ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ер қонунчилиги / Ерга бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ҳуқуқлар. Ердан фойдаланиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.07.2006 й. 147-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Юридик шахслар ва фуқароларнинг бинолари ҳамда иншоотлари билан банд бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида" 2006 йил 24 июлдаги ПФ-3780-сон Фармонини амалга ошириш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.07.2006 й.

N 147


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "ЮРИДИК ШАХСЛАР

ВА ФУҚАРОЛАРНИНГ БИНОЛАРИ ҲАМДА

ИНШООТЛАРИ БИЛАН БАНД БЎЛГАН ЕР

УЧАСТКАЛАРИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА" 2006 ЙИЛ 24 ИЮЛДАГИ

ПФ-3780-СОН ФАРМОНИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Юридик шахслар ва фуқароларнинг бинолари ҳамда иншоотлари билан банд бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида" 2006 йил 24 июлдаги ПФ-3780-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда бинолар, иншоотлар ва якка тартибдаги уй-жойлар билан банд бўлган ер участкаларини хусусийлаштиришни таъминлаш бўйича зарур ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси билан биргаликда 2006 йил 1 декабргача бўлган муддатда:

ер участкаларининг ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ мақсадларда фойдаланилаётганлигини аниқлаган ҳолда эгалик қилиш, фойдаланиш учун ва ижарага берилган ер участкаларини;

якка тартибдаги уй-жой қурилиши ер фондини шакллантириш, шу жумладан корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг бўш турган ва самарасиз фойдаланилаётган ер майдонлари ҳисобига яратиш мақсадида, аҳоли яшаш пунктларидаги ер майдонларини, шунингдек уларга ёндош ҳудудларни хатловдан ўтказсинлар.

Хатловдан ўтказиш натижаларига кўра Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси билан биргаликда, якка тартибдаги уй-жой мавзеларини жойлаштиришни ҳисобга олган ҳолда, аҳоли яшаш пунктларининг бош режаларига, муҳандислик инфратузилмаси схемаларига тузатишлар киритилсин.

Ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар томонидан ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишлари аниқланганда, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда ер участкалари олиб қўйилсин, кейинчалик улар ушбу участкаларда ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш хоҳишини билдирган шахсларга берилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Молия вазирлиги, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси ва "Давархитектқурилиш" қўмитаси билан биргаликда 2006 йил 1 декабргача бўлган муддатда ер фондининг иқтисодий зоналарини аниқласин.


3. Белгилаб қўйилсинки, ер участкалари гаров таъминоти сифатида белгиланган тартибда банкларга ва бошқа кредит муассасаларига ўтган ҳолларда улар ушбу ер участкаларини мулк ҳуқуқи ўзларига ўтган вақтдан бошлаб олти ойдан кечикмасдан сотувга қўйишлари шарт.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси 2006 йил 1 октябргача бўлган муддатда Вазирлар Маҳкамасига хусусийлаштирилган ер участкаларига солиқ солиш, шунингдек ижарага берилган ер участкалари учун ижара тўлови миқдорлари юзасидан таклифлар киритсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 30-сон, 293-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., N 7, 55-модда.





































Время: 0.1643
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск