ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Пахтани қайта ишлаш саноати /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.04.1997 й. 203-сон "Пахтани қайта ишловчи корхоналарни қуришга доир таклифларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.04.1997 й.

N 203



ПАХТАНИ ҚАЙТА ИШЛОВЧИ КОРХОНАЛАРНИ

ҚУРИШГА ДОИР ТАКЛИФЛАРНИ КЎРИБ

ЧИҚИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пахтанинг комплекс қайта ишланишини таъминлаш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида" 1996 йил 30 декабрдаги ПФ-1691-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг пахта ва пахта толасини қайта ишловчи корхоналарни қуриш ва уларни қайта ихтисослаштиришга доир таклифларини кўриб чиқиш вазифаси Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигига юклансин.

Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ишчи гурухининг хулосасига мувофиқ белгиланган ва келишилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлашига таклифларини киритади.

2. Пахта ва пахта толасини комплекс қайта ишловчи корхоналарни қуришга ва уларни қайта ихтисослаштиришга доир таклифлар киритиш тартиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Пахтани қайта ишлаш саноатида ягона техника ва технология сиёсатини ўтказиш, пахта толасини комплекс ва чуқур қайта ишлаш таъминланишига доир чора-тадбирларни мувофиқлаштириш, шунингдек, пахтани қайта ишловчи корхоналар қурилиши ва реконструкцияси лойиҳаларини мустақил экспертизадан ўтказиш бўйича бош ташкилотчи функцияси "Ўзенгсанлойиҳа" (4-ДЛИ) лойиҳа институтига юклансин.


4. Белгилаб қўйилсинки:

янги ишлаб чиқаришлар қурилиши ва бошқа тармоқлар объектларини пахта толасини қайта ишлашга қайта ихтисослаштириш экспортга йўналтирилган, жаҳон бозорида рақобатга бардошли маҳсулот ишлаб чиқарилиши устун даражада таъминланган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши асосида амалга оширилиши мумкин;

пахта ва пахта толасини қайта ишлайдиган корхоналар қурилишини ва уларни қайта ихтисослаштиришни маблағ билан таъминлаш банклар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши ва объект қурилиши ёки уни қайта ихтисослаштиришнинг техник-иқтисодий мақсадга мувофиқлиги тўғрисида бош ташкилот - "Ўзенгсанлойиҳа" (4-ДЛИ) лойиҳа институти томонидан бериладиган эксперт хулосаси асосида амалга оширилади.

Объектларни лойиҳалаштириш, қуриш ва қайта ихтисослаштиришнинг белгиланган тартиби бузилган тақдирда кўрсатиб ўтилган корхоналарни қуриш тўғрисида қарор қабул қилган айбдор мансабдор шахслар амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка, шу жумладан, жиноий жавобгарликка тортилади.


5. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси "Ўзенгсанлойиҳа" (4-ДЛИ) лойиҳа институти ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда шу йил август ойига қадар, мавжудларини реконструкция қилиш, техника билан қайта жиҳозлашни ҳамда экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқарадиган, пахта чуқур ва комплекс қайта ишланишини таъминлайдиган янги корхоналарни қуришни ҳисобга олган ҳолда, пахтани қайта ишловчи корхоналарни жойлаштириш схемасини ишлаб чиқсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Пахта толаси ресурсларидан комплекс фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1994 йил 25 августдаги 435-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.


Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов



































Время: 0.1907
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск