Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиққа тортиш тўғрисидаги умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.01.2001 й. 16-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Солиқ академиясини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.01.2001 й.

N 16



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

СОЛИҚ АКАДЕМИЯСИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни тартибга солиш ва такомиллаштириш, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига мувофиқ республика солиқ органлари учун мутахассисларни мақсадли тайёрлашнинг узлуксиз тизимини яратиш мақсадида Вазирлар Мақкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг ўқув маркази негизида солиқ кадрларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Солиқ академияси (кейинги ўринларда Академия деб аталади) ташкил этилсин.

Белгилансинки:

Академия солиқ хизматлари учун кадрлар тайёрлаш тизимидаги ишларни мувофиқлаштиришни таъминловчи, давлат солиқ хизмати органлари кадрларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича республика илмий-методик маркази ва олий таълим муассасаси ҳисобланади;

Академияда тингловчиларни ўқитиш кундузги ва сиртқи шаклларда амалга оширилади;

Академияга солиқ коллежларини тамомлаганлар 4 йил муддат билан бакалаврлар тайёрлаш дастури бўйича ўқитиш учун, олий ўқув юртларини тамомлаганлар қисқартирилган бир йиллик дастур бўйича қайта тайёрлаш ва 2 йил ўқитиш муддати билан магистрлар тайёрлаш учун қабул қилинади;

Академия базасида солиқ органлари ходимлари учун ўқитиш муддати 3 ойгача бўлган малака ошириш курслари ташкил этилади.

Академиянинг маъмурий-бошқарув ва профессор-ўқитувчилар таркибига Давлат солиқ қўмитаси ходимларининг тегишли тоифалари учун хизматни ўташ шартлари татбиқ этилади.

2. Академиянинг маъмурий-бошқарув ходимлари ва профессор-ўқитувчилар таркибининг штатлар сони 105 кишидан (хизмат кўрсатувчи ва ёрдамчи ходимлардан ташқари) иборат этиб белгилансин.

Академия ректорига Академиянинг тузилмаси ва штатлар сонига Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда ўзгартиришлар киритишга рухсат берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2003 йил 1 сентябргача Академия тузилмасида Резерв ва захира офицерларини тайёрлаш ҳарбий кафедрасини ташкил этсинлар.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда Академия тўғрисидаги Низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда:

Академияда солиқ ва божхона кадрларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича машғулотларнинг 2001 йил 1 сентябрдан бошланишини таъминласинлар;

Академиядаги таълим йўналишлари бўйича ўқув режаларини, дастурларини ҳамда ўқув-услубий ҳужжатларни ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар;

2001/2002 ўқув йили бошлангунгача, ўқув жараёнини ташкил этиш ва таълим сифатини таъминлаш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, ўқитувчи кадрларни танлов асосида танлаш тизимини ишлаб чиқсинлар ва шу асосда Академиянинг профессор-ўқитувчилар таркибини юқори малакали мутахассислар билан тўлдирсинлар;

Давлат тест маркази билан келишган ҳолда, Академияга тингловчиларни танлаш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низомни икки ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.


5. Солиқ ва божхона органлари Академияси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси 2001/2002 ўқув йилида "Солиқлар ва солиққа тортиш" ҳамда "Божхона иши" факультетларига қуйидаги дастурлар бўйича тингловчилар қабул қилинишини таъминласинлар:

бакалаврлар тайёрлаш тўлиқ дастури бўйича  ҳар бири 25 кишидан иборат иккитадан гуруҳ;

бир йиллик қайта тайёрлаш дастури бўйича  ҳар бири 25 кишидан иборат биттадан гуруҳ.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси Молия вазирлиги билан биргаликда Академияни озиқ-овқат, ашёвий мулклар, мебеллар ва казарма жиҳозлари, озиқ-овқат хизмати анжомлари ва автотранспорт воситалари билан таъминлашнинг белгиланган нормаларини бир ой муддатда тасдиқласинлар.


7. Академия Тошкент шаҳар, Собир Юсупов кўчаси, 3-уй ва Муқимий кўчаси, 166-уйдаги Тошкент солиқ коллежи ва Давлат солиқ қўмитасининг ўқув маркази биноларига жойлаштирилсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги икки ой муддатда:

Хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш фонди (“Бизнес  фонд”) ва "Мадад" суғурта агентлигининг Собир Юсупов кўчаси, 1-уйда жойлашган биносини ҳамда "Ўзбексавдо" акциядорлик компанияси ўқув марказининг Собир Юсупов кўчаси, 3-уйда жойлашган биносини (туташ ҳудудлари билан) қолдиқ баланс қиймати бўйича Академия балансига берсинлар. Берилаётган бинолар учун тўлов Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси махсус фондлари маблағлари ҳисобига амалга оширилсин;

берилаётган бино ва иншоотлар жойлашган ер участкаларини тўловсиз ажратсинлар;

Хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш фонди (“Бизнес фонд”)ни ҳамда "Мадад" суғурта агентлигини жойлаштиришни таъминласинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси харажатлар сметаларига ва штат жадвалларига тегишли ўзгартиришлар киритсин;

2001 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Солиқ академиясини таъминлаш учун белгиланган тартибда зарур бюджет маблағлари ажратишни назарда тутсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда Академия учун ошхона, ёрдамчи трансформатор станцияси ва назорат-ўтказиш пункти қурилишини, унинг бино ва иншоотларини реконструкция қилишни 2001 йил инвестиция дастурига киритсинлар.

11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 2 майдаги 175-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Ў.Т. Комилов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                         И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 10 январдаги

16-сон қарорига

1-ИЛОВА



(Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 22 майдаги

229-сон қарори

таҳририда)


Ўзбекистон Республикаси Давлат

солиқ қўмитасининг Солиқ академияси

ТУЗИЛМАСИ


Ректор

1

Илмий кенгаш котиби

1

Ҳарбий кафедра

8

Ректор ёрдамчиси           1

Канцелярия                       1

Юридик маслаҳатчи      1

Кадрлар бўлими              2

Биринчи бўлим                 1







Маънавият ва маърифат бўйича биринчи проректор

1

Ўқув ва илмий ишлар бўйича проректор

1

Иқтисодиёт бўйича проректор

1

  

  

  

  

  

  

  

  


“Маънавият ва маърифат” ҳамда иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими

3


Молия-иқтисодиёт бўлими                  2 Хўжалик ва фойдаланиш-техника бўлими                   2

Автохўжалик       2

"Солиқлар ва солиққа тортиш" факультети

2

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультети

2

  

  

  

  





  

   




  

   


   

Ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси

6

Ўқув-методик бўлим

3

Магистратура бўлинмаси

1




  

  

  

  

  

  

  


  

  

  





Таҳририят-ноширлик бўлими

2

Кафедралар:

Солиқлар ва солиққа тортиш                 14

Бухгалтерия ҳисоби ва аудит                7

Молия ва кредит 6

Иқтисодий

фанлар                 6


Кафедралар:

Юридик фанлар       5

Тиллар                        6

Ахборот

технологиялари        7

Жисмоний тарбия   5

Ахборот технологиялари бўлими

2



  

  



Кутубхона

3

Ҳаммаси: 105 штатдаги ходим

(ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари)


  

  

  

  

  

"Ўзбекистон Республикаси қонунлари тўплами"  2001 й. 1-2-сон


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2001 й., 1-cон, 1-модда.



































Время: 0.1735
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск