қилиш, ўрнатиш, ишга тушириш ва исталган бошқа харажатларни ҳисобга олган ҳолда, асосий воситаларни тиклаш (қуриш ва қуриб битказиш) ёки харид қилиш бўйича ҳақиқатда қилинган харажатларнинг ҳақиқий суммаси. Бошланғич қиймат шунингдек, банк активни харид қилиш чоғида ёки ушбу активдан асосий бўлмаган фаолият мақсадларида муайян давр мобайнида фойдаланиш натижасида унга нисбатан мажбуриятни ўз зиммасига олган дастлабки тахмин қилинган активни демонтаж қилиш ва йўқотиш ёки активни тиклаш харажатлари баҳосини ўз ичига олади.

Асосий воситаларнинг бошланғич қиймати уларнинг ҳаққоний қийматини қайта баҳолаш санасида акс эттириш учун вақти-вақти билан қайта баҳоланади;


баланс қиймати - актив бухгалтерия балансида жамланган амортизацияси ҳамда қийматининг тушишидан йиғилган зарарлар чегирилгандан сўнг тан олинадиган сумма;


тугатиш қиймати - банк мазкур пайтда активнинг чиқиб кетишидан чиқиб кетиш бўйича кутилаётган харажатлар чегирилгандан сўнг оладиган, агар актив эскирган ва кутилаётгандек ҳолатда бўлса, унинг фойдали хизмат муддати охирида олиниши кутилаётган сумма;


ҳаққоний (реал) қиймат - активнинг жорий бозор қиймати ёки баҳоловчи ташкилот томонидан белгиланадиган қиймати;

тиклаш қиймати - асосий воситаларнинг банк бухгалтерия балансида қайта баҳолашни ҳисобга олган ҳолдаги қиймати;


фойдали хизмат муддати - банк активдан фойдаланишни кутаётган (ҳисоб-китоб) давр ёки банк ушбу активдан фойдаланишдан олишни мўлжаллаётган ишлар ва хизматлар миқдори;


амортизация (эскириш) - фойдали хизмат муддати мобайнида активнинг амортизацияланадиган қийматини банк харажатларига мунтазам тақсимлаш ва ўтказиш кўринишида эскиришнинг қиймат ифодаси;


амортизацияланадиган қиймат - активнинг тугатиш қийматини чегирган ҳолда молиявий ҳисоботларда кўрсатилган бошланғич (тиклаш) қиймати суммаси;


қийматни тушишидан зарар - активнинг баланс қиймати унинг тўланадиган қийматидан ошадиган сумма;


сотишнинг соф баҳоси - умумий шартларда хабардор қилинган, битимни амалга оширишни хоҳловчи, мустақил тарафлар ўртасида битимни амалга оширишда активни сотишдан  олинадиган сумма;


фойдаланиш қиймати (қиммати) - активдан фойдаланишни давом эттиришдан ва унинг фойдали хизмат муддати охирида чиқиб кетишидан кутилаётган тахмин қилинаётган келгусидаги пул оқимларининг дисконтланган қиймати;


2. Асосий воситаларни ҳисобга олишнинг асосий қоидалар бўлиб уларнинг баланс қиймати ва ушбу активларга нисбатан қўлланилиши лозим бўлган амортизация усулларини аниқлаш, шунингдек асосий воситаларнинг баланс қийматининг ўзгариши, амортизация ҳисоблаш тартиби ва уларнинг чиқиб кетишидан молиявий натижаларни аниқлаш ва ҳисобга олиш ҳисобланади.


3. Асосий воситалар қуйидагилар натижасида банк балансига киритилади:


1) ҳақ эвазига сотиб олиш;

2) қурилиш ёки объектларни реконструкция қилиш йўли билан олиш;

3) текинга ёки субсидия кўринишида олиш;

4) молиявий ижара (лизинг) шартномаси бўйича олиш;

5) ортиқча (ҳисобга олинмаган) асосий воситаларни аниқлаш.


4. Асосий восита банкнинг бухгалтерия ёзувларида унинг қиймати аниқ (ишончли) баҳолангандагина тан олинади.


5. Активдан келиб тушадиган келгусидаги иқтисодий фойда хизматларни сотишдан олинган тушум, харажатлар тежами ва банк активдан фойдаланиши натижаси ҳисобланган бошқа фойдаларни ўз ичига олади.


6. Банк томонидан молиявий лизингга бериш мақсадларида сотиб олинган асосий воситаларнинг ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг алоҳида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжати билан тартибга солинади.



II. АСОСИЙ ВОСИТАЛАРНИ БИРЛАМЧИ АКС

ЭТТИРИШ ВА ҲИСОБГА ОЛИШ


7. Ҳақ эвазига сотиб олинган асосий воситалар балансда уларнинг бошланғич қиймати бўйича акс эттирилади.


8. Ҳақ эвазига сотиб олинган асосий воситаларнинг бошланғич қийматига қуйидаги харажатлар киритилади:


1) активларни етказиб берувчиларга ҳамда шартнома бўйича қурилиш-монтаж ишларини бажарганлик учун пудратчиларга тўланадиган суммалар;

2) асосий воситалар объектига доир ҳуқуқни сотиб олиш (олиш) муносабати билан амалга оширилган рўйхатдан ўтказиш йиғимлари, давлат божлари (божхона божлари, йиғимлари ва ш.к.) ва бошқа шунга ўхшаш тўловлар;

3) асосий воситалар объектларини сотиб олиш (барпо қилиш) муносабати билан солиқлар ва йиғимлар суммалари (агар улар қопланмаса);

4) асосий воситалар объектларини сотиб олиш (барпо қилиш) билан боғлиқ ахборий ва маслаҳат хизматлари учун тўланган суммалар;

5) асосий воситалар объектларини етказиб бериш хатарини суғурталаш бўйича харажатлар;

6) асосий воситалар улар орқали сотиб олинган воситачиларга тўланадиган ҳақлар;

7) асосий воситаларни ўрнатиш, монтаж қилиш, созлаш ва ишга туширишга оид харажатлар;

и) активдан мўлжал бўйича фойдаланиш учун уни ишчи ҳолатга келтириш билан бевосита боғлиқ бошқа харажатлар.


Чет эл валютасида сотиб олинган асосий воситалар балансда божхона юк декларациясини расмийлаштириш санасидаги Марказий банки курси бўйича миллий валютада акс эттирилади ва чет эл валютаси курсининг ўзгариши муносабати билан қайта баҳоланмайди.


9. Муайян шароитларда автив билан боғлиқ харажатларнинг умумий суммасини тегишли қисмларга бўлиш ва ҳар бир қисмни алоҳида ҳисобга олиш зарур. Бу ушбу объектнинг таркибий қисмлари ҳар хил фойдали хизмат муддатларига эга бўлган ҳолда амалга оширилади.


10. Барпо этилган (қурилган) асосий воситалар дастлаб балансда қурилишнинг ҳақиқий таннархи бўйича акс эттирилади.


11. Инвентарлаш чоғида аниқланган ортиқча асосий воситалар банк балансида бошқа операцион даромадлар сифатида акс эттирилади.


12. Текинга олинган асосий воситалар дастлаб балансда мазкур Йўриқноманинг 8-бандида назарда тутилган харажатларни ҳисобга олган ҳолда бухгалтерия ҳисобига қабул қилинган санадаги ҳаққоний қиймати бўйича тан олинади. Текинга олинган асосий воситаларнинг қиймати баҳоловчи ташкилот томонидан ёки асосий воситаларни қабул қилиш-топшириш ҳужжатларидаги маълумотлар асосида белгиланади.

13. Асосий воситаларнинг бошланғич қийматига муайян кейинги харажатлар (мазкур Йўриқноманинг V бўлими), қайта баҳолаш (мазкур Йўриқноманинг VI бўлими), асосий воситаларнинг бутун объекти ёки унинг бир қисмининг чиқиб кетиши ёки сотилишини (мазкур Йўриқноманинг VIII бўлими) ҳисобга олган ҳолда тузатиш киритилиши мумкин.

Асосий воситаларнинг таҳлилий ҳисоби ҳар бир объект, буюм бўйича очиладиган тегишли шахсий ҳисобварақларда юритилади.



III. АСОСИЙ ВОСИТАЛАРНИ СОТИБ ОЛИШНИ ҲИСОБГА ОЛИШ


14. Асосий воситалар, бино (иншоотлар)ни қурилиши (реконструкцияси) билан боғлиқ бўлган лойиҳа-қидирув ишлари, қурилиш материаллари, меҳнат, харажатлар ҳамда асосий воситалар сотиб олиш билан боғлиқ бўлган бошқа капиталлаштириладиган харажатлар қийматини тўлиқ ёки қисман олдиндан тўлаш қуйидаги

...
Время: 0.1733
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск