Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси (Парламент) / Олий Мажлис тўғрисида умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.01.1997 й. 29-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.01.1997 й.

N 29



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ

МАЖЛИСИ ҲУЗУРИДАГИ АМАЛДАГИ ҚОНУН

ҲУЖЖАТЛАРИ МОНИТОРИНГИ ИНСТИТУТИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Олий Мажлис Кенгашининг "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институтини ташкил этиш тўғрисида" 1996 йил 3 декабрдаги 322-I-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Олий Мажлис Кенгашининг 1996 йил 3 декабрдаги 322-I-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузурида Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти ташкил этилганлиги, унинг Устави ва ходимлари сони 21 нафардан иборат бўлган (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) тузилмаси тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Институт директори мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, маиший, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қўмитасининг раисига тенглаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Институт биноси харажатларига ва ходимларга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Котибияти ходимлари учун белгиланган тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашга, босма нашрлар чиқаришга ҳар йили маблағ ажратишни назарда тутсин;

чет эллик мутахассисларни контракт бўйича ишга таклиф этиш, Институт ходимларининг хорижий мамлакатларда тажриба орттириши, малака ошириши, уларнинг халқаро анжуманларда иштирок этиши, "Интернет" халқаро тармоғига ва бошқа ахборот тармоқларига уланиш ҳамда улардан фойдаланиш, хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотларнинг даврий нашрларига обуна бўлиш билан боғлиқ харажатларга ҳақ тўлашга ҳар йили белгиланган тартибда чет эл валютасида маблағ ажратсин;

тақдим этилган ҳисоб-китобларга биноан бинони реконструкция қилиш ва мукаммал тузатиш, Институтни офис мебели билан жиҳозлаш, компьютер техникаси, дастурий воситалар ҳамда битта микроавтобус харид қилиш учун маблағ ажратсин;

Институтга битта енгил автомобиль харажатларига лимит ажратсин.


3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Институтни Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони, 5-уй, 3-корпусга жойлаштирсин, бинони, шунингдек унга туташ ҳудудни реконструкция қилиш ва тузатишни амалга оширсин.


4. "Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси Институтга белгиланган тартибда лимит бўйича енгил автомобиль ажратсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги, Вазирлар Маҳкамасининг Ҳукумат алоқаси хизмати Институтни алоқанинг зарур турлари ва воситалари, шу жумладан ҳукумат алоқаси билан таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институтига чет мамлакатлардаги шунга ўхшаш институтлар ва ташкилотлар билан халқаро алоқаларни амалга оширищда ёрдам кўрсатсин.


7. Вазирликлар ва идоралар Институтнинг сўровига мувофиқ инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш масалаларига доир материалларни тақдим этсинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси:

Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институтини кутубхонани бутлаш учун матбуот асарларининг ва китоб маҳсулотининг назорат нусхаларини (1 нусха) текин олувчи ташкилотлар рўйхатига киритсин;

Институтнинг буюртманомалари бўйича таҳлилий-ахборот ва илмий маҳсулот нашр этилишини таъминласин.


9. Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идораларининг норматив ва йўриқнома ҳужжатлари мажбурий тартибда бир нусхадан тарқатиладиган ташкилотлар рўйхатига киритилсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари А.А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                             Ў. Султонов

























Время: 0.1717
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск