Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.03.1997 й. 132-сон "Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивалини ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.03.1997 й.

N 132



"ШАРҚ ТАРОНАЛАРИ" ХАЛҚАРО МУСИҚА

ФЕСТИВАЛИНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА


Шарқ мамлакатлари халқлари миллий мусиқа ва қўшиқчилик санъатининг ноёб намуналарини кенг тарғиб қилиш, миллий мусиқа анъаналарини асраб-авайлаш ва ривожлантириш, ёш авлод қалбида санъатга бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини камол топтириш, гўзалликни, чин инсоний қадриятларни тараннум этиш, шунингдеқ, халқлар ўртасидаги дўстлик, биродарлиқ ришталарини янада мустаҳкамлаш, ижодий ҳамкорлик, маданий-маънавий муносабатлар доирасини халқаро миқёсда кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, "Ўзбекнаво" гастроль-концерт бирлашмаси, "Ўзтелерадио" компанияси ва Бастакорлар уюшмаси ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлигининг "Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивалини ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Белгилаб қўйилсинки:

фестиваль ҳар икки йилда бир марта Самарқанд шаҳрида, биринчиси 1997 йилнинг 25 августидан 2 сентябрига қадар ўтказилади;

фестиваллар оралиғидаги тайёргарлик ишларини мувофиқлаштиришни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги амалга оширади.

3. Ташкилий қўмита тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргалиқда икки ҳафта муддатда:

фестивалга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тадбирлари режасини;

фестиваль бош дирекцияси тузилмаси ва штатлар жадвалини;

фестиваль дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин ҳамда ҳомийлар рўйхатини аниқласин.


4 Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Маданият ишлари вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси билан биргаликда "Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивалини ЮНЕСКОнинг халқаро маданият тадбирлари режасига киритиш масаласини белгиланган тартибда ҳал қилсин.


5. Тошкент шаҳар ҳокимлигига пойтахтда тўхтаб ўтадиган фестиваль қатнашчиларини кутиб олиш, жойлаштириш ва жўнатишни ташқил этиш топширилсин.


6. Самарқанд вилояти ҳокимлиги:

фестиваль бош дирекциясининг фаолиятини таъминлаш тадбирларини кўрсин;

1997 йил 1 августгача фестиваль тадбирлари ўтказиладиган саҳна майдонлари ва залларни тайёрласин;

шаҳарда тегишли ободончилик ишларини амалга оширсин.


7. "Ўзбектуризм" миллий компанияси:

фестиваль қатнашчилари ва меҳмонлари учун бош дирекция бюртмасига мувофиқ, меҳмонхоналардан жой ажратсин;

хорижий қатнашчилар ва меҳмонлардан яшаш ҳақини Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган нархларда суммаларда қабул қилсин.


8. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси ва "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси фестиваль қатнашчилари ва меҳмонларини бош дирекция буюртмасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган тариф асосида сўм ҳисобида авиа ва темир йўл чипталари билан таъминласинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси хорижий иштирокчилар ва уларнинг юкларини божхона, виза ва аэропорт тўловларидан озод этсинлар.


10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги фестиваль ўтадиган жойларда хавфсизликни таъминласин.


11. "Маҳаллий саноат" корпорацияси ва "Ўзбекенгилсаноат" уюшмаси фестивалга бағишланган совға буюмлари чиқаришни йўлга қўйсинлар, фестивалда иштирок этувчи мамлакатларнинг давлат байроқларини тайёрлаб берсинлар.


12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги фестивалга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ сарф-харажатларнинг республика бюджетидан ва ҳомийлар ҳисобидан 70:30 нисбатда қопланишини назарда тутган ҳолда маблағ ажратсин ҳамда тегишли маблағларни фестиваль бош дирекцияси ҳисобига ўтказиб берсин.

Белгилаб қўйилсинки, фестиваль иштирокчиларининг келиб-кетиши билан боғлиқ транспорт харажатлари 50 фоиздан 100 фоизгача қопланади.

Ҳомийларнинг фойдадан тўлайдиган солиқ бўйича базаси уларнинг фестиваль ҳисобига ўтказадиган маблағи миқдорига монанд қисқартирилиши назарда тутилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки халқаро фестиваль эҳтиёжлари учун зарур сўмларни эркин муомаладаги валютага айирбошлашни таъминласин.


14. "Ўзавтотранс" корпорацияси, "Тошшаҳарйўловчитранс" уюшмаси ва "Ўзбектуризм" миллий компанияси фестиваль бош дирекцияси буюртмасига мувофиқ транспорт хизмати кўрсатсин


15. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги халқаро фестиваль иштирокчиларига тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси фестивалга бағишланган реклама нашрларини ўз вақтида чоп этсин.


17. "Ўзтелерадио" компанияси, ЎзА ва бошқа оммавий ахборот воситаларига фестивалга тайёргаликнинг боришини ва ўтказилишини мунтазам ёритиб бориш тавсия этилсин.


Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                       И. Каримов

Время: 0.1564
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск