Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат кадастрлари /

Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 02.06.1997 й. 278-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 2 июндаги

278-сон қарорига

1-ИЛОВА



Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини

юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастри ҳудудий принцип бўйича ташкил этилади ва бу объектларнинг ҳуқуқий, хўжалик ва архитектура-қурилиш мақоми тўғрисидаги маълумотлар тизимини мужассамлаштиради.

Бинолар ва иншоотлар давлат кадастри бинолар ва иншоотлардан самарали фойдаланишни ва уларни муҳофаза қилишни, мулк эгаларининг ва бу объектлардан бошқа фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини, шунингдек бинолар ва иншоотларга эгалик ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш учун юритилади.

2. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш бўйича муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва мазкур Низом билан тартибга солинади.

Давлат шаҳарсозлик кадастрини, давлат ер кадастрини, фойдали қазилма конлари давлат кадастрини, кўп йиллик ўсимликлар давлат кадастрини юритиш бўйича муносабатлар бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.


3. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастри маълумотлари барча давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурий юридик кучга эгадир. Кадастр ҳужжатлари бинолар ва иншоотлар билан фуқаролик-ҳуқуқий битишувларни амалга оширишда, уларни лойиҳалаштиришда ва бошқа юридик ҳаракатларда ҳуқуқий, иқтисодий ва техник маълумотлар сифатида қабул қилиниши керак.

4. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш бу объектлар тўғрисидаги кадастр маълумотларини шакллантиришдаги ишончли ҳужжатлар ва бошқа маълумотлардан фойдаланилган ҳолда амалга оширилади.


5. Бинолар ва иншоотлар тўғрисидаги кадастр маълумотлари мулк эгалари, уларга ашёвий ҳуқуқларга эга бўлган шахслар, учинчи шахслар, давлат рўйхатидан ўтказувчи орган ва бошқа давлат органлари томонидан судда талашилиши мумкин.


6. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритувчи шахслар қонун бузилишларини очган тақдирда, бу ҳақда тегишли давлат органларига, корхоналар, муассасалар, ташкилотларга ёки прокуратурага хабар беришга мажбурдирлар.

7. Мулк эгаси бўлган бинолар ва иншоотларга ашёвий ҳуқуқларга эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар уларга тегишли бўлган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжатларга эга бўлишлари шарт.

Бино ва иншоотни давлат рўйхатидан ўтказиш мажбурияти мулк эгасига ёхуд бино ёки иншоотга ашёвий ҳуқуқларга эга бўлган шахсга юкланади. Улар бино ёки иншоотни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича барча ёки айрим мажбуриятларини учинчи шахсларга юклашлари мумкин. Бу ҳуқуқларни ва мажбуриятларни рўёбга чиқариш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


8. Ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган шахслар ёки улар томонидан ваколат берилган шахслар бино ёки иншоотга бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар пайдо бўлгандан, ўзгаргандан ва тўхтагандан ёхуд ҳуқуқий ҳолати ўзгаргандан кейин бир ой муддатда бино ва иншоотга кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ва уни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалига, ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда буюртманома беришлари шарт.

9. Туманлар ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарлар бўйича бинолар ва иншоотларнинг давлат кадастрини юритиш Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг тегишли туманлар (шаҳарлар)даги филиалларига юкланади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича кадастр маълумотларини умумлаштириш тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари томонидан амалга оширилади.

Умуман республика бўйича кадастр маълумотларини умумлаштириш, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш ишларига умумий раҳбарлик қилиш, шу жумладан уларни методик жиҳатдан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади.

10. Бинолар ва иншоотлар давлат кадстрини юритувчи органлар кадастр ҳужжатларини ва кадастр маълумотларини рухсатсиз олиш ва ошкор этишдан ҳимоя қилинишини таъминлашлари шарт.

11. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш бўйича ишлар кўчмас мулкка кадастр ҳужжатларини тайёрлаганлик учун тўланадиган маблағлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади.

Давлат мулки бўлган объектлар бўйича бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш ишлари давлат бюджети маблағлари ҳисобидан маблағ билан таъминланади.


II. БИНОЛАР ВА ИНШООТЛАР

КАДАСТРИ ТАРКИБИ, МАЗМУНИ


12. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастри туман, шаҳар кадастр дафтаридан, кадастр режасидан, кадастр ҳужжатларидан ва геофондлардан, шунингдек мазкур Низомда белгиланган тартибда шакллантириладиган компьютер маълумотларидан иборат бўлади.


13. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш ҳам анъанавий (кадастр дафтарида рўйхатдан ўтказиш, кадастр режасига киритиш), ҳам автоматлаштирилган (маълумотлар компьютер банкини яратиш) усулларда амалга оширилади.


14. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш уч босқичда амалга оширилади:

1-босқич - бинолар ва иншоотларнинг туман, шаҳар даражасидаги ҳуқуқий, хўжалик ва архитектура-қурилиш мақоми тўғрисида маълумотлар тўплаш ва кадастр дафтарида рўйхатдан ўтказиш;

2-босқич - объектларни чизмада жойлаштириб кадастр режасини тузиш;

3-босқич - олдинги босқичларда олинган маълумотларни ҳисобга олган ҳолда маълумотлар компьютер базасини яратиш.


15. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастри маълумотлари туманлар, шаҳарлар бўйича тузилади, уларнинг ҳудуди ҳисобга олиш участкаларига бўлинади.

Туманлар, шаҳарлар ва бошқа аҳоли яшаш пунктларининг кадастрга оид бўлиниши чегараларни белгилаш ва ҳудудларни туман доирасида ёхуд шаҳар, қўрғон чегараларини ҳисобга олиш участкаларига бўлишни билдиради. Қорақалпоғистон Республикасига, вилоятларга, Тошкент шаҳрига, туманлар, шаҳарлар ва бошқа аҳоли яшаш пунктларига, шунингдек, ҳисобга олиш участкаларига ягона тизим бўйича кадастр коди (рақами) берилади.



III. БИНОЛАР ВА ИНШООТЛАР

ДАВЛАТ КАДАСТРИНИ ЮРИТИШ

16. Бинолар ва иншоотларнинг кадастр йиғмажилди маълумотлари бинолар ва иншоотлар давлат кадастри маълумотларининг асосини ташкил қилади.

Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрида маълумотлар белгиланган тартибда ажратилган ер участкасида уларнинг қурилиши тугаллангандан кейин ёхуд қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва шартларда улар бўйича битимлар тузилгандан кейин ҳисобга олинади.

Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритишда кадастр дафтарида бинолар ва иншоотга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар (уларнинг пайдо бўлиши, бошқа шахсга ўтиши, чекланиши ва тўхтатилиши) тўғрисидаги, шунингдек объектни тавсифловчи бошқа маълумотлар қайд этилади.

Махфийлик режимига эга бўлган бинолар ва иншоотлар тўғрисидаги маълумотлар махсус кадастр дафтарида қайд этилади, ушбу дафтарни юритиш хусусиятлари ва мазкур объектларни рўйхатдан ўтказиш бўйича маълумотлардан фойдаланиш шартлари қонун ҳужжатларида белгиланади.


17. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритишда бинолар ва иншоотларнинг ҳуқуқий, хўжалик ва архитектура, қурилиш мақоми тўғрисидаги маълумотлар кадастр дафтарига иловага мувофиқ киритилади.

Бинолар ва иншоотлар жойлашган жой, уларнинг мулкий ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар билан юридик ва жисмоний шахсларга тегишлилиги, ушбу ҳуқуқларнинг пайдо бўлиш асослари ва муддатлари, уларнинг тўхтатилиш муддатлари, мулкий ҳуқуқларни ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни чеклаш шартлари, ушбу объектларга учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги маълумотлар бинолар ва иншоотларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисидаги маълумотлар ҳисобланади.

Бинолар ва иншоотларнинг қиймати, улардан фойдаланиш хусусиятлари, ушбу объектларнинг ишлаб чиқаришдаги мақсадлари, улардан белгиланган мақсадларда фойдаланилиши ва бошқа маълумотлар бинолар ва иншоотлар хўжалик мақомининг асосини ташкил этади.

Бинолар ва иншоотларнинг ер тузиш схемаларига, шаҳарларнинг бош режаларига, аҳоли яшаш пунктларини жойлаштириш лойиҳаларига, шунингдек шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқлиги, бинолар параметрлари (қаватлари, умумий, яшаш, ишлаб чиқариш майдонлари), эгаллаб турган ер участкаси, қурилган санаси, муҳандислик-техник коммуникацияларнинг мавжудлиги, сейсмик чидамлилиги тўғрисидаги ва бошқа техник маълумотлар бинолар ва иншоотларнинг архитектура-қурилиш мақоми ҳисобланади.


18. Кадастр маълумотлари асл ҳужжатлар ёки давлат органлари қарорларининг, шартномаларнинг (олди-сотди, ҳадя қилиш, алмаштириш, ижарага олиш, рента ва бошқалар), бино ва иншоотлар лойиҳа-смета ҳужжатларининг, илгари рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги бошқа маълумотларнинг тегишли равишда расмийлаштирилган нусхалари асосида тузилади.


19. Ҳар бир бино ва иншоот кадастр дафтарига муайян кадастр рақами остида ёзиб қўйилади.


20. Кадастр дафтаридаги ёзувларни тузатишга ёки тўлдиришга йўл қўйилмайди. Агар кадастр дафтарига ёзилган маълумотларни ўзгартириш ёки тўлдириш зарурияти пайдо бўлса, у ҳолда илгариги ёзувлар бекор қилинади ва объект тўғрисидаги янги маълумотлар билан айнан шу кадастр рақами остида тўлдирилади



IV. БИНО ВА ИНШООТЛАР КАДАСТРИНИ

ЮРИТИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

21. Мазкур Низомнинг 16-бандида назарда тутилган маълумотлар тўплангач ва рўйхатидан ўтказилгач бино ёки иншоот кадастр режасида белгиланади. Кадастр режаси хариталар ва режаларнинг 1:100 дан 1:10000 гача бўлган масштаб қаторидан иборат бўладики, бу рўйхатдан ўтказиладиган объектларнинг жойлашуви ва асосий параметрларининг кўргазмали чизма белгиланишини таъминлайди.


22. Бино ва иншоотлар маълумотлари асосида туман, шаҳар геофондлари юритилади. Туман, шаҳар геофондлари - бинолар ва иншоотларнинг топография-геодезия, картография, маҳандислик-геология, гидрогеология, экология, санитария-гигиена, социология, лойиҳалаш-режалаштириш, тарихий-маданий, стихияли офатлар ва техноген фалокатлари, техник инвентаризацияланганлиги ва паспортлаштирилганлиги, микросейсмик районлаштирилганлиги ва сейсмик турғунлигига оид замонавий ва тарихий геоахборот маълумотлари омборидир.


23. Туман, шаҳар бинолари ва иншоотлари тўғрисидаги кадастр маълуматларининг компьютер базаси туман, шаҳар бинолари ва иншоотларининг кадастр дафтарига киритилган маълумотлари асосида тузилади.

Бинолар ва иншоотлар тўғрисидаги компьютер маълумотлари Қорқалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича йилнинг ҳар чорагида умумлаштирилади ва бир тизимга солинади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг бинолар ва иншоотлар тўғрисидаги компьютер кадастр маълумотлари асосида Ўзбекистон Республикаси бўйича бинолар ва иншоотлар тўғрисидаги кадастр маълумотларининг бир тизимга солинган компьютер базаси шакллантирилади.

Маълумотларнинг компьютер базаси бинолар ва иншоотларни классификациялашнинг қуйидаги белгилар бўйича объектларнинг гуруҳлари бўлиниши асос қилиб олинадиган ягона тизими бўйича шакллантирилади: бинолар ва иншоотларнинг мақсад йўналиши, мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларда, шунингдек қурилиш-техник тавсифлари бўйича ҳудудийлиги, юридик ва жисмоний шахсларга тегишлилиги.


24. Бинолар ва иншоотларнинг 31 декабрдаги ҳолати бўйича кадастр маълумотлари "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси томонидан ҳар йили туманлар, шаҳарлар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва Ўзбекистон Республикаси бўйича нашр этилади.




Низомга

ИЛОВА


Бинолар, иншоотларнинг кадастр дафтари

Кадастр рақами


Почта

манзи

ли


Юри

дик ва

жисмо

ний шахс

нинг

номи


Мулк

чилик

шакли


Объект

нинг

номи


Бинолар, иншоотларнинг - даги ҳолатига кўра

кадастр (инвентар) баҳоланиши


Массив

нинг кадастр

рақами


Ҳисобга

олинган

участка

нинг

кадастр

рақами


Ер участкаси

майдони


Бино, иншоотлар


Уму

мий ер

участ

каси

май

дони


Шу жумла

дан

қури

лиш

ости

даги ер

участ

каси

май

дони


Қури

лиш

даври


Капи

талли

ги


Функ

цияси

(мўл

жаллан

ганлиги)


Конст

руктив

тури


Иморат

нинг

ҳолати

(эски

риши,

сейсмик

турғун

лиги)


Муҳан

дислик

жиҳоз

ланган

лиги


1


2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

А. Асосий рўйхатдан ўтказиш















В. Жорий рўйхатдан ўтказиш















Жадвал давоми

даги ҳолати

(сана)


Баҳс

ли

маса

ла

лар

(саб

аби).

Са

на

си


Чек

ланиш

лар,

серви

тут

лар


Жорий

бахо

лаш


Муфассал ҳужжатлаштирилган

қандай маълумотлар бор ва

қаерда жойлашган (кадастр

ҳужжати рақами)



Муҳандислик коммуникациялари


Ло

йиҳа

типи


Май

дони


Қават

лили

ги


Қий

мати


Номи


Қури

лиш

усули

ва жой

лашув

балан

длиги


Ўлчов

пара

метр

лар

(диа

метри,

кесими)


Тех

ник

пара

метр

лар

(қув

вати,

босими,

кучла

ниши)


Аҳа

мияти

(минта

қавий,

шаҳар,

туман,

микро

район,

саноат)


15


16

17

18

19

20

21

22

23

24

25

26

27

А. Асосий рўйхатдан ўтказиш














В. Жорий рўйхатдан ўтказиш














Время: 0.2002
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск