Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб чиқиш ва олиб кириш, жойини ўзгартириш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.07.2006 й. ПҚ-415-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Алкоголли ва тамаки маҳсулотларини четдан келтириш, ишлаб чиқариш ва сотиш устидан давлат назоратини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1998 йил 4 августдаги 331-сонли Қарорига қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

14.07.2006 й.

N ПҚ-415



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИНИНГ "АЛКОГОЛЛИ ВА ТАМАКИ

МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЧЕТДАН КЕЛТИРИШ,

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА СОТИШ УСТИДАН

ДАВЛАТ НАЗОРАТИНИ КУЧАЙТИРИШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА"

1998 ЙИЛ 4 АВГУСТДАГИ 331-СОНЛИ ҚАРОРИГА

ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси халқаро аэропортларида техник қўнишни амалга оширувчи чет эл ҳаво кемаларининг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудуди орқали транзит ҳаракатини тартибга солиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Алкоголли ва тамаки маҳсулотларини четдан келтириш, ишлаб чиқариш ва сотиш устидан давлат назоратини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1998 йил 4 августдаги 331-сонли қарорининг 1-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Мазкур талаб Ўзбекистон Республикаси халқаро аэропортларида бортга йўловчиларни қабул қилиш ва (ёки) тушириш, товарлар ёки почта ортиш ва (ёки) тушириш назарда тутилмаган ёқилғи қуйиш, кутилмаган зарур таъмирлашни ўтказиш ёки авария ҳолатидаги қўнишни амалга оширувчи ҳаво кемаларига нисбатан татбиқ этилмайди";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 28-29-сон, 266-модда.

































Время: 0.1928
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск