Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ерости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик /

Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилма конларини очувчилар тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 02.06.1997 й. 279-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 2 июндаги

279-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилма

конларини очувчилар тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилди, у алоҳида шахслар ёки шахслар гуруҳини фойдали қазилма конларини очувчилар деб эътироф этиш шартларини, кон очиш ҳуқуқини олиш учун буюртманомалар бериш ва уларни кўриб чиқиш, кон очувчиларни Ўзбекистон Республикасининг Кон очувчи дипломи ва "Кон очувчи" кўкракка тақиладиган нишони билан мукофотлаш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Саноат аҳамиятига эга бўлган, илгари маълум бўлмаган фойдали қазилма конини топган, қидирув ишларини бажарган, шунингдек, фойдали қазилмаларнинг қўшимча захираларини кўпайтириш имконини берувчи янги қатламларни ва кон жисмларини ёки илгари маълум бўлган кондаги амалда унинг саноат аҳамиятини оширувчи янги минерал хом ашёни аниқлаган шахслар фойдали қазилма конларини очувчилар деб эътироф этилади.

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, бошқа давлатларнинг фуқаролари, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахслар фойдали қазилма конларини очувчилар деб эътироф этилиши мумкин.


2. Фойдали қазилма кони - бу фойдали қазилманинг табиий ёки табиий-техноген ҳолда тўпланишидир, унга миқдори ва сифатидан ва технологик хусусиятларидан келиб чиқиб мазкур экологик-иқтисодий шароитларда саноат йўли билан ишлов берилиши мумкин.

Ўзининг белгиларига кўра фақат техник-иқтисодий ва экологик шароитлар ўзгарганда ишлов берилиши мумкин бўлган фойдали қазилманинг бошқа тўпланиши, шунингдек улар учун қайта ишлаш технологияси ишлаб чиқилмаган фойдали қазилма тўпланиши носаноат конларга тегишли бўлади.


3. Фойдали қазилма конлари халқ хўжалигидаги аҳамиятига, тасдиқланган баланс захиралари ҳажмига, минерал хом ашёнинг сифатига ва фойдаланишнинг иқтисодий шартларига кўра беш асосий гуруҳга бўлинади:

а) ноёб фойдали қазилма конлари (бинокорлик материаллари ва кенг тарқалган фойдали қазилмалар конлари бундан мустасно), улар захира ҳажмларининг кўплиги, минерал хом ашёсининг юқори сифати ва фойдаланишдаги техник-иқтисодий кўрсаткичлар билан ажралиб туради;

б) I гуруҳ - саноатнинг тегишли тармоқларини ривожлантириш учун энг муҳим бўлган ерларда жойлашган, минерал хом ашё сифати юқори бўлган ва уларни қазиб олишнинг иқтисодий кўрсаткичлари қулай бўлган фойдали қазилма конларининг йирик гуруҳлари захиралари;

в) II гуруҳ - катта захираларга, минерал хом ашёнинг юқори сифатига эга бўлган, бироқ иқтисодий шартларига кўра саноат жиҳатидан ўзлаштириш учун нисбатан мураккаб бўлган фойдали қазилмаларнинг йирик конлари, шунингдек, ўртача захирали, фойдаланишда қулай иқтисодий кўрсаткичларга эга бўлган алоҳида тақчил фойдали қазилма конлари;

г) III гуруҳ - ўзлаштирилиши бўйича қулай иқтисодий кўрсаткичлар билан тавсифланадиган захираси ўртача фойдали қазилма конлари;

д) IV гуруҳ - қазиб олиниши бўйича қулай иқтисодий шароитларга эга бўлган, захиралари бўйича майда фойдали қазилма конлари, шунингдек, бинокорликда ишлатиладиган тош материаллар захираси бўйича йирик ва ўртача конлар ҳамда фойдаланиш жиҳатидан қулай иқтисодий шароитларга эга бўлган, алоҳида саноат ва қишлоқ хўжалиги туманлари учун маҳаллий аҳамиятли кенг тарқалган фойдали қазилма конлари.



II. ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМА КОНЛАРИНИ ОЧИШ

ҲУҚУҚИ ЭЪТИРОФ ЭТИЛАДИГАН ШАРТЛАР


4. Қуйидагилар:

а) кейинги геология-разведка ишларида коннинг очилишига олиб келган фойдали қазилма конини топиш масаласида аниқ майдонлар ва геологик ҳосила истиқболларининг асосланган прогнозини биринчи марта берган;

б) қидириш ва разведка ишлари қўйилишини, бу ишларни амалга ошириш методикасини асослаб берган;

в) дала ишларини ўтказишда бевосита иштирок этган, шунингдек фойдали қазилма кони аниқланишига ва унинг саноат аҳамияти баҳоланишига ижодий улуш қўшган;

г) фойдали қазилмаларнинг янги қатламлари ва қўшимча заҳиралари, ёхуд илгари маълум бўлган конда конни ўзлаштиришнинг иқтисодий кўрсаткичларини тубдан оширувчи минерал хом ашё (қимматли компонент)нинг янги тури мавжудлиги аниқланган ёки буни илмий асослаб берган;

д) қисқа муддатларда янги кон очилишига ёки илгари маълум бўлган фойдали қазилма конининг тубдан қайта баҳоланишига олиб келган геология-разведка ишларига илмий ва методик раҳбарлик қилинишини, шунингдек бу ишлар юқори даражада ташкил этилишини таъминлаган шахслар (шахслар гуруҳи) саноат аҳамиятига эга бўлган фойдали қазилма конларини очувчилар деб эътироф этилади.


5. Конни очиш ҳуқуқи фойдали қазилма кони захираси белгиланган тартибда тасдиқлангандан кейин эътироф этилиши мумкин.


6. Фойдали қазилма конларини очувчилар давлат пул мукофотини олиш ҳуқуқига эга бўладилар, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Кон очувчи дипломи ва "Кон очувчи" кўкракка тақиладиган нишони билан мукофотланадилар ва Ўзбқкистон Республикасининг фойдали қазилма конларини очувчилар Фахрий дафтарига киритиладилар.

Фахрий дафтар Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (кейинги ўринларда - Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси деб аталади) ҳузуридаги илмий-ишлаб чиқариш ва ўқув марказида сақланади ҳамда тўлдириб борилади.

Давлат пул мукофотини тўлаш тартиби ва унинг миқдори тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Кон очувчи дипломи мазкур Низомнинг 4, 5, 9 ва 10-бандларида назарда тутилган ҳолларда ҳар бир фойдали қазилма конини очганлик учун бир шахсга бир неча марта топширилади.

Ўзбекистон Республикасининг "Кон очувчи" кўкракка тақиладиган нишони билан конни очувчи бир шахс фақат бир марта мукофотланиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг Кон очувчи дипломи, "Кон очувчи" кўкракка тақиладиган нишони Давлат геология қўмитаси томонидан, давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ишлаб чиқилади ва тайёрланади.

Кон очувчи дипломи ва "Кон очувчи" кўкракка тақиладиган нишони манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, кон корхоналари ва нефть-газ қазиб олувчи корхоналар билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси томонидан тасдиқланади ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади.



III. ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМА КОНЛАРИНИ ОЧИШ ҲУҚУҚИНИ

ОЛИШ УЧУН БУЮРТМАНОМАЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ

ВА УЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


7. Фойдали қазилма конларини очиш ҳуқуқини олиш учун берилган буюртманомаларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси ҳузурида Кон очувчилар ишлари бўйича марказий идоралараро комиссия тузилади, унинг таркиби манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, кон корхоналари ва нефть-газ қазиб олувчи корхоналар вакилларидан иборат бўлади.

Кон очувчилар ишлари бўйича марказий идоралараро комиссия тўғрисидаги низом манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, кон корхоналари ва нефть-газ қазиб олувчи корхоналар билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси раиси томонидан тасдиқланади ва қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади.


8. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, кон корхоналари ва нефть-газ қазиб олувчи корхоналар, бошқа юридик шахслар, шу жумладан, хорижий юридик шахслар, кон очишга оид материалларни кўриб чиқиш асосида, аниқ кон бўйича фойдали қазилмалар захиралари тасдиқлангандан сўнг, Кон очувчилар ишлари бўйича марказий идоралараро комиссияга буюртманомалар юборадилар.

Буюртманомада ва унга илова қилинган материалларда қуйидагилар бўлиши керак:

а) фойдали қазилма кони, унинг топилиши тарихи, геология-разведка ишларининг турли босқичларида объектнинг очилиши ва ўрганилишида қатнашган шахслар тўғрисидаги маълумотлар;

б) кон очишга оид материалларни кўриб чиқиш протоколи ва кон очиш ҳуқуқини олишга даъвогарлик қилувчи аниқ шахслар рўйхати, унда конни очиш, уни саноат жиҳатдан баҳолаш ва буюртманомалар бериш даврида улар эгаллаб турган лавозимлар кўрсатилади.


9. Кон очувчилар ишлари бўйича марказий идоралараро комиссия уч ой муддатда тушган материалларни экспертиза қилади ва фойдали қазилма конини очувчилар деб эътироф этилган шахслар тўғрисида қарор қабул қилади.

Қарор протокол билан расмийлаштирилади, у Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси раиси томонидан тасдиқланади ва бир ой муддатда буюртманома берган ташкилотга юборилади.


10. Қуйидагилар бир коннинг ўзини очувчилар деб эътироф этилиши мумкин:

а) ноёб кон учун - 10 кишигача;

б) I гуруҳ кони учун - 7 кишигача;

в) II ва III гуруҳ кони учун - кўпи билан 5 киши;

г) IV гуруҳ кони учун - кўпи билан 2 киши.


11. Кон очувчилар ишлари бўйича марказий идоралараро комиссия, шунингдек кон очувчи ҳуқуқини олишга даъвогар бўлган алоҳида шахсларнинг буюртманомаларини ва тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, кон корхоналари ва нефть-газ қазиб олувчи корхоналар томонидан кон очувчилар рўйхатига киритилмаган шахсларнинг аризаларини ҳам кўриб чиқиш учун қабул қилади.

Кўрсатиб ўтилган буюртманомалар ва аризалар мазкур Низомнинг 9-банди биринчи қисми билан белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Кон очувчилар ишлари бўйича марказий идоралараро комиссия уч ой муддатда буюртманома ёки ариза (шикоят) берган шахсларни улар кон очувчилар деб эътироф эгилганлигидан хабардор қилади ёки сабабини кўрсатган ҳолда рад жавоби беради.


12. Кон очувчилар ишлари бўйича марказий идоралараро комиссиянинг қарори устидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.


13. Мазкур Низомнинг 3-бандига мувофиқ кон гуруҳларини аниқлаш ва конни очганлик ёки уни тубдан қайта баҳолаганлик учун давлат пул мукофоти миқдорини белгилаш учун объектга оид геологик материаллар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги фойдали қазилмалар захиралари бўйича Давлат комиссияси ҳузуридаги фойдали қазилма конларини очганлик учун мукофотлар бўйича Давлат идоралараро комиссиясига юборилади.




























Время: 0.2083
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск