Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) / ғғғ /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.05.1997 й. 248-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.05.1997 й.

N 248



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИ АППАРАТИ ТУЗИЛМАСИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Иқтисодиётни бошқаришнинг бозор усулларини изчил жорий этиш, аппаратнинг ортиқча бўғинларини қисқартириш, бошқаришнинг тармоқ тизимидан функционал тизимига ўтишни таъминлаш ва шу асосда ҳокимиятнинг ижро этувчи органлари фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратига қуйидаги асосий вазифаларни ҳал этиш юклансин:

Вазирлар Маҳкамасининг қуйидаги соҳалардаги ваколатларини амалга ошириш бўйича аниқ чора-тадбирларни рўёбга чиқариш:

иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг устувор лойиҳаларини ва йўналишларини амалга ошириш, жаҳон иқтисодиётига интеграциялаш асосида халқ хўжалиги комплексининг барқарор, мутаносиб ривожланишини ҳамда халқ фаровонлигини оширишни таъминлаш;

иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларни чуқурлаштириш стратегиясини амалга ошириш, иқтисодиётни бошқаришнинг бозор усулларини жорий этиш;

хўжалик юритиш шаклларини такомиллаштириш, таркибий ва интитуционал қайта ўзгартиришларни амалга ошириш, иқтисодиётни монополиядан чиқариш, тадбиркорлик ва рақобатчиликни ривожлантириш;

мамлакатнинг пул ва бюджет тизимини мустаҳкамлаш, тўлов интизоми даражасини ошириш, халқ хўжалигида ҳисоб-китобларни такомиллаштириш;

фуқароларнинг ижтимоий ва ҳуқуқий муҳофаза қилинганлигини таъминлаш;

вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, ижро этувчи ҳокимият маҳаллий органларининг иқтисодий ислоҳотларнинг амалда бажарилишини таъминлаш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириб бориш;

иқтисодиёт секторларида ва минтақаларда иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, мамлакатни ривожлантиришнинг аниқ йўналишлари бўйича қабул қилинган дастурларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш;

қонунларнинг, Олий Мажлис қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларининг ижросини ташкил этиш;

Ҳукумат комиссияларининг самарали ишлашини таъминлаш, улар қабул қилган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш.

7. Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари 3-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Адлия вазирлиги ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгаришларни Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига киритиш тўғрисидаги таклифларни бир ой муддатда тақдим этсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 20 майдаги

248-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 24 январдаги 14-сон фармойишининг 2-банди.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 16 июлдаги 147-сон фармойиши.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари қўшимча лавозимини жорий этиш тўғрисида" 1992 йил 8 февралдаги 56-сон қарори.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 20 мартдаги 101-сон фармойиши.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси тузилмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 1992 йил 15 декабрдаги 579-сон қарори.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тузилмасидаги ўзгаришлар тўғрисида" 1993 йил 28 январдаги 49-сон қарори.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тузилмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 1993 йил 24 февралдаги 99-сон қарори.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ёнилғи-энергетика ресурсларини иқтисод қилиш бўйича комиссиянинг ишчи гуруҳини тузиш тўғрисида" 1993 йил 18 августдаги 418-сон қарори.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари қўшимча лавозими тўғрисида" 1994 йил 27 январдаги 43-сон қарори.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Хусусийлаштириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўлимини тузиш тўғрисида" 1994 йил 16 мартдаги 139-сон қарори.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари қўшимча лавозими тўғрисида" 1994 йил 25 апрелдаги 225-сон қарори.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмасига қисман ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 1994 йил 11 майдаги 248-сон қарори.


13. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 4 июлдаги 343-44-сон қарори.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Картошка етиштиришнинг Голландия технологиясини жорий этиш масалалари" тўғрисида 1994 йил 6 июлдаги 347-сон қарорининг 14-банди.


15. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 20 июлдаги 277-сон фармойиши.


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмасига қисман ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 1994 йил 17 ноябрдаги 554-сон қарори.


17. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 7 январдаги 7-сон фармойиши.


18. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 1 мартдаги 50-сон фармойиши.


19. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмасидаги қисман ўзгаришлар тўғрисида" 1995 йил 10 мартдаги 83-сон қарори.


20. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштиришни яхшилаш тўғрисида" 1995 йил 13 июндаги 219-сон қарори.


21. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти тўғрисида" 1995 йил 4 июлдаги 254-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбошиси.


22. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 8 сентябрдаги 336-сон фармойиши.


23. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари қўшимча лавозимини жорий этиш тўғрисида" 1995 йил 6 сентябрдаги 349-сон қарори.


24. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўздонмаҳсулот" давлат-акционерлик корпорацияси бошқаруви раиси лавозимини жорий этиш тўғрисида" 1995 йил 21 декабрдаги 468-сон қарори.


25. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўздонмаҳсулот" давлат-акционерлик компанияси бошқаруви раиси лавозимини тугатиш тўғрисида" 1996 йил 5 мартдаги 78-сон қарори.


26. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Иқтисодий таълим ва бозор иқтисодиёти асослари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этиш тўғрисида" 1996 йил 19 июндаги 221-сон қарори 5-банди.


27. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари қўшимча лавозимини жорий этиш тўғрисида" 1996 йил 29 сентябрдаги 368-сон қарори.


28. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тузилмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 1996 йил 4 ноябрдаги 379-сон қарори 1-банди.


29. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 1996 йил 8 ноябрдаги 392-сон қарори.


30. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазир ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш тўғрисида" 1996 йил 8 ноябрдаги 393-сон қарори.


31. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамаси Агросаноат комплекси департаментини ташкил этиш тўғрисида" 1997 йил 7 январдаги 5-сон қарори.































Время: 0.1976
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск