Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.07.2006 й. 145-сон "Давлат мулки бўлган объектларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.07.2006 й.

N 145



ДАВЛАТ МУЛКИ БЎЛГАН

ОБЪЕКТЛАРНИ ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДАН

ЧИҚАРИШ ВА ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2006 йил 26 апрелдаги ПҚ-335-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Давлат мулки бўлган объектларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги янгиланган Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси:

давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни амалга оширишда тасдиқланган Низом талабларига қатъий риоя қилинишини, шу жумладан давлат активларини хусусийлаштиришнинг самарали стратегияси ишлаб чиқилишини, шунингдек корхоналарни сотишдан олдин сифатли тайёрлашни, улар молиявий соғломлаштирилишини, хусусийлаштирилаётган корхоналар (объектлар) тўғрисидаги ахборот маълум қилинишини, ўтказиладиган савдоларнинг очиқ-ошкоралигини, шунингдек янги мулкдорлар ўз инвестиция мажбуриятларини бажариши устидан амалий назорат қилинишини таъминласин;

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда давлат активларини хусусий мулк қилиб сотиш механизмини аҳоли ўртасида тушунтириш бўйича телекўрсатувлар туркумини ташкил этсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз норматив ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 21 июлдаги

145-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "2001-2002 йилларда хорижий инвесторларни жалб этган ҳолда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича келгусидаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2001 йил 9 мартдаги 119-сон қарорининг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 3-сон, 17-модда) ва қарорга 5-илова.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ички валюта бозорида алмашув курсларини бирхиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 25 октябрдаги 422-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 10-сон, 58-модда) 1-илованинг II бўлими 1-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастурлари амалга оширилишини, хорижий инвестицияларни жалб этиш фаоллаштирилишини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2002 йил 26 мартдаги 97-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 3-сон, 17-модда) 3-илованинг 9-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2002 йил 5 сентябрдаги 317-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 9-сон, 50-модда) илованинг 4-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2003 йил 28 февралдаги 112-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 19-модда) илованинг 42-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "2003-2004 йилларда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастури тўғрисида" 2003 йил 17 апрелдаги 185-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 30-модда) 6-илованинг 15-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2003 йил 9 июлдаги 307-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 59-модда) 1-илованинг 4-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулки айрим объектларини инвестиция мажбуриятлари эвазига бепул беришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 5 май 209-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 5-сон, 45-модда) 2-илованинг 3-банди.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2005 йил 12 августдаги 196-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й,. 8-сон, 43-модда) 2-илованинг 16-банди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 30-сон, 292-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., 7-сон, 54-модда.














































































Время: 0.1580
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск