Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Меҳнат муносабатлари соҳасида бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.04.1997 й. 175-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 11 мартдаги 127-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.04.1997 й.

N 175



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 1993 ЙИЛ 11

МАРТДАГИ 127-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш масалаларида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг ўрни ва масъулиятини кучайтириш, шунингдек, ижтимоий-меҳнат соҳасида пайдо бўлувчи вазифаларни тезкорлик билан тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 11 мартдаги 127-сон қарорига қарорнинг 4-банди учинчи хатбошини қуйидаги таҳрирда баён этган ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

"вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бошқармалари тегишли ҳокимликларнинг таркибий бўлинмалари ҳисобланади, ҳокимликлар ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигига бўйсунади ва уларга ҳисоб беради;

туман (шаҳар) меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бўлимлари тегишли ҳокимликларнинг таркибий бўлинмалари ҳисобланади, ҳокимликлар, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бошқармаларига бўйсунади ва уларга ҳисобга беради, уларга услубий раҳбарлик қилиш ва улар фаолиятини мувофиқлаштириш эса Меҳнат вазирлиги томонидан амалга оширилади".


2. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бошқармалари раҳбарларини вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан тайинлаш тартиби сақлаб қолинсин. Туман (шаҳар) меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бўлимлари меҳнат биржалари раҳбарлари туманлар (шаҳарлар) бўлимлари раҳбарлари туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг тақдимномасига кўра тегишли вилоят ва Тошкент шаҳар бошқармалари томонидан тайинланади.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бошқармалари ишини ўрганиб чиқсинлар ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан тўлиқ чора-тадбирлар кўрсинлар, улар фаолиятини такомиллаштиришда, иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда, ижтимоий-меҳнат соҳасида бозор муносабатларини шакллантиришда уларнинг аҳамиятини оширишда доимий равишда амалий ёрдам кўрсатсинлар, аҳолини иш билан таъминлаш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилиши учун масъул бўлган барча ташкилотларнинг саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштирсинлар.


4. Қуйидагилар Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимларининг асосий вазифалари ҳисоблансин:

иш билан таъминланмаган аҳолини ҳисобга олиш ва ишсизлар сонини аниқлаш, меҳнат бозори конъюнктурасини таҳлил қилиш ва прогнозлаштириш, ишсизларни ва иш билан таъминланмаган аҳолини ишга жойлаштириш, ишсизларни янги касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;

иш билан таъминлаш ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигидан ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларидан ортиқча иш кучларини бўшатиб олиш учун шарт-шароитлар яратиш, ижтимоий ишларни ташкил этиш;

аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан самарали фойдаланиш;

аҳолини муайян ижтимоий ҳимоя қилиш, ишсизлар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;

ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган шахслар учун энг кам миқдорда иш ўринлари яратиш, бу ўринлар бутланишини таъминлаш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда ишсизларни ишга жойлаштиришни оператив назорат қилиш, болали оилаларни, кам таъминланган оилаларни давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини ва аниқ ижтимоий ҳимоянинг бошқа чора-тадбирларини амалга ошириш;

ишлаб чиқаришдаги меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилишнинг ҳолати, меҳнатнинг ноқулай шароитларида ишлаганлик учун имтиёзлар ва компенсациялар берилиши ҳамда меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан давлат назорати ва текширувини амалга ошириш.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов

























Время: 0.1635
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск