Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.05.1997 й. 229-сон "Республика халқ хўжалигида ҳисоб-китобларни такомиллаштириш бўйича ҳукумат комиссиясини тузиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.05.1997 й.

N 229



РЕСПУБЛИКА ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИДА

ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

БЎЙИЧА ҲУКУМАТ КОМИССИЯСИНИ

ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА


[КЎЧИРМА]


Республика корхоналари ва ташкилотлари ўртасидаги ҳисоб-китобларнинг аҳволини яхшилаш, тўлов муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларнинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Республика халқ хўжалигида ҳисоб-китобларни такомиллаштириш бўйича Ҳукумат комиссияси 1-иловага мувофиқ таркибида тузилсин.

Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар Ҳукумат комиссиясининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

халқ хўжалигида ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ҳамда барча хўжалик юритувчи субъектлар ва банклар томонидан тўлов интизомини мустаҳкамлаш ва ҳисоб-китобларни ўз вақтида ўтказиш бўйича амалдаги қонунчилик нормаларига қатъий риоя қилиниши устидан таъсирчан назоратни таъминлаш;

республика корхоналари ва ташкилотларининг тўлов муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларини қисқартириш ҳамда улар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш бўйича таъсирчан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

корхоналарнинг дебиторлик қарздорлиги аҳволини ўрганиш, тўловга қодир бўлмаган истеъмолчилар ва буюртмачиларга маҳсулот берилишига, ишлар бажарилишига ва хизмат кўрсатилишига йўл қўйилмаслиги устидан назорат ўрнатиш;

корхоналар ва ташкилотларнинг айланма маблағларини четга жалб қилиш, шу жумладан, тайёр маҳсулот захираларига, тугалланмаган қурилишга жалб қилиш сабабларини ва йўналишларини таҳлил этиш ҳамда уларни қисқартиришга доир таклифлар тайёрлаш.


3. Ҳукумат комиссиясига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

вазирликлар, идоралар, банклар, хўжалик уюшмалари, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари раҳбарларининг дебиторлик ва кредиторлик қарзларнинг аҳволи масалалари бўйича ҳисоботларини эшитиш ҳамда тегишли органларга халқ хўжалигида ҳисоб-китобларни юритишнинг белгиланган тартибини бузишда айбдор бўлганларни жавобгарликка, шу жумладан жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритиш;

Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига тўлов муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларга мунтазам йўл қўйяётган корхоналар ва ташкилотларни банкрот деб эълон қилиш тўғрисида таклифлар киритиш;

вазирликлар, идоралар, уюшмалар, давлат бошқаруви маҳаллий органларидан комиссияга юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш учун зарур бўлган ахборотларни белгиланган тартибда олиш;

ҳисоб-китоблар тизимини такомиллаштиришга қаратилган таклифларни кўриб чиқиш ва ўз ваколатлари доирасида улар юзасидан қарорлар қабул қилиш;

Вазирлар Маҳкамасига халқ хўжалигида ҳисоб-китоблар тизимини яхшилашга қаратилган республика қонунчилигини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш;


4. Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бошчилигида ҳисоб-китобларни такомиллаштириш бўйича тегишли минтақавий комиссиялар тузилсин.

Қуйидагилар минтақавий комиссияларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Ҳукумат комиссияси томонидан қабул қилинган қарорларнинг ўз вақтида ва сўзсиз бажарилишини таъминлаш;

корхоналар ва ташкилотлар томонидан амалдаги қонунчилик ҳамда ҳисоб-китоб-тўлов интизомини мустаҳкамлаш ва хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида ўтказилиши юзасидан республика Ҳукумати қабул қилган қарорлар бажарилишини устидан қатъий назорат ўрнатиш;

минтақа корхоналари ва ташкилотларида тўлов муддати ўтказиб юборилган дебитор-кредиторлик қарзларнинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик юзасидан аниқ чора-тадбирлар кўриш;

ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини такомиллаштириш юзасидан аниқ таклифлар ишлаб чиқиш ва Ҳукумат комиссиясига киритиш;

давлат корхоналари ва ташкилотлари айланма маблағларининг асоссиз равишда четга жалб қилинишига йўл қўймаслик.

Минтақавий комиссияларга бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларининг дебиторлик ва кредиторлик қарзларнинг аҳволи масалалари бўйича ҳисобларини эшитиш ҳамда тегишли органларга ҳисоб-китобларнинг белгиланган тартибини бузаётган мансабдор шахсларни маъмурий, жиноий ва қонунда назарда тутилган бошқа хилдаги жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


5. Ҳукумат комиссияси ўн кун муддатда ташкилий мажлис ўтказсин, 1997 йилги иш режасини ҳамда Минтақавий комиссия тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқласин.

Ҳукумат комиссияси мажлислари ойига камида бир марта ўтказилсин ҳамда қилинган ишлар тўғрисида республика Ҳукумати ҳар ойда хабардор қилинсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 7 майдаги

229-сон қарорига

1-ИЛОВА



Республика халқ хўжалигида ҳисоб-китобларни

такомиллаштириш бўйича Ҳукумат комиссиясининг

ТАРКИБИ


Жадвал келтирилмайди.






























Время: 0.2138
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск