ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Тартибга солиниш соҳалари бўйича ҳужжатлар тизими / Ҳуқуқий соҳада ҳамкорлик /

Ўзбекистон Республикаси билан Ҳиндистон Республикаси ўртасида жиноий ишлар юзасидан ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисида Шартнома (Деҳли, 2000 йил 2 май)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси билан

Ҳиндистон Республикаси ўртасида жиноий

ишлар юзасидан ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисида

ШАРТНОМА


Ўзбекистон Республикаси билан Ҳиндистон Республикаси, бундан кейин "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчилар, ҳамкорликни кучайтириш ва жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдамни ривожлантириш орқали жиноятларни (бунга терроризм ҳам киради) текшириш, жиноий таъқиб қилиш ва олдини олишда иккала Томоннинг фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида, қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



I ҚИСМ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1-модда. Ўзаро ҳуқуқий ёрдамлашиш бўйича мажбуриятлар


1. Аҳдлашувчи Томонлар ушбу Шартномага мувофиқ бир-бирларига жиноий ишлар юзасидан кенг кўламда ўзаро ёрдамлашадилар.


2. Ушбу модданинг 1-бандида тилга олинган ўзаро ҳуқуқий ёрдам деганда, сўралаётган Томон тарафидан сўраётган Томон юрисдикцияси доирасида, бундай ҳуқуқий ёрдам суд ёки бошқа бирон-бир орган тарафидан сўралаётган ёинки берилиши-берилмаслигидан қатъи назар, жиноий ишлар бўйича текшириш ва процессуал фаолият юзасидан кўмаклашиш тушунилади.


3. Ушбу модда 1-бандида тилга олинган жиноий ишлар деганда Ўзбекистон Республикаси учун Ўзбекистон Республикаси жиноий қонунларида кўзда тутилган ҳар қандай ҳуқуқбузарликка оид текшириш ёки процессуал фаолият, Ҳиндистон Республикаси учун - Парламент чиқарган қонунларда, шунингдек штатларнинг қонунларида кўзда тутилган ҳар қандай ҳуқуқбузарликка оид текшириш ёки процессуал фаолият тушунилади.


4. Жиноий ишлар, шунингдек солиқ, божхона божлари ва тўловларига оид, сармоя ва тўловларни халқаро ўтказишга алоқадор, бунга терроризмга мадад бериш учун фойдаланиладиган ўтказишлар ҳам киради, жиноий ҳуқуқбузарликларга оид текшириш ёки процессуал фаолиятни ҳам ўз ичига олади.


5. Жиноий ишлар, шунингдек терроризм, яъни сиёсий мақсадларда ёхуд аҳолини қўрқитиш учун зўравонлик қилишга алоқадор жиноий ҳуқуқбузарликларга оид текшириш ёки процессуал фаолиятни ҳам ўз ичига олади.


6. Ҳуқуқий ёрдам деганда қуйидагилар тушунилади:


6.1. Шахслар ва нарсаларнинг жойини аниқлаш ва тайин қилиш;

6.2. Ҳужжатларни, жумладан шахсларнинг келиб-кетишлари талаб этиладиган ҳужжатларни топшириш;

6.3. Ахборот, ҳужжатлар ва бошқа материалларни (бунга жиноий ва судлов материаллари ҳам киради) тақдим этиш;

6.4. Мол-мулкни бериш;

6.5. Ашёвий далилларни вақтинча бериб туриш;

6.6. Шахсларнинг гувоҳлик кўрсатмаларини ва аризаларини олиш;

6.7. Тинтув ўтказиш ва ашёларни олиб қўйиш тўғрисидаги сўровларни бажариш;

6.8. Гувоҳлар, шунингдек бошқа шахсларнинг, жумладан экспертларнинг гувоҳлик

...
Время: 0.0056
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск