Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Умумий масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.04.1997 й. 215-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларини давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш ҳамда мамлакатни озиқ-овқат билан таъминлашда уларнинг ролини кучайтириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонини бажаришни ташкил этиш масалалари ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.04.1997 й.

N 215



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "ШАХСИЙ ЁРДАМЧИ ВА ДЕҲҚОН

ХЎЖАЛИКЛАРИНИ ДАВЛАТ ЙЎЛИ БИЛАН ҚЎЛЛАБ-

ҚУВВАТЛАШ ҲАМДА МАМЛАКАТНИ ОЗИҚ-ОВҚАТ

БИЛАН   ТАЪМИНЛАШДА   УЛАРНИНГ   РОЛИНИ

КУЧАЙТИРИШ БОРАСИДАГИ ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎFРИСИДА"ГИ ФАРМОНИНИ БАЖАРИШНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларини давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш ҳамда мамлакатни озиқ-овқат билан таъминлашда уларнинг ролини кучайтириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида" 1997 йил 18 мартдаги ПФ-1737-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмасини Уюшманинг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича 175 млн. сўм миқдорида ўз айланма маблағлари билан таъминласин.

3. "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси:

механизациялаштирилган ишлар ва бошқа хизматлар шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларининг буюртманомалари ва шартномалар бўйича машина-трактор паркларининг кучи билан ўз вақтида бажарилишини таъминласин;

шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига сотиш учун тракторлар ва қишлоқ хўжалиги машиналари, биринчи навбатда кичик техника, шунингдек, эҳтиёт қисмлар ва тузатиш материаллари етказиб берилишини ташкил этсин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси ҳамда Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси билан биргаликда бажариладиган ишлар ва кўрсатиладиган хизматларга тарифларни, шунингдек, етказиб бериладиган қишлоқ хўжалиги техникаси нархларини кўриб чиқсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига техника ва сервис хизмати кўрсатишни ташкил этиш учун "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитасига 130 млн. сўм миқдорида айланма маблағлар ажратсин.


4. Чорвачиликнинг сифатли омихта емга бўлган эҳтиёжларини қондириш учун "Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси:

1997 йилда 1-иловага мувофиқ дон маҳсулотлари комбинатларини омихта ем ишлаб чиқаришга ихтисослаштирсин;

омихта ем саноатининг ихтисослаштирилган корхоналари учун зарур хом ашё, шунингдек, 3 минг тонна дурагай маккажўхори уруғи келтирилишини 2-иловага мувофиқ таъминласин.

"Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, "Fаллабанк" ва Молия вазирлиги билан биргаликда омихта ем саноати учун компонентлар ва дурагай маккажўхори уруғи келтирилишини маблағ билан таъминлаш манбалари юзасидан ўн кун муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тасдикланган лимитлардан деҳқон хўжаликлари эҳтиёжлари учун 1997 йилда 3-иловага мувофиқ миқдорда пахта шроти ажратсин.

Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда "Ўздонмаҳсулот" корпорацияси билан биргаликда шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига уларнинг буюртманомалари бўйича омихта ем ва пахта шроти сотилишини таъминласин.

5. 1997 йилги республика бюджетида қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига республика ташқарисидан 4-иловага мувофиқ ветеринария препаратлари сотиб олиш учун 365 млн. сўм маблағ назарда тутилганлиги, уларнинг асосий қисми аҳолига қарашли бўлган чорва молларини эмлаш учун фойдаланилиши маълумот учун қабул қилинсин. Белгилаб қўйилсинки, республикага келтирилаётган кўрсатиб ўтилган ветеринария препаратлари бож пошлиналаридан озод қилинади.

Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари эхтиёжлари учун ветеринария препаратлари жойларга етиб бориши устидан иазоратни таъминласин.

"Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Молия вазирлиги, Марказий банки, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази билан биргаликда Ўзбекистон биокомбинатини реконструкция қилиш ва республика чорвачилиги эхтиёжлари учун ветеринария препаратлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш юзасидан бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсинлар.


6. Махфий.


7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Давкимёкомиссия) Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда ўсимликларни касалликлар ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш мақсадида деҳқон ва шахсий ёрдамчи хўжаликларга сотишга рухсат этилган кимёвий препаратлар рўйхатини бир ой муддатда белгиласин.

"Ўзкимёсаноат" уюшмаси икки ой муддатда ўсимликларни ҳимоя қилишнинг ушбу воситаларини кичик ҳажмда қадоқлаб ишлаб чиқариш дастурини ишлаб чиқсин.


8. "Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмаси фермер хўжаликлари эҳтиёжлари учун 1997 йилда 5-иловага мувофиқ ёнилғи-мойлаш материаллари ажратсин.


9. Махфий.


10. "Ўзагротранс" компанияси, "Ўзмевасабзавотузумсаноат" уюшмаси туман уюшмалари билан биргаликда тегишли шартномалар тузган ҳолда шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига транспорт хизмати кўрсатиш, етиштирилган маҳсулотни сотиш жойларига етказиб бериш масалаларини ишлаб чиқсинлар.


11. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги,. Ижтимоий таъминот вазирлиги ва Адлия вазирлиги бир ой муддатда:

шахсий ёрдамчи хўжаликларда ишловчиларга меҳнат дафтарчалари бериш, меҳнат фаолияти стажини белгилаш ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш тартибини;

шахсий ёрдамчи хўжаликда ишлаётган шахслар пенсия жамғармасига тўлайдиган бадалларнинг табақалаштирилган шкаласини ишлаб чиқсинлар.


12. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзмевасабзавотузумсаноат" уюшмаси, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси билан биргаликда ернинг сифат параметрларидан келиб чиқиб, хўжаликлар балансида бўлган ижтимоий-маданий-маиший объектлар, йўллар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқларидан, электр узатиш линияларидан фойдаланиш ва уларни қуриш учун деҳқон хўжаликлари томонидан маблағ ажратиш нормалари тўғрисидаги таклифларни икки ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.

13. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, тижорат банклари билан биргаликда деҳқон хўжаликлари раҳбарлари бозор иқтисодиёти принципларига, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини мустақил юритишнинг ҳуқуқий нормалари ва усулларига ўқитишни ташкил этсин.

14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Қ.Ғ. Обидов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 28 апрелдаги

215-сон қарорига

1-ИЛОВА



Омихта ем ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилаётган

дон маҳсулотлари корхоналари

РЎЙХАТИ


"Жиззах ун заводи" жамоа корхонаси

"Каттақўрғон дон маҳсулотлари" акциядорлик жамияти

"Чимбой дон маҳсулотлари" акциядорлик жамияти

Fузор "Дон - халқ ризқи" акциядорлик жамияти

"Фарғона дон маҳсулотлари" акциядорлик уюшмасининг бош корхонаси






Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 28 апрелдаги

215-сон қарорига

2-ИЛОВА



1997 йилда омихта ем ишлаб чиқариш учун сотиб

олинадиган импорт хом ашё

ҲАЖМИ*


Хом ашёнинг номи

1997 йилда 1,2 млн. тонна омихта ем ишлаб чиқариш учун талаб этиладиган эҳтиёж, минг тонна


Балиқ уни


18,7

Фосфат


18,3

Премикслар тайёрлаш учун витаминлар, микроэлементлар ва бошқалар


12,5

Бундан ташқари, маккажўхорининг дурагай уруғлари


3,0

*) Омихта емга бўлган эҳтиёж республиканинг жами чорвачилиги учун белгиланган






Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 28 апрелдаги

215-сон қарорига

3-ИЛОВА



1997 йилда деҳқон хўжаликларига (30 ва ундан ортиқ

шартли мол бош сонига эга бўлган хўжаликларга)

пахта шроти ажратиш бўйича

ТОПШИРИҚ


Молларнинг шартли бош сони, минг бош


Шрот, тонна


Қорақалпоғистон Республикаси


9,4

1412

Вилоятлар:

Андижон


6,2

924

Бухоро


4,6

685

Жиззах


5,5

819

Қашқадарё


7,9

1177

Навоий


4,5

670

Наманган


7,0

1043

Самарқанд


12,6

1817

Сурхондарё


11,3

1684

Сирдарё


5,9

879

Тошкент


9,3

1385

Фарғона


4,0

596

Хоразм


6,7

998

ЖАМИ:


94,9

14149

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 28 апрелдаги

215-сон қарорига

4-ИЛОВА



1997 йилда асосий ветеринария препаратларини

республика ташқарисидан

ХАРИД ҚИЛИШ*

Препаратлар номи


Ўлчов бирлиги


Миқдори


Қуйидагиларга қарши вакциналар ва диагностикумлар

Оқсим


минг доза

20000

Лептоспироз


литр

20000

Куйдирги


минг доза

15000

Қутуриш


-"-

2000

Бруцеллёз


-"-

4500

Отлар грипи


литр

24

Қорамол ўлати


минг доза

90

Эмкар


литр

10000

Қўй-эчки чечаги


-"-

28600

Бродзот ва энтеротоксимия


-"-

28600

Бузоқ ва қўзичоқлар колибактериози


минг доза

1500

Пастереллёз


-"-

400

Парагрипп


-"-

100

Сальмонеллёз


-"-

250

Мойхўрак


-"-

100

Қуйидагиларга қарши вакциналар

Паррандалар ўлати


-"-

66000

Паррандалар чечаги


-"-

5000

Ляринготрахеит инфекцияси


-"-

5000

Паррандаларнинг гамбро касали


-"-

30000

Паррандаларнинг марек касали


-"-

15000

Қуйидагиларга қарши диагностикумлар

Сил


-"-

5800

Отлар манқаси


литр

20

Дезинфекцияловчи ва зарарли ҳашаротларга қарши воситалар


тонна

1880

Гельминтикларга қарши


-"-

14

Ҳаммаси:


Х

Х

*) Ветеринария препаратларига бўлган талаб республиканинг жами чорвачилиги учун белгиланган.






Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 28 апрелдаги

215-сон қарорига

5-ИЛОВА



1997 йилда деҳқон хўжаликлари эҳтиёжлари учун

ажратиладиган ёнилғи-мойлаш материаллари


Дизель ёнилғиси


Автомобиль бензини


Дизель мойи


Қорақалпоғистон Республикаси


4226


300

177

Вилоятлар:

Андижон


3207

800

128

Бухоро


1890

235

76

Жиззах


16046

715

642

Қашқадарё


7174

300

287

Навоий


2624

450

105

Наманган


3441

1900

138

Самарқанд


2767

9100

111

Сурхондарё


21269

1365

851

Сирдарё


7710

190

308

Тошкент


5830

3900

233

Фарғона


777

2550

31

Хоразм


2193

120

88

ЖАМИ:


79155

21925

3175

Время: 0.1918
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск