Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Статистика. Ҳисобот / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.05.1997 й. 253-сон "Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.05.1997 й.

N 253



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАКРОИҚТИСОДИЁТ ВА СТАТИСТИКА

ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


"Ўзбекистон Республикаси Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитасини Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигига ўзгартириш тўғрисида" 1997 йил 15 майдаги ПФ-1780-сон Фармонга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги тузилмаси 1, 1а-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги марказий аппарати ходимларининг чекланган сони (бинога хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) 169 нафар этиб тасдиқлансин.

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигида вазирнинг икки нафар биринчи ўринбосари, тўрт нафар ўринбосарлари - депортаментлар бошлиқлари ҳамда 11 кишидан иборат ҳайъат бўлишига рухсат этилсин, ҳайъатнинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирининг биринчи ўринбосарлари вазирга, вазир ўринбосарлари - депортаментлар бошлиқларига тенглаштирилсин.


3. Вилоятлар, Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва статистика бош бошқармаларининг намунавий тузилмаси 2, 2а, 3-иловаларга мувофиқ, туман иқтисодиёт ва статистика бўлимлариники - 4-иловага мувофиқ, шунингдек, кўрсатиб ўтилган иқтисодиёт ва статистика ҳудудий органлари ходимларининг чекланган сони 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорларини бажариш марказий иқтисодиёт органлари, вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва ҳўжалик субъектлари учун мажбурийдир.


5. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги:

Вазирлик тўғрисидаги низомни тасдиқлаш учун Вазирлар Махкамасига бир ҳафта муддатда киритсин;

Ҳисоблаш марказига эга бўлган Статистика давлат депортаменти Макроиқтисодий ва ижтимоий тадқиқотлар институти низоми ва тузилмасини икки ҳафта муддатда тасдиқласин;

Бир ой муддатда марказий аппарат ва тасарруфидаги ташкилотлар ходимларини аттестациядан ўтказсин;


6. Белгилансинки:

Статистика давлат депортаменти фаолиятини маблағ билан таъминлаш давлат буюртмалари бўйича статистика ишларини ўказишга ажратиладиган маблағлар, шуниннгдек, хўжалик ҳисобидаги манбаалар ҳисобидан амалга оширилади;

Статистика ва ҳисоблаш ишлари туман ва шаҳар марказлари раҳбарлари лавозимга Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва статистика вазирлигининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Иқтисодиёт ва статистика бош бошқармасининг статистика бошқармалари бошлиқлари тавсиясига биноан Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигининг Статистика давлат депортаменти томонидан тайинланади.


7. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирига вазирлик марказий аппаратининг тасдиқланган тузилмасига белгиланган ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


8. Қуйидагилар:

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигида ҳамда унинг тасарруфидаги ташкилотларда "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси ва унга қарашли ташкилотлар эгаллаб келган хизмат хоналари, шунингдек, белгиланган техник хизмат кўрсатиш шароитлари;

Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ходимларида илгари улар учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий ва тиббий хизмат кўрсатиш шароитлари сақлаб қолинсин;


9. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси ("Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси) фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"1992 йил 7 августдаги 367-сонли қарори;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Республика истиқболни белгилаш ва статистика органлари тизими ишининг самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1993 йил 26 июндаги 316-сон қарори;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 1994 йил 6 апрелдаги 186-сон қарори.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С.Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                         И. Каримов



*) Иловалар берилмайди.



“Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами”, 1997 й., 5-сон, 18-модда



























Время: 0.1914
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск