ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Халқаро ҳамкорлик / Давлатлараро ҳамкорлик органлари фаолиятини ташкил этиш масалалари / МДҲ /

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари билан кўп томонлама ҳамкорлик масалалари бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиялар тўғрисида Намунавий низом (ЎзР ВМ 25.03.1997 й. 157-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 25 мартдаги

157-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН


Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари

билан кўп томонлама ҳамкорлик масалалари бўйича

ҳукуматлараро қўшма комиссиялар тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиялар (кейинги ўринларда матнда комиссия деб аталади) МДҲ давлатлари билан тузилган халқаро шартномалар асосида уларнинг бажарилишини ташкил этиш, кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш мақсадида ташкил этилади.



УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


Комиссия ўз фаолиятида "Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, амалдаги қонун ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишларига ва мазкур Низомга амал қилади.

Комиссияга Ўзбекистон томонидан раис бошчилик қилади. Қўшма комиссия таркибига, шунингдек раис ўринбосари, маъсул котиб ҳамда вазирликлар, идоралар, концернлар, корпорациялар, уюшмалар, банклар ва республиканинг бошқа муассасалари раҳбарлари ва масъул ходимларидан иборат бўлган комиссия аъзолари киради.

Қўшма комиссиянинг Ўзбекистонга оид қисми таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан бошқа томоннинг комиссияси аъзолари сонига тенг миқдорда ва таркибида тасдиқланади.

Ходимлари комиссиянинг таркибига киритилган вазирликлар, идоралар, концернлар, корпорациялар, уюшмалар, банклар бошқа муассасалар раҳбарлари ходимларининг комиссияда ишлашлари учун шароит яратадилар.

Қўшма комиссия мажлислари навбати билан Ўзбекистон Республикасида ва бошқа томон давлатида мажлисни ўтказувчи давлатдан бўлган раис раислигида келишилган муддатларда, ярим йилда камида бир марта ўтказилади.

Хар бир мажлиснинг кун тартиби бир йилга тасдиқланади, тадбирларнинг истиқбол режасидан келиб чиқиб белгиланади.

Қўшма комиссия мажлисларига материаллар тайёрлашга давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ходимлари, шунингдек аҳдлашувчи томонларнинг маслаҳатчилари ва экспертлари жалб этилиши мумкин.

Мунтазам ўтказиладиган мажлислар жадвали ва дастлабки кун тартиби мажлис санасидан камида 30 кун олдин маслаҳатлашувлар ўтказиш орқали раислар билан келишилади.

Мажлисда кун тартибида тасдиқланган масалалар, шунингдек , бошланишидан олдин ўзаро розиликка кўра кун тартибига киритилиши мумкин бўлган масалалар кўриб чиқилади.

Раислардан бирининг илтимосига кўра комиссиянинг навбатдан ташқари мажлиси чақирилиши мумкин.

Комиссия мажлисларида қарорлар келишув асосида қабул қилинади.

Зарурат бўлганда раислар ўзаро розиликка кўра комиссия мажлислари ўртасидаги даврда қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга бўладилар ва раисларнинг ушбу қарорлари комиссиянинг навбатдаги мажлиси баёнига киритилади.

Комиссиянинг қарорлари, агар бошқача тартиб назарда тутилмаса, имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради.

Раислардан бирининг фикрига кўра тегишли томоннинг вакил қилинган органлари томонидан маъқулланиши керак бўлган қарорлар уларнинг тегишли органлари томонидан маъқуллангандан кейин кучга киради.

Комиссия мажлислари қарорлари натижалари баённомаларда акс эттирилади, баённомалар раислар ёки уларнинг ўринбосаларари томонидан имзоланади.

Комиссия мажлислари олиб бориладиган тил - рус тилидир.

Комиссия мажлисларининг баёнлари, қарорлари рус тилида расмийлаштирилади, зарур бўлса томонларнинг миллий тилларидан таржима қилинади.

Комиссия ўз вазифаларини бажариш мақсадида доимий ёки вақтинчалик органлар ёки ишчи гуруҳлар ташкил этиши мумкин.

Комиссия мажлисларини ўтказиш харажатлари, шу жумладан, меҳмонхонада яшаш ва комиссия аъзоларининг овқатланиши харажатлари қабул қилувчи томон ҳисобига тегишли бўлади, транспорт харажатларини эса ўз вакилларини мажлисга юборувчи томон кўтаради. Ушбу масала бўйича комиссиянинг махсус қарори қабул қилинади.

Доимий ёки вақтинчалик ишчи гуруҳлар ишини ташкил этиш бўйича харажатлар томонлар келишиб олган шартларда қопланади.



АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


Қуйидагилар қўшма комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади;

Ўзбекистон Республикаси ва республика Ҳукумати номидан имзоланган МДҲ мамлакатлари билан тузилган халқаро шартномалар, битимлар, баённомалар ва бошқа ҳужжатларни бажариш юзасидан Республика вазирликлари ва идоралари хатти-ҳаракатини мувофиқлаштириш;

шартномалар, битимлар ва баённомаларни бажариш МДҲ мамлакатлари билан қўшма тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларнинг бажарилишини таъминлаш;

стратегик шериклик доирасида Ўзбекистон Республикаси МДҲ мамлакатлари ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси ва бошқа томоннинг мавжуд бой имкониятларидан тўлароқ ўзаро фойдаланиш;

Тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш, халқаро майдонда ҳамкорлик қилиш ва ўзаро ёрдам беришни янада ривожлантириш;

эришилган шартлашувлар доирасида икки томонлама ўзаро, фойдали ҳамкорликнинг турли соҳаларини фаоллаштириш, биргаликда қабул қилинган қарорларни сўзсиз амалга ошириш, ўзаро муносабатларнинг турли йўналишлари бўйича томонлар ҳукуматига таклифлар киритиш.



ФУНКЦИЯЛАРИ


Юкланган вазифаларга мувофиқ қўшма комиссия қуйидаги функцияларни бажаради:

мавжуд шартнома-ҳуқуқий базага асосланиб МДҲ давлатлар билан иқтисодиёт, сиёсат, мудофаа соҳаларида, ижтимоий ва исонпарварлик соҳаларида кенг ҳамкорлик қилишни ривожлантириш;

МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорлик қилиш бўйича қўшма комиссияларнинг мажлисларини тайёрлаш ва уларни ўтказиш;

МДҲ мамлакатлари билан дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган янги халқаро шартномалар тузиш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

МДҲ мамлакатлари билан Ўзбекистон Республикаси ва республика Ҳукумати номидан имзоланган халқаро шартномаларни қандай бажарилаётганлиги тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш;

МДҲ мамлакатлари билан икки томонлама ҳамкорликнинг аҳволи тўғррисида ахборот тайёрлаш ва уни республика рахбариятига ҳамда Ҳукуматига тақдим этиш;

МДҲ мамлакатлари билан тузилган халқаро шартномалар, икки томонлама тадбирларнинг бажарилиши масалаларида вазирликлар, идоралар ва республиканинг бошқа муассасаларига амалий ёрдам кўрсатиш ва уларнинг хатти-ҳаракатларини мувофиқлаштириш;

янги шартномалар, битимлар, баённомалар тузиш ва амалдагиларни бекор қилиш бўйича вазирликлар ва идораларнинг таклифларини ўрганиш, лойиҳаларни иккинчи томон билан келишиб олиш, уларни тасдиқлаш ва белгиланган тартибда имзолашга тайёрлаш;

Қўшма комиссиялар мажлислари учун ҳужжатларни, шунингдек мазкур Қўшма комиссия фаолиятига тегишли бўлган бошқа ташкилий масалаларни тайёрлаш,

Ҳукуматлараро комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

республика вэзирликлари, идоралари, корпорациялари, конценрлар, уюшмаларидан ва бошқа муассасаларидан МДҲ мамлакатлари билан икки томонлама ҳамкорлик қилишга оид ахборот статистик таҳлилий ва бошқа материалларни олиш;

зарур бўлганда республика вазирликлари, идоралари ва, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, муассасаларининг мутахассисларини комиссия олдида турган вазифаларни ҳал қилиш учун жалб қилиш;

МДҲ давлатлари ўртасида икки томонлама ҳамкорликни ва халқлар дўстлигини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшган республика вазирликлари, идоралари, корпорациялари, концернлари, уюшмалари ва бошқа муассасалари раҳбарларини рағбатлантириш (жазолаш) тўғрисида таклифлар киритиш;

зарур бўлганда икки томонлама ҳамкорлик масалаларини ҳал этиш учун ишчи гуруҳлар тузиш.

Ишчи гуруҳларнинг шахсий таркиби Қўшма комиссиянинг Ўзбекистонга оид қисми раиси томонидан тасдиқланади.

Комиссиянинг баённома билан расмийлаштирилган қарори республиканинг барча вазирликлари, идоралари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корпорациялари, концернлари, уюшмалари ва бошқа муассасалари томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

Зарур бўлганда МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорлик бўйича (комиссиянинг Ўзбекистонга оид қисми раиси икки томонлама ҳамкорлик масалаларини ҳал этиш ва комиссия ёки ишчи гуруҳ ишида қатнашиш учун республика вазирликлари, идоралари, корпорациялари, концернлари, уюшмалари ва бошқа муассасалари мутахассисларини МДҲ мамлакатларига хизмат сафарига жўнатиш тўғрисида белгиланган тартибда қарор қабул қилиши мумкин.
















Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск