Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.03.1997 й. 142-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида Давлатлараро муносабатлар ва ташқи иқтисодий алоқалар факультетини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.03.1997 й.

N 142



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ ВА

ЖАМИЯТ ҚУРИЛИШИ АКАДЕМИЯСИДА

ДАВЛАТЛАРАРО МУНОСАБАТЛАР ВА

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР

ФАКУЛЬТЕТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Давлат ва жамият қурилиши академиясини ташкил этиш тўғрисида" 1995 йил 19 апрелдаги Фармонига мувофиқ ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги раҳбар кадрлари бўғинининг, вазирликлар, идоралар, ҳокимликлар, жамоат ва хўжалик тузилмаларининг ташқи алоқалар соҳасида қатнашувчи мутахассисларининг сиёсий ва касбий тайёрлашни тубдан яхшилаш ва уларни қайта тайёрлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий алоқаларини ривожлантириш истиқболлари бўйича илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш ва чуқурлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида "Давлатлараро муносабатлар ва ташқи иқтисодий алоқалар" факультети ташкил этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясининг "Давлатлараро муносабатлар ва ташқи иқтисодий алоқалар" факультети тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар Академиянинг "Давлатлараро муносабатлар ва ташқи иқтисодий алоқалар" факультетининг асосий вазифалар фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

дипломатик кадрларни, Ташқи ишлар вазирлиги ва иқтисодий алоқалар вазирлиги тизимидаги, давлат ҳокимияти бошқаруви органларидаги, жамоат ва хўжалик тузилмаларидаги халқаро муносабатлар билан шуғулланувчи мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;

давлат дастурлари ва буюртмаларига мувофиқ ташқи алоқалар соҳасидаги илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш ва чуқурлаштириш, оператив-таҳлилий материаллар тайёрлаш;

ташқи сиёсат, давлатлараро муносабатлар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича дарсликлар, ўқув қўлланмалари ва илмий-методик ишланмалар ва тадқиқотлар тайёрлаш ҳамда нашр этиш;

ташқи сиёсат ва ташқи иқтисодий алоқалар соҳасидаги концепциялар, дастурлар, лойиҳалар, тавсияларни илмий экспертиза қилиш.


3. Белгилаб қўйилсинки, Академиянинг "Давлатлараро муносабатлар ва ташқи иқтисодий алоқалар" факультети тингловчилигига Ташқи ишлар вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар тизимининг, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини, жамоат ва хўжалик тузилмаларининг олий маълумотли, чет тилларни биладиган, ташқи алоқалар соҳасида иш стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган юқори ва ўрта буғин раҳбарлари, халқаро муносабатлар билан шуғулланувчи мутахассислари қабул қилинадилар.


4. Академия ректори:

бир ой муддатда "Давлатлараро муносабатлар ва ташқи иқтисодий алоқалар" факультети ташкил этилишини ҳисобга олиб Академиянинг штат жадвалини, тузилмасини қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ташклий-кадрлар сиёсати бўйича ҳамда Давлатлараро муносабатлар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича Давлат маслаҳатчилари билан келишган ҳолда бир ой муддатда ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий алоқалар соҳасида тайёрланиши, қайта тайёрланиши ва малакаси оширилиши зарур бўлган мансабдор шахслар рўйхатини қабул қилиш тартибини ва кейинчалик ўқиш тамомлангандан кейин ишга юбориш тартибини ишлаб чиқсин;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг тавсиялари бўйича 1997-1998 ўқув йилида Академиянинг "Давлатлараро муносабатлар ва ташқи иқтисодий алоқалар" факультетига 40 нафар тингловчи шу жумладан, "Давлатлараро муносабатлар" бўлимига - 20 киши "Ташқи иқтисодий алоқалар" бўлимига - 20 кишини қабул қилсин;

Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси билан биргаликда "Давлатлараро муносабатлар ва ташқи иқтисодий алоқалар факультетида ўқитувчиликка Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртлари, илмий-тадқиқот институтлари, вазирликлари ва идраларининг халқаро муносабатлар билан шуғулланувчи етакчи мутахассисларини, шунингдек хорижий мамлакатлардан олимлар ва мутахассисларни жалб этсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили, 1997 йилдан бошлаб, "Давлатлараро муносабатлар ва ташқи иқтисодий алоқалар факультети ташкил этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясига қўшимча маблағлар ажратилишини назарда тутсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Академиянинг "Давлатлараро муносабатлар ва ташқи иқтисодий алоқалар" факультети моддий-техника базасини мустаҳкамлашда ҳамда ўзларининг таркибий бўлинмаларида, Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги элчихоналари ва ваколатхоналарида факультет тингловчиларининг стажировкасини ўтказишда кўмаклашсинлар.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                        И. Каримов
























Время: 0.2005
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск