Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик, галлачилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.12.2000 й. 501-сон "2001 йил ҳосили пахта хом ашёси ва бошоқли экинлар дони харид нархлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.12.2000 й.

N 501



2001 ЙИЛ ҲОСИЛИ ПАХТА ХОМ АШЁСИ

ВА БОШОҚЛИ ЭКИНЛАР ДОНИ ХАРИД

НАРХЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Қишлоқ товар етиштирувчиларини пахта ва бошоқли дон экинларининг ўз сифат параметрлари бўйича жаҳон бозори талабларига жавоб берадиган тезпишар ва серҳосил навларини экишни кенгайтирганлик ва етиштиришни кўпайтирганлик, уларнинг ҳосилдорлиги ва сифатини оширганлик учун рағбатлантиришни кучайтириш, пахтачилик ва ғаллачилик хўжаликларининг молиявий аҳволини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

2001 йил ҳосили пахта хом ашёси харид нархлари 1-иловага ва бошоқли экинлар дони харид нархлари 2-иловага мувофиқ;

пахта хом ашёси учун унинг сифат кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда ҳисоб-китоб қилиш тартиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки, стандарт талабларига жавоб бермайдиган пахта хом ашёси учун ҳақ тўлаш ушбу қарорга 3-иловада белгиланган тартибда харид нархларидан чегиришлар билан амалга оширилади. “Микронейр” кўрсаткичи халқаро стандартлар билан белгиланган чегаралар (3,5-4,9)дан 0,5 пунктдан ортиқ фарқ қилган тақдирда биринчи нав пахта хом ашёси учун учинчи нав нархи бўйича, иккинчи нав пахта хом ашёси учун тўртинчи нав нархи бўйича ҳақ тўланади.


3. 2001 йил учун пахта толаси давлат харидлари ҳажми уни ишлаб чиқариш ҳажмининг 30 фоизи миқдорида, прейскурант нархлар бўйича давлат эҳтиёжлари учун бошоқли экинлар дони харид қилиш ҳажми эса уни етиштириш белгиланган ҳажмининг 25 фоизи миқдорида сақлаб қолинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Белгилансинки, тасдиқланган давлат харидлари ҳажмидан ортиқча ишлаб чиқарилган пахта толаси, пахта хом ашёси тайёрлаш бўйича топшириқ бажарилган тақдирда, шунингдек белгиланган давлат харидлари ҳажмидан ортиқча харид қилинган бошоқли экинлар дони шартномавий нархларда сотилади.


4. Ғўзанинг энг истиқболли навлари майдонларини кенгайтирганлик учун рағбатлантириш мақсадида пахта хом ашёсининг 2001 йилда навларни жойлаштириш учун тасдиқланган барча селекция навлари 4-иловага мувофиқ уч гуруҳга бўлиниши белгилаб қўйилсин.

Белгилансинки, пахта хом ашёси учун ҳисоб-китоб қилишда ушбу қарор билан тасдиқланган харид нархларига I гуруҳга киритилган селекция навларига 1,01, II гуруҳга 1,0 ва III гуруҳга 0,96 миқдорида тузатиш коэффициентлари қўлланади.

Маркетинг ишларини, пахтанинг жаҳон бозорида талаб катта бўлган истиқболли навларини ривожлантиришни рағбатлантиришга доир таклифларни ишлаб чиқиш бўйича ишларни ташкил этиш учун 5-иловага мувофиқ таркибда Идоралараро мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, “Ўздавпахтасаноатсотиш” уюшмаси ҳамда “Ўздонмаҳсулот” давлат корпорацияси икки ҳафта муддатда ушбу қарор билан белгиланган харид нархлари даражаларини ва ҳисоб-китоб қилиш тартибини тасарруфларидаги таркибий тузилмаларга ҳамда пахта ва бошоқли экинлар дони етиштирувчиларга етказсинлар.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Т. Холтоев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 26 декабрдаги

501-сон қарорига

1-ИЛОВА



2001 йил ҳосили пахта хом ашёсининг харид нархлари

(РСТ Ўз 615-94)


(1 тоннаси учун сўмларда)

Пахта

хом

ашёси

саноат

навлари


Пахта

хом

ашёси

класси


Пахта толалар типлари


Узун толали


Ўрта толали



I

II

II

IV

V

VI

VII

I

1


158260

148950

139630

125710

111720

97720

93120

88450

79110


2


154260

145200

136090

122490

108920

95260

90740

86220

77120


3


123390

116140

108920

98000

87110

76230

72590

68970

61720

II

1


136830

128790

120690

108650

96590

84520

80510

76420

68390


2


132820

124970

117170

105480

93720

82000

78120

74220

66370


3


122050

114850

107680

96950

86190

75400

71820

68190

61030

III

1


126740

119260

111820

100630

89490

78310

74550

70800

63350


2


112790

106140

99520

89540

79620

69680

66340

63020

56370


3


79860

75120

70460

63400

56340

49290

46970

44620

39910

IV

1


94460

88920

83350

75030

66690

58370

55570

52800

47250


2


73200

68880

64550

58120

51660

45200

43060

40890

36570


3


55860

52600

49310

44420

39450

34520

32890

31250

27950

V

3


39150

36880

34550

31090

27680

24200

23080

21890

19630





Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 26 декабрдаги

501-сон қарорига

2-ИЛОВА



Бошоқли экинлар дони харид нархлари

(1 тоннаси учун сўмларда)


(1 тн. учун сўм)

Бошоқли экинлар


Харид нархлари


Қаттиҳ буғдой:



1 класс


55220

2 класс


48710

3 класс


44310

4 класс


33660

Юмшоқ буғдой:



1 класс


44310

2 класс


39090

3 класс


33660

4 класс


30110

Омухта ем, техник ва озуқа маҳсадлар учун етказиб бериладиган буғдой (каттиқ ва юмшоқ).


27840

Жавдар


31980

Сўли:



Литрида камида 520 грамм натура бўлган


41950

энг қимматли навлар


32980

оддий навлар


26410

Арпа:



Пивобод навлар


41950

қимматли навлар


32980

оддий озуҳабоп навлар


26410

Пестицидлар қўлланмасдан етиштирилган ва болалар таомлари ва пархез таомлар тайёрлаш учун мўлжалланган сулининг чекланган харид нархи, базис норманинг 1 тоннаси учун


47090

Изоҳ:

1. Ушбу харид нархлари ширкатлар, фермер, деҳқон хўжаликлари, ижарачилар ва бошқа қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан давлат харидлари ҳажмига сотиладиган, тасдиқланган ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган, амалдаги норматив-техник ҳужжатлар талабларига жавоб берадиган бошоқли экинлар донига татбиқ этилади.

2. Бошоқли экинлар донини ташиш ва тушириш бўйича харажатлар дон харид қилувчи тайёрлов ташкилотлари ҳисобидан амалга оширилади.

Бошоқли экинлар дони ширкат, фермер, деҳқон хўжалиги, ижарачилар ва бошқа қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг транспорти билан етказиб берилганда бошоқли экинлар донини харид қилувчи тайёрлов ташкилотлари хўжаликларга донни ташиш ва тушириш харажатларини шартнома тарифлари бўйича қоплайдилар. Бошоқли экинлар донини дон харид қилувчи тайёрлов ташкилотларининг қўшимча талабларига риоя қилган ҳолда жўнатиш харажатлари ушбу тайёрлов ташкилотлари ҳисобидан тўланади.

Бошоқли экинлар донини норматив кўрсаткичларгача қуритиш ва тозалаш хизматларига ҳақ дон топширувчи томонидан шартнома тарифлари бўйича қўшимча равишда тўланади.

3. Бошоқли экин донини қабул қилиш ва тайёрланадиган дон учун ҳисоб-китоблар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган амалдаги йўриқномага мувофиқ амалга оширилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 26 декабрдаги

501-сон қарорига

3-ИЛОВА



Пахта хом ашёси учун унинг сифат кўрсаткичларини

ҳисобга олган ҳолда ҳисоб-китоб қилиш

ТАРТИБИ


1. Тасдиқланган нархлар қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари), фермер, деҳқон хўжаликлари, ижарачилар ва бошқа қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан сотиладиган РСТ Ўз 615-94 талабларига жавоб берадиган пахта хом ашёсига жорий этилади.


2. Пахта хом ашёсини харид қиладиган тайёрловчи ташкилотлар уни ташиш ва тушириш бўйича барча харажатларни тўлайдилар.

Пахта хом ашёси ширкат, фермер, деҳқон хўжалиги, ижарачилар ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, кооператив корхоналар ва ташкилотлар транспорти билан етказиб берилганда пахта хом ашёсини харид қиладиган тайёрловчи ташкилотлар хўжаликларнинг уни ташиш ва тушириш харажатларини шартнома тарифлари бўйича тўлайдилар. Пахта хом ашёсини харид қиладиган тайёрловчи ташкилотларнинг қўшимча талабларига риоя қилган ҳолда пахта хом ашёсини жўнатиш билан боғлиқ харажатлар мазкур тайёрловчи ташкилотлар ҳисобидан тўланади.

Пахта хом ашёсини норматив кўрсаткичларгача етказиб қуритиш ва тозалаш хизматларига ҳақ пахта топширувчи томонидан шартнома тарифлари бўйича қўшимча равишда тўланади.


3. I, II, III ва IV навларнинг 1 ва 2-класс пахта хом ашёсининг ҳақиқий намлиги РСТ Ўз-615-94 3-жадвалида белгиланган нормадан юқори, лекин 3-класс нормаларидан юқори бўлмаганда, бу пахта хом ашёси учун тегишли тип, нав, классдаги пахта хом ашёсининг харид нархидан нормадан ортиқ ҳар бир фоиз учун 0,5 фоиз миқдорида чегирма билан ҳақ тўланади.

Ифлосланганлик ёки намлик I, II, III ва IV навлар бўйича 3-класс учун белгиланган нормалардан ошиб кетганда пахта хом ашёси топширувчига қайтарилади ёки бу пахта хом ашёси учун бир нав паст пахта хом ашёсининг харид нархи бўйича ҳақ тўланади.

Ифлосланганлиги ёки намлиги 22 фоиз нормадан юқори бўлган V нав пахта хом ашёсини қабул қилиб олишда тегишли типнинг харид нархидан нормадан ортиқ ифлосланганлик ёки намликнинг ҳар бир фоизи учун 0,5 фоиз миқдорида чегириб қолинади.

Намлик ва ифлосланганлик нормативдан ортиқ бўлганда айни бир вақтда нархдан умумлаштирилган ҳолда чегириб қолинади.


4. I ва II нав пахта хом ашёсининг солиштирма узилиш қуввати белгиланган (РСТ Ўз 615-94 1-жадвалидаги) нормалардан паст бўлганда тегишли тип, нав, класс пахта хом ашёси харид нархидан чегириб қолинади, солиштирма узилиш қуввати базавий нормадан ортиқ бўлганда эса I нав учун харид нархига ҳар бир гс/текс. учун 0,5 фоиз миқдорида устама тўланади.

Ҳисоб-китоблар пахта хом ашёси қайта ишлангандан сўнг амалга оширилади.


5. Пахта хом ашёси “асал шудринг” касаллиги билан ҳар қандай даражада ёки бактериал-замбуруғ билан паст даражада касалланган бўлса унинг нархидан 3,5 фоиз миқдорида чегирган ҳолда ҳақ тўланади.

Бактериал-замбуруғ билан ўртача даражада касалланган пахта хом ашёси пасайтирилган навга ўтказилади ва унга пасайтирилган навнинг харид нархи бўйича ҳақ тўланади.

Пахта хом ашёси бактериал-замбуруғ билан кучли даражада касалланган бўлса унга шартномавий нарх бўйича ҳақ тўланади.


6. “Микронейр” кўрсаткичи белгиланган нормалардан юқори ёки паст (3,5 дан 4,9 гача) бўлган I-II нав пахта хом ашёсининг харид нархидан қуйидаги шкалага мувофиқ чегириб қолинади:

“Микронейр” кўрсаткичи 0,5 пунктдан ошиб кетганда I нав пахта хом ашёси учун III нав нархи бўйича, II нав пахта хом ашёси учун  IV нав нархи бўйича ҳақ тўланади.

Кўрсатиб ўтилган чегиришлар пахта хом ашёсини қайта ишлашнинг ҳақиқий натижалари бўйича узил-кесил ҳисоб-китоблар вақтида амалга оширилади.


7. Уруғлик чигит етиштирувчи илмий муассасалар ва хўжаликларга уруғликнинг унувчанлиги 1 классга мувофиқ бўлганда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 25 ноябрдаги 491-сон қарорига мувофиқ харид нархига қуйидаги миқдорда устама ҳақ тўланади:

Элита чигит учун     100%

1  репродукцияли чигит учун (Р1)  75%

2  репродукцияли чигит учун (Р2)  50%

3  репродукцияли чигит учун (Р3)  25%

Уруғлик чигитлар унувчанлиги бўйича иккинчи классга мансуб бўлганда устама ҳақ тегишли равишда икки баравар камаяди.

Устама ҳақ тўлаш учун уруғлик чигит етиштирувчи хўжаликлар ва пахта заводлари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, “Ўздавпахтасаноатсотиш” уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш давлат комиссиясининг тақдимномасига кўра ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 26 декабрдаги

501-сон қарорига

4-ИЛОВА



Пахта хом ашёси асосий селекция навларининг

истиқболлиги бўйича гуруҳланиши

Асосий

гуруҳҳлар


Селекция навлари


I гуруҳ

Бухоро-6, Наманган-77, Термез-31, С-6524


II гуруҳ

С-6530, С-4727, Ташкент-6, Юлдуз, Оқдарё-6, Оқдарё-5, Ан-Боёвут, Омад,

175-Ф, Шараф-75, Ан-Узбекистан-4, АН-402, Оққўрғон-2, Армуғон,

Хоразм-126, Қарши-8, Гулбахор, Фарғона-5, Янги сортлар


III гуруҳ

Фарғона-3, Чимбой-3010, С-9070






Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 26 декабрдаги

501-сон қарорига

5-ИЛОВА



Маркетингни ташкил этиш, жаҳон пахта навлари

бозорида талаб катта бўлган истиқболли навларни

ривожлантиришни     рағбатлантиришга     доир

таклифлар ишлаб чиқиш масалалари бўйича

идоралараро мувофиқлаштирувчи кенгаш

ТАРКИБИ

Ғаниев Э.М.

-

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири, Кенгаш раиси

Дьячков В.В.

-

“Ўздавпахтасаноатсотиш” уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари, Кенгаш раисининг ўринбосари


Бегалиев С.Б.

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари, Кенгаш раисининг ўринбосари


Салимов А.Х.

-

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирининг ўринбосари


Зинин В.И.

-

Молия вазирининг ўринбосари


Мақсудов Э.Т.

-

“Сифат” марказининг бош директори


Азизхўжаев Ў.Х.

-

“Ўзпахтасаноатилм” Республика илмий марказининг бош директори


Устюгин В.Е.

-

“Сифат” маркази бош директорининг ўринбосари, Кенгаш котиби


"Ўзбекистон Республикаси қонунлари тўплами", 2000 й., 12-сон























































Время: 0.1834
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск