Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.07.2006 й. ПҚ-425-сон "1991 йилгача қурилган кўп хонадонли турар жой биноларининг умумфойдаланадиган жойлари ва муҳандислик коммуникациялари капитал таъмирланишини якунлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

25.07.2006 й.

N ПҚ-425


1991 ЙИЛГАЧА ҚУРИЛГАН КЎП

ХОНАДОНЛИ ТУРАРЖОЙ БИНОЛАРИНИНГ

УМУМФОЙДАЛАНАДИГАН            ЖОЙЛАРИ

ВА МУҲАНДИСЛИК КОММУНИКАЦИЯЛАРИ

КАПИТАЛ ТАЪМИРЛАНИШИНИ ЯКУНЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш тизимини ислоҳ қилиш Дастурини босқичма-босқич амалга ошириш, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг самарали фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, мулкдорларга тегишли тураржой фондини сақлашда уларнинг ролини ошириш, 1991 йилгача қурилган кўп хонадонли тураржой биноларининг умумфойдаланадиган жойлари ва муҳандислик коммуникациялари капитал таъмирланишини ўз вақтида якунлашни таъминлаш мақсадида:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ишлаб чиқилган, 1991 йилгача қурилган кўп хонадонли тураржой биноларининг умумфойдаланадиган жойлари ва муҳандислик коммуникацияларини 2007-2010 йилларда капитал таъмирлаш Жадвали иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, уй-жой фондини сақлаш мониторингини ўтказувчи комиссиялар раҳбарлари ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг раислари зиммасига мазкур Жадвалнинг ижроси бўйича шахсий жавобгарлик юклансин.


2. Белгилансинки:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари ҳузуридаги ягона буюртмачи хизматлари, Тошкент шаҳрида эса Тошкент шаҳар ҳудудий коммунал-эксплуатация бирлашмалари тураржой биноларини капитал таъмирлаш ишлари бўйича бош буюртмачи, хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари эса буюртмачи ҳисобланади;

хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари капитал таъмирлаш умумий смета қийматининг 30 фоизи миқдоридаги маблағлар депозит ҳисобварақларда жамланишини таъминлаш ва капитал таъмирлаш якунлангандан сўнг биноларни фойдаланиш учун қабул қилиб олиш ишларини ташкил этишга жавобгардирлар;

1991 йилгача қурилган кўп хонадонли тураржой биноларини капитал таъмирлаш фақат танлов (тендер) савдолари асосида шартнома тузиш орқали, танлов комиссиялари таркибига хусусий уй-жой мулқдорлари ширкатлари ва фуқароларнинг маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органлари вакилларини албатта киритган ҳолда амалга оширилади;

хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари тураржой биноларини фойдаланиш учун қабул қилиб олгандан сўнг уни сақлашни таъминлаш, профилактика ва таъмирлаш ишларини олиб бориш, уйлар атрофини яхши сақлаш ва аҳолига коммунал хизмат кўрсатишни ташкил этадилар.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, уй-жой фондини сақлаш мониторингини ўтказувчи комиссиялар хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари иштирокида:

1991 йилгача қурилган кўп хонадонли тураржой биноларини пухта инвентаризация қилиш бўйича хулосалар асосида ҳар йили уйларнинг нуқсонлари кўрсатилган далолатномалар тузсин ҳамда уларнинг шаҳар ва туманлар бўйича 2007-2010 йилларда капитал таъмирлашнинг аниқ манзилли дастурларини белгиланган тартибда тасдиқласин;

ҳар йили тасдиқланадиган манзиллар рўйхатига 1991 йилгача қурилган тураржой биноларини капитал таъмирлаш умумий смета қийматининг ширкатнинг депозит ҳисобварақларида жамланган 30 фоизи миқдорида, жумладан ҳомийлар маблағлари ҳисобига, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан молиялаштирилиши шарти билан киритсин;

кўп хонадонли уй-жой фондида тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларини, жумладан ресурс сметасини (уйларни капитал таъмирлаш бўйича ишларнинг баҳоланган рўйхатини) ҳисобга олган ҳолда олиб борилаётган таъмирлаш-қайта тиклаш ишлари устидан назоратни амалга оширсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, иловага мувофиқ, 1991 йилгача қурилган кўп хонадонли тураржой биноларини капитал таъмирлашда бажарилаётган ишлар сифати, қурилиш меъёрлари ва қоидаларига риоя этилишини қаттиқ назоратга олсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

2007-2010 йилларда тегишли йилга Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда 1991 йилгача қурилган кўп хонадонли тураржой биноларини капитал таъмирлашни молиялаштириш учун таъмирлаш умумий смета қийматининг 70 фоизи миқдорида маблағ ажратишни назарда тутсин;

мазкур маблағлар тураржой биноларининг муҳандислик коммуникациялари ва томини капитал таъмирлашга қатъий йўналтирилганлигини назарда тутган ҳолда, ажратиладиган бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилсин.


6. 2007 йилнинг 1 январидан 2014 йилнинг 1 январигача бўлган муддатда барча турдаги солиқлар, йиғимлар ва бюджетга, давлат мақсадли фондлари ҳамда Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига, ягона ижтимоий тўловдан ташқари, мажбурий ажратмалар тўлашдан:

хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг ихтисослаштирилган бошқарувчилари - хизмат кўрсатиш ташкилотлари уй-жой фондига хизмат қилиш ва таъмирлаш бўйича хизмат кўрсатганда озод этилсин.


7. "Ўзкоммунхизмат" агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 1991 йилгача қурилган кўп хонадонли тураржой биноларининг умумфойдаланадиган жойлари ва муҳандислик коммуникацияларини 2007-2010 йилларда капитал таъмирлаш Жадвалининг бажарилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳар ойда таҳлилий ахборот бериб борсин.


8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                           И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 30-сон, 291-модда.



































Время: 0.2069
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск