Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар / Вазирликлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.01.2001 й. 42-сон "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузурида Бирлашган ҳайъат ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.01.2001 й.

N 42



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДА

БИРЛАШГАН ҲАЙЪАТ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ислоҳотлар ва инвестициялар бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2001 йил 11 январдаги қарорига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 декабрдаги 517-сон қарори билан тасдиқланган дастурий чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамаси Умумиқтисодиёт комплексининг самарали, мақсадга йўналтирилган ишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Бирлашган ҳайъатнинг шахсий таркиби 1-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Бирлашган ҳайъат тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Бирлашган ҳайъат қошида ташкил этиладиган эксперт кенгашлари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Бирлашган ҳайъатнинг асосий вазифалари - Ўзбекистон Республикаси Умумиқтисодиёт комплексининг иқтисодиётни ривожлантириш ва ислоҳ қилишнинг қуйидаги устувор йўналишларини амалга оширишга қаратилган самарали, мақсадга йўналтирилган ва уйғун ишлашини таъминлаш этиб белгилансин:

макроиқтисодий барқарорликни ва барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш;

иқтисодиётдаги таркибий қайта ўзгартиришларни мақсадга йўналтирилган ҳолда амалга ошириш;

кўп укладли иқтисодиётни шакллантириш ва унда хусусий мулкнинг етакчи ролини таъминлаш;

ташқи иқтисодий фаолиятни эркинлаштириш ва валюта бозорини босқичма-босқич эркинлаштириш;

замонавий яхлит бозор, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани барпо этиш;

демографик прогнозлар амалга оширилишини назорат қилиш ва меҳнатга лаёқатли аҳолини иш билан таъминлашга доир фаол сиёсат юргизиш, меҳнат бозорини шакллантириш;

халқнинг моддий фаровонлиги барқарор изчил ўсишини таъминлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш.


3. Бирлашган ҳайъат раиси (Р.С. Азимов) Бирлашган ҳайъат иши юксак ташкил этилишини, Умумиқтисодиёт комплексига кирувчи вазирликлар ва идоралар ишини мувофиқлаштириш, унинг уйғунлиги ва самарадорлиги даражаси оширилишини, идоравий манфаатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 декабрдаги 517-сон қарори билан тасдиқланган Чора-тадбирлар дастурига мувофиқ Умумиқтисодиёт комплекси олдида турган ягона вазифалар ҳал этилишига бўйсундирилишини таъминласин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                    И. Каримов



*) 1-илова берилмайди.






Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 19 январдаги

42-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги

ҳузуридаги Бирлашган ҳайъат қошида тузиладиган

доимий ишлайдиган эксперт кенгашлари рўйхати

1. Ёқилғи-энергетика комплексини балансли ривожлантириш ҳамда углеводород ва минерал хом ашё захирасидан оқилона фойдаланиш бўйича эксперт кенгаши.


2. Таркибий қайта ўзгартиришлар ва инвестиция сиёсати бўйича эксперт кенгаши.


3. Демографик ўсиш, меҳнат бозорини ривожлантириш ва аҳолини иш билан оқилона таъминлаш масалалари бўйича эксперт кенгаши.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2001 й., N 1, 4-модда.







































Время: 0.1598
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск