Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасинииг 23.04.1997 й. 208-сон "Қишлоқ аҳолисига савдо хизмати кўрсатиш масалаларида Ўзбекбирлашув фаолиятини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИИГ

ҚАРOРИ

23.04.1997 й.

N 208



ҚИШЛОҚ АҲОЛИСИГА САВДО

ХИЗМАТИ КЎРСАТИШ МАСАЛАЛАРИДА

ЎЗБЕКБИРЛАШУВ ФАОЛИЯТИНИ ЯХШИЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎFРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси матлубот кооперацияси тизимидаги корхоналар томонидан аҳолига савдо хизмати кўрсатишнинг аҳволини ўрганишни ташкил этиш тўғрисида"ги фармойишига мувофиқ ўтказилган текширишлар натижасида республика қишлоқ аҳолисига савдо хизмати кўрсатишда жиддий камчиликлар ва нуқсонлар аниқланди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва туман ҳокимликлари, Ўзбекбирлашув ва Давлат мулки қўмитаси, уларнинг жойлардаги бўлинмалари раҳбарлари Ҳукуматнинг кооператив мулкни хусусий мулкка ва хўжалик юритишнинг бошқа шаклларига айлантириш тўғрисида илгари қабул қилинган қарорлари сифатли ва самарали бажарилишини таъминламадилар. Матлубот кооперациясининг савдо ва бошқа корхоналарининг кўпчилик қисми мулкдорларга уларнинг молиявий имкониятлари етарлича ўрганилмасдан сотилган.

Мулкчилик шаклини ўзгартирган дўконларнинг фаолияти икки томонлама шартномалар асосида етарли даражада назорат қилинмайди, кўпчилик ҳолларда улар товарларнинг оз миқдорда бўлишига кўникиб қолишган, кўп ҳолларда уларнинг пештахталари бўшлигича қолмоқда.

Қайд этилган камчиликларни бартараф этиш ва республика қишлоқ аҳолисига савдо хизмати кўрсатишни яхшилаш, иқтисодий ислоҳотларни жадаллаштириш, қишлоқ савдо корхоналари ва ташкилотларини бозор шароитларига мослаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекбирлашув ва унинг жойлардаги бўлинмаларининг савдо корхоналарини акциядорлаштириш ва уларнинг мулкчилик шаклини ўзгартириш юзасидан Ҳукуматнинг илгари қабул қилинган қарорлари бажарилишини ташкил этиш, қишлоқ аҳолисига хизмат кўрсатишда уларни ислоҳотларга тайёрлашга доир ишлари қониқарсиз деб ҳисоблансин.

Бошқарув фаолиятига раҳбарлик қилишни ва қишлоқ аҳолисига савдо хизмати кўрсатишни тубдан яхшилаш бўйича ўзига қарашли акциядорлик жамиятлари ишини мувофиқлаштиришни сусайтирганлиги, тизимда иқтисодий ислоҳотлар қониқарсиз амалга оширилганлиги, кооператив мулкни мулкчиликнинг бошқа турларига айлантириш самарадорлигини етарлича назорат қилмаганлиги учун Ўзбекистон матлубот кооперацияси акциядорлик жамиятлари марказий уюшмаси раиси Ф.Ж. Бурхоновга ҳайфсан эълон қилинсин.

Бош вазирнинг ўринбосари М.З. Усмоновга ўзи бошчилик қилаётган халқ истеъмол товарлари, савдо ва пулли хизмат кўрсатиш комплексининг Ўзбекбирлашув тизимида ислоҳотларга кўмаклашиш ва қишлоқда савдо хизмати кўрсатишни яхшилаш бўйича фаолиятига етарлича раҳбарлик қилмаганлиги ва назоратни сусайтирганлиги кўрсатиб ўтилсин.

Матлубот кооперацияси акциядорлик жамиятлари марказий уюшмаси (Бурхонов)га жойлардаги бўлинмалар раҳбариятини бозор ўзгартиришларини ўтказишга мойил бўлган мутахассислар орасидан малакали кадрлар билан мустаҳкамлаш топширилсин, жойлардаги акциядорлик жамиятларининг ишлаб турган раҳбарлари аниқланган камчиликларни бир ой муддатда бартараф этиш учун шахсан жавобгар эканликлари тўғрисида огоҳлантирилсин, акс ҳолда уларга нисбатан амалдаги қонун хужжатларига мувофиқ энг қаттиқ чоралар кўрилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоят ҳокимларининг эътибори қишлоқ аҳолисига савдо хизмати кўрсатишни ташкил этишда жиддий камчилик ва нуқсонлар мавжудлигига, қишлоқ аҳолисини кундалик зарур моллар билан ўз вақтида таъминлашга қаратилсин ҳамда улар ушбу ишларнинг аҳволи учун шахсан жавобгар эканликлари ҳақида огоҳлантирилсин.


2. Ўзбекбирлашув томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган қишлоқ аҳолисига савдо хизмати кўрсатиш, янги иш ўринлари ташкил этиш ва кундалик энг зарур озиқ-овқат ва ноозиқовқат товарлари заҳиралари ташкил этиш масалаларида Ўз-бекбирлашув фаолиятини яхшилаш дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. "Ўзсавдогарбанк" ва "Пахта-банк"ка "Ўзагросуғурта" давлат-акциядорлик суғурта компанияси иштирокида матлубот кооперацияси корхоналарига мулкни ёки сотиб олинган товарларни гаровга қўйган ҳолда, улар сотилиши давомида кредитлар қайтарилиши шарти билан, энг зарур озиқ-овқат товарлари харид қилиш учун кредитлар бериш амалиётини қўллаш тавсия этилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекбирлашувга матлубот кооперацияси корхоналари айланма маблағларини тўлдириш учун 2 йил муддатга 300 млн. сўм кредит ресурслари ажратсин ҳамда 1996 йилда берилган 500 млн. сўм миқдоридаги кредит ресурслари қайтарилишини 1 йил муддатга кечиктирсин.


5. Ўзбекбирлашув "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Хорижий инвестициялар бўйича агентлик, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан биргаликда тармоққа чет эл инвестицияларини жалб қилиш дастурини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин, унда қишлоқ жойларда янги иш ўринлари ташкил этилишига алоҳида эътибор берсин.

Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссияси матлубот кооперацияси акциядорлик жамиятлари учун саноат корхоналарини қайта жиҳозлаш, кичик, ўрта корхоналарни ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашни ривожлантириш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар, хом ашё ва бутловчи материаллар харид қилиш билан боғлиқ маблағларни конвертация қилиш масалаларида Ўзбекбирлашувга зарур ёрдам кўрсатсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекбирлашув тизими корхоналари томонидан Ҳукуматнинг қишлоқ дўконларида энг зарур асосий озиқ-овқат ва ноозиқовқат товарларининг мажбурий равишда мавжуд бўлиши, улар томонидан касса аппаратлари қўлланилишига доир қарорлари ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни кучайтирсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 6 январдаги Ф-689-сон фармойиши билан ташкил этилган ишчи комиссиялар Ўзбекбирлашув ва унинг жойлардаги бўлинмаларининг шу йил 9 ойдаги иш якунлари бўйича мазкур қарорнинг бажарилишини текширсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига зарур таклифлар киритсинлар.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов


























Время: 0.2213
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск