Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ер қонунчилиги /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.07.2006 й. ПФ-3780-сон "Юридик шахслар ва фуқароларнинг бинолари ҳамда иншоотлари билан банд бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

24.07.2006 й.

N ПФ-3780


ЮРИДИК ШАХСЛАР ВА ФУҚАРОЛАРНИНГ

БИНОЛАРИ ҲАМДА ИНШООТЛАРИ БИЛАН

БАНД БЎЛГАН ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ

ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Иқтисодиётда хусусий мулкчиликни янада кенгайтириш ва унинг ролини ошириш, бизнесни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда хусусий тадбиркорликнинг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлаш, хусусийлаштирилган корхоналар билан банд бўлган ер участкаларидан мақсадли ва самарали фойдаланишни таъминлаш, шунингдек уй-жой бозори ва ипотекани ривожлантириш учун кучли рағбатлантирувчи омилларни вужудга келтириш мақсадида:


1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ, 2007 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари - резидентлар мулкий ҳуқуқ асосида ўзларига қарашли ёки улар томонидан хусусийлаштириладиган бино ва иншоотлар, ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектлари жойлашган ер участкаларини, шунингдек мазкур объектларга туташ ер участкаларини қўлланиладиган технология жараёнлари, шаҳар қурилиши норма ва қоидаларини ҳисобга олган ҳолда, ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган миқдорда хусусийлаштириш ҳуқуқига эга бўладилар.

Ушбу бандда назарда тутилган ер участкаларини хусусийлаштириш бозор қийматидан келиб чиқиб, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мулкка эгалик ҳуқуқини расмийлаштирган ҳолда ихтиёрийлик асосида амалга оширилади.


2. Белгилансинки, мазкур Фармоннинг 1-бандига мувофиқ хусусийлаштирилмаган, Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари - резидентлари томонидан доимий фойдаланиб келинаётган ер участкалари 2008 йилнинг 1 январига қадар эллик йилгача, аммо ўттиз йилдан кам бўлмаган узоқ муддатли ижарага қайтадан расмийлаштирилиши лозим.

Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда, ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш ҳуқуқи шартномада кўрсатилган муддат тугамасдан тўхтатилиши ёки ижарага олинган ер участкаси майдони қисқартирилиши мумкин.


3. 2008 йил 1 январидан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари - резидентларига якка тартибда уй-жой қуриш ва тураржой биносига хизмат кўрсатиш учун ажратилган ер участкаларини хусусийлаштириш ҳуқуқи берилсин.

Бунда якка тартибда уй-жой қуриш ва тураржой биносига хизмат кўрсатиш учун ажратилган ер участкалари қуйидаги тартибда хусусийлаштирилади:

ушбу Фармон чиққан пайтда амалда эгаллаб турилган ва ўрнатилган тартибда берилган кадастр ҳужжатларида белгиланган чегара ва миқдорда доимий фойдаланиш ёки умрбод мерос қилиб қолдириладиган эгалик ҳуқуқи билан участкаларга эга бўлган фуқаролар томонидан ихтиёрийлик асосида;

ер участкаларини якка тартибда уй-жой қурилишига кимошди асосида қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда сотиш чоғида, кейинчалик мулкка эгалик ҳуқуқини ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш;

томонлар - кўчмас мулкни бегоналаштираётган ёки сотиб олаётган (қабул қилаётган) шахснинг аҳдлашуви бўйича якка тартибдаги уй-жойни сотиш ёки ҳадя этиш (яқин қариндошлар бундан мустасно) чоғида мажбурий тартибда.


4. Қуйидагилар белгилансин:

кадастр ҳужжатларида белгиланган чегара ва миқдорларда якка тартибда уй-жой қуриш ва тураржой биносига хизмат кўрсатиш учун берилган ер участкаларини хусусийлаштириш қатъиян бозор нархлари бўйича амалга оширилади;

фуқаролар томонидан якка тартибда уй-жой қуриш ва тураржой биносига хизмат кўрсатиш учун ер участкаларини олишда илгари тўланган қиймат кимошди савдолари натижалари бўйича ер участкаларини хусусийлаштириш учун тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш чоғида ҳисобга олинади;

хусусийлаштирилган ер участкаси оборотда, жумладан харид қилиш-сотиш, айирбошлаш, ҳадя қилиш, мерос, фойдаланиш (ижарага бериш) бўйича битимлар тузишда чекланмаган, гаров, шу жумладан банклар ва бошқа кредит муассасаларидан кредит олиш учун гаров бўлиб хизмат қилиши мумкин.


5. Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри Давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ҳамда бошқа манфаатдор тузилмалар билан биргаликда 2007 йилнинг 1 октябригача бўлган муддатда юридик шахслар ва фуқароларнинг бинолари ҳамда иншоотлари билан банд бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш чоғида бозор нархларини белгилаш учун асос сифатида қишлоқ хўжалик аҳамиятига эга бўлмаган ерлар кадастрини ишлаб чиқсин ва апробациядан ўтказсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, "Давархитектқурилиш" давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Адлия вазирлиги 2006 йилнинг 1 октябригача:

юридик шахсларга тегишли бино ва иншоотлар билан банд бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш ҳамда бозор қийматини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомни;

бино ва иншоотлар билан банд бўлган ер участкалари, шунингдек ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган уларга туташ участкаларнинг чегараларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомни;

якка тартибда уй-жой қуриш ва тураржой биносига хизмат кўрсатиш учун бериладиган ер участкаларини хусусийлаштириш ва уларнинг бозор қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни;

ер участкаларини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.


7. Белгилансинки, ер участкаларини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига тўлиқ ўтказилиб, қуйидаги:

80 фоизи - Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига;

20 фоизи - Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетига, вилоятларнинг вилоят бюджетларига ҳамда Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани ривожлантиришда мақсадли фойдаланиш учун йўналтирилади.

8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


9. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 30-сон, 288-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2006 йил, 7-сон, 386-модда




















































Время: 0.1566
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск