Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Инвестициялар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.08.2000 й. 326-сон "Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарда иш ҳақи тўлашни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.08.2000 й.

N 326



ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАР

ИШТИРОКИДАГИ КОРХОНАЛАРДА ИШ

ҲАҚИ ТЎЛАШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарда меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган тартиби махсус комиссия томонидан текширилиши натижасида меҳнатга ҳақ тўлаш фондини шакллантириш, меҳнатга ҳақ тўлаш маблағларининг ҳисобга олишда тўлиқ акс эттирилиши, жисмоний шахсларнинг даромадларига солиқ солишни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш масалаларида жиддий нуқсонлар ва камчиликлар, шунингдек, товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ҳажмларининг бир қисмини бухгалтерия ҳисобида акс эттирмасдан яшириш ҳоллари аниқланганлигини, бу даромадларнинг пасайишига ва солиқ тўлашдан бўйин товлашга олиб келишини қайд этади.

Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорларини сунъий равишда пасайтиришга уринишнинг ва яширин йўллар орқали иш ҳақи тўлаш йўли билан солиқ тўлашдан бош тортишнинг олдини олиш, товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ҳажмлари тўлиқ ҳисобга олинишини таъминлаш, шунингдек, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарда меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Иш ҳақи тўлашнинг амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартиби қўпол равишда бузилганлиги, товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқаришнинг амалда бажарилган ҳажмлари яширилганлиги, савдо қоидаларига риоя қилинмаганлиги учун иловага мувофиқ хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар бўйича материаллар уларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатиш бўйича қарор қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Корхоналар ходимларига иш ҳақини акциз солиғи солинадиган товарлар билан натура шаклида тўлаш тақиқлансин.

Белгилансинки, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан акциз солиғи солинадиган товарлар билан иш ҳақи тўлаш солиқ тўлашдан бўйин товлаш сифатида қаралади ва ушбу хўжалик юритувчи субъектларнинг раҳбарлари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:

хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарда амалдаги қонун ҳужжатлари бузилган ҳолда иш ҳақи тўлаш ҳолларига қатъий барҳам берсин:

хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг бухгалтерия ҳисобида товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ҳажмлари, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлиқ акс эттирилиши мунтазам равишда назорат қилинишини таъминласин:

хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг раҳбарларини товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ҳажми ва меҳнатга ҳақ тўлашнинг амалдаги фонди яширилганлиги учун жавобгарликка тортсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Марказий банки меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорларининг сунъий равишда пасайтирилиши ҳолларига барҳам берувчи, меҳнатга соатбай ҳақ тўлашнинг белгиланган энг кам даражасидан келиб чиқиб, Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарда меҳнатга ҳақ тўлаш фондини шакллантириш тўғрисидаги низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.

5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:

товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ҳажмлари солиқ солишдан яшириш мақсадида бухгалтерия ҳисобида бузиб кўрсатилганлиги;

меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг амалдаги миқдори яширилганлиги ва иш ҳақи яширин шаклда тўланганлиги;

иш ҳақи акциз солиғи солинадиган товарлар билан тўланганлиги;

солиқ солиниши керак бўлган даромадларни яшириш бўйича бошқа хатти-ҳаракатлар учун хўжалик юритувчи субъектлар мансабдор шахсларнинг жиноий жавобгарликка бўлган жавобгарлиги тўғрисида амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида таклиф киритсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 19 августдаги

326-сон қарорига

ИЛОВА



Фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг

амалдаги қонун ҳужжатлари жиддий равишда

бузилиши аниқланган хорижий инвестициялар

иштирокидаги корхоналар

РЎЙХАТИ

N


Корхонанинг номи


Асосий фаолият тури


1.

”Элита” ҚК


Савдо-воситачилик


2.

”Доз-Тур-ЛТД” ҚК


Алкоголь махсулотларни ишлаб чикариш


3.

”Чимён-Нур” ҚК


Туризм, чакана савдо, ишлаб чикариш


4.

”Найтов Нетворкс” хорижий шўъба корхонаси


Савдо- воситачилик


5.

”Эл Кол” ҚК


Халқ истеъмол молларни ишлаб чикариш ва реализация қилиш


6.

”Арт ЛТД” ҚК


Савдо- воситачилик


7.

СП ”Таш-Мир” ҚК


Савдо- воситачилик


8.

”Бурсел иншаат ве макина санайи тиджарет аноним ширкати” хорижий корхонаси


Қурилиш


9.

”АКСА ЛТД” ҚК


Савдо- воситачилик


10.

”Олтой” савдо- иқтисодий корхонаси


Савдо- воситачилик


11.

”S&Y" ҚК


Савдо ва халк истеъмол молларни ишлаб чикариш


12.

”Эклит” ҚК


Савдо  воситачилик



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2000 й., N 8, 53-модда.








































Время: 0.2164
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск