Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Энергия ресурсларига белгиланган нархлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.12.2000 й. 469-сон "Фойдаланилаётган электр энергияси учун ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.12.2000 й.

N 469



ФОЙДАЛАНИЛАЁТГАН ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ

УЧУН ЎЗАРО ҲИСОБ-КИТОБЛАР ТИЗИМИНИ

ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси томонидан хўжалик юритувчи субъектларга ва аҳолига етказиб берилаётган электр энергияси учун ўзаро ҳисоб-китоблар масалаларини тубдан ҳал этиш, электр энергиясини етказиб берувчилар ва ундан фойдаланувчилар ўртасидаги ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга оширишнинг яхлит тизимини яратиш, тўлов муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ҳамда келгусида уларнинг ҳосил бўлишига йўл қўймаслик мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, хўжалик юритувчи субъектларнинг иссиқлик ва электр энергияси бўйича дебиторлик қарзларни қисқартириш ва тугатишга доир олиб борилаётган ишларининг қониқарсизлиги қайд этилсин.

Хўжалик ҳисобидаги ташкилотларнинг электр энергияси бўйича тўлов муддати ўтган дебиторлик қарзи 2000 йил 1 ноябрдаги ҳолатига кўра 19,3 млрд сўмни ташкил қилиши номақбул ҳол деб ҳисоблансин.

Ўзбекистон Республикаси "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси мавжуд қарзларни тугатиш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар кўрсин, тасарруфидаги бўлинмалар раҳбарларининг қарзларнинг янада кўпайишига йўл қўймаслик учун жавобгарлигини оширсин, интизомсиз истеъмолчиларга электр энергияси беришни тўхтатишгача бўлган қатъий назорат ўрнатсин.

"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компаниясидан кредиторлик қарзи бўлган вазирликлар ва идоралар, корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларига олинган энергия учун тўловнинг белгиланган муддатларда сўзсиз тўланишини таъминлаш, ҳақини тўламаганлик туфайли энергия бериш тўхтатилганлиги билан боғлиқ оқибатлар учун қонун ҳужжатларига мувофиқ шахсан жавобгарлик юклансин.

3.

Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси:

"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси тизими корхоналаридан мунтазам равишда энг кўп қарзи бўлган вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, компаниялар, корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар раҳбарларининг жавобгарлигини белгиласин;

тўловлар ва ҳисоб-китобларнинг белгиланган тартиби бузилишига бундан буён йўл қўймаслик мақсадида айбдор шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарлик чораларини кўрсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси билан биргаликда иссиқлик ҳамда гидроэлектрстанциялар бўйича айланма маблағлар нормативларини икки ҳафта муддатда қайта кўриб чиқсин, уларни станцияларнинг барқарор режимда ишлашини ва уларнинг ходимларига иш ҳақининг ўз вақтида тўланишини таъминлайдиган миқдорларда белгиласин.

5. Белгилаб қўйилсинки:

электр энергияси Давлатлараро Битимлар бўйича етказиб берилганда Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги бўлинмалари божхона тўловларидан озод қилинади;

"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси тизимининг декларантлар ҳисобланадиган корхона ва ташкилотларига энергия тизими объектлари учун мўлжаллаб келтириладиган товарлар ва транспорт воситаларининг божхона расмийлаштирилувини божхона тўловларини тўлашни уч ойгача муддатга, бунинг учун пеня олмасдан, кечиктирган ҳолда амалга оширишга рухсат берилади.

6. Тижорат банкларига:

Ўзбекистон Республикаси "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компаниясига иссиқлик ва электр энергияси истеъмолчиларининг муддатли қарзлари миқдори юзасидан факторинг хизматлари кўрсатиш;

Ўзбекистон Республикаси "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компаниясига вазирлик корхоналари ва ташкилотлари бўйича тармоқ ичида ҳар чоракда камида бир марта ҳисоб-китоблар ўтказиш учун қисқа муддатли (икки ҳафтагача) кредитлар ажратиш тавсия этилсин.

7-9. Махфий.


10. Иссиқлик таъминоти инфратузилмасини ва иссиқлик энергияси учун ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш мақсадида "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси, Тошкент шаҳар ва Фарғона вилояти ҳокимликлари бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига:

“Тошиссиқликмарказ” корхонасини  "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси балансидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги “Тошиссиқликэнергия” ишлаб чиқариш бирлашмаси балансига;

“Фарғонаиссиқликтармоғи” корхонасини  "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси балансидан Фарғона вилояти ҳудудий-коммунал фойдаланиш бирлашмасининг Фарғона вилояти “Иссиқлик манбаи” ишлаб чиқариш бошқармаси балансига бериш тўғрисида келишилган таклифлар киритсинлар.

11. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси билан биргаликда:

энергия тизими корхона ва ташкилотларининг истеъмолчиларда узлуксиз ишлаб чиқариш тартиби билан боғлиқ сабаблар туфайли вужудга келган дебиторлик ва кредиторлик қарзлари миқдорини;

аҳоли учун кўрсатиладиган коммунал хизматларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган тарифларидаги тафовутлардан вужудга келган дебиторлик қарзларни 5-Ф-сон шаклдаги статистик ҳисоботда алоҳида устунда акс эттирсин.

12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонунлари тўплами" 2000 й. 11-сон


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2000 й., N 12, 74-модда.


















Время: 0.1490
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск