ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Қишлоқ ва сув хўжалигининг давлат томонидан тартибга солиниши ва қўллаб-қувватланиши /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.03.1997 й. 136-сон "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази фаолиятини ташкил этиш масалалари" Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.03.1997 й.

N 136



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

ВА ОЗИҚ-ОВҚАТ ТАЪМИНОТИ ИЛМИЙ-ИШЛАБ

ЧИҚАРИШ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармонини амалга ошириш, қишлоқ хўжалиги фанининг ишлаб чиқариш билан алоқасини мустаҳкамлаш, қишлоқ, ўрмон ва сув хўжалигини илмий таъминлашни бошқаришни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази тўғрисида Низом 3-иловага* мувофиқ;

Марказ ҳудудий бўлимларининг намунавий тузилмаси 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

3. Марказ, Қорақалпоғистон Республикаси вазирлар кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари Марказнинг ҳудудий бўлимларини ташкил этиш қуйича ташкилий тадбирларни бир ой муддатда амалга оширсинлар.

Белгилансинки, Марказнинг Қорақалпоғистон республика ва вилоятлар бўлимларининг раҳбарлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ва вилоятлар ҳокимликларининг тақдимномасига кўра Марказ бош директори томонидан тайинланади.

Марказнинг Қорақалпоғистон республика бўлими ходимлари учун Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясида амалда бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари сақлаб қолинсин. Марказнинг вилоят бўлимлари ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича вилоятларнинг қишлоқ хўжалиги бошқармалари ходимларига тенглаштирилсин.

4. Марказ ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги икки ҳафта муддатда Марказнинг ҳудудий бўлимлари тўғрисида Намунавий низомни тасдиқласинлар.


5. Белгилаб қўйилсинки, бюджет маблағлари ва хўжалик фаолиятидан олинган даромадлар Марказ илмий-тадқиқот институтлари фаолиятини маблағ билан таъминлаш манбалари ҳисобланади.

Илмий-тадқиқот институтлари фаолиятини хўжалик шартномалари бўйича (хўжалик ҳисоби) фаолиятдан маблағ билан таъминлаш 2000 йилга бориб 50 фоизгача етказилиши лозимлиги белгилаб қўйилсин.

Марказ, унинг илмий ташкилотлари ходимлари учун Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясида амалда бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари сақлаб қолинсин.

7. Марказга Марказнинг (бюджет маблағларидан ташқари) хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган, шунингдек жалб этилган бошқа маблағлар ҳисобига махсус молия ва инновация (илмий-техник ривожлантириш, инновациялар, олимларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва бошқалар) жамғармалари ташкил этиш ҳуқуқи берилсин.

Жамғармалар тўғрисидаги низом, уларнинг маблағларини шакллантириш ва сарфлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишиб олинади.


8. Ўзбекистин Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чирқариш маркази Тошкент шаҳар, Усмон Юсупов кўчасидаги 1-уйга жойлаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

1997-1998 йилларда Марказ буюртманомаларига биноан Марказни ва унинг ҳудудий бўлимларини замонавий компьютер ва ахборот тизимлари билан таъминлаш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун зарур маблағлар;

Марказга 3 та енгил автомобилни янгилаш учун маблағлар ва ҳудудий бўлимлар учун 13 та енгил автомобиль харажатларига лимит ажратсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги Марказни белгиланган тартибда телефон ва телекс алоқаси, шу жумладан ҳукумат алоқаси билан таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 5 октябрдаги 252-сон ва 1996 йил 16 январдаги 26-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Қ.Ғ. Обидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.








































Время: 0.1995
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск