ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Пулли ва бепул тиббий ёрдам /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.03.1997 й. 153-сон "Ижтимоий аҳамиятли касалликлар рўйхатини тасдиқлаш ва бундай касалликларга дучор бўлган шахсларга имтиёзлар белгилаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.03.1997 й.

N 153



ИЖТИМОИЙ АҲАМИЯТЛИ

КАСАЛЛИКЛАР РЎЙХАТИНИ ТАСДИҚЛАШ

ВА БУНДАЙ КАСАЛЛИКЛАРГА ДУЧОР

БЎЛГАН ШАХСЛАРГА ИМТИЁЗЛАР

БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА


"Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар тасдиқлансин:

ижтимоий аҳамиятли касалликлар рўйхати 1-иловага мувофиқ;

ижтимоий аҳамиятли касалликларга дучор бўлган беморлар учун имтиёзлар 2-иловага мувофиқ.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар, муссасалар ва ташкилотлар ижтимоий аҳамиятли касалликларга дучор бўлган шахслар учун назарда тутилган барча имтиёзлар берилишини таъминласинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ижтимоий аҳамиятли касалликларга дучор бўлган шахслар учун тиббий ёрдам ҳажми ва турларини бир ой муддатда белгиласин, Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий масалалар маданият бўлимига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ў. Султонов






Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 20 мартдаги

153-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ижтимоий аҳамиятли касалликлар

РЎЙХАТИ


1. Сил касаллиги.


2. Онкология касалликлари, янгидан пайдо бўладиган хатарли ўсимталар.


3. Жинсий йўл билан ўтадиган касалликлар.


4. СПИД.


5. Мохов (лепра) касаллиги.


6. Руҳий касалликлар.






Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 20 мартдаги

153-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ижтимоий аҳамиятли касалликларига дучор

бўлган беморлар учун имтиёзлар


Сил касаллигининг ҳар қандай шаклига дучор бўлган беморлар учун.

Касаллик биринчи марта аниқланган беморлар учун сил касаллиги билан касалланиш оқибатида меҳнатга лаёқатсизлик бўйича касаллик варақаси бериш касаллик аниқлангандан бошлаб 10 ойгача сил касалликлари муассасаларида ҳисобда турган беморлар учун текшириш ва ногиронликни белгилаш учун кейинчалик уларни тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси (ТИЭК)га юборган ҳолда, 6 ойгача.

Белгилаб қўйилсинки, сил касаллиги билан касалланиш оқибатида иш қобилиятини вақтинча йўқотган ходимларнинг иш жойлари ва ўртача ойлик иш ҳақлари тўлиқ сақланади.

Беморларга (берилган йўлланма бўйича) даволаниш жойларигача автотранспортда бепул бориш ва келишга ёхуд маҳаллий бюджет ҳисобидан поездда йилда бир марта бориб келишга рухсат этиш.

Ётоқхоналарда ёки оиласи катта бўлган болали уйларда яшовчи беморлар учун навбатдан ташқари турар жойлар бериш.

Сил касалликларга қарши диспансерларнинг белгилашига кўра сил касаллигига чалинган бемор бор бўлган оилаларнинг соғлом болаларини болалар яслиларига, боғчаларига, мактаб-интернатларга навбатдан ташқари жойлаш.


















































Время: 0.1595
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск