Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.06.1997 й. 282-сон "Ҳунарманд" халқ ҳунармандлари уюшмасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.06.1997 й.

N 282



"ҲУНАРМАНД" ХАЛҚ ҲУНАРМАНДЛАРИ

УЮШМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА

УНИНГ ФАОЛИЯТИ МАСАЛАЛАРИ


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқ бадиий ҳунармандчиликлари ва амалий санъатини янада ривожлантиришни давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1997 йил 31 мартдаги ПФ-1741-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

"Ҳунарманд" уюшмаси "Мусаввир" илмий-ишлаб чиқариш маркази ҳузурида ташкил этилганлиги ва унинг таркибига кириши;

"Ҳунарманд" уюшмасининг раиси лавозимига кўра "Мусаввир" маркази бош директорининг ўринбосари ҳисобланиши;

муассислар томонидан "Ҳунарманд" уюшмасининг конференцияси ўтказилганлиги, унинг раиси сайланганлиги ва Устави тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

"Ҳунарманд" уюшмасининг ижро этувчи аппарати тузилмаси 1-иловага мувофиқ ва унинг ходимларининг чекланган сони (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) 22 кишидан иборат бўлиши;

"Ҳунарманд" уюшмасининг ҳудудий бўлимлари ижро этувчи аппаратининг намунавий тузилмаси 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.


3 Белгилансинки.

"Мусаввир" илмий-ишлаб чиқариш маркази ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради;

"Мусаввир" марказининг бош директори ва "Ҳунарманд" халқ ҳунармандлари уюшмаси раиси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадилар;

Қорақалпоғистон республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимларининг раҳбарлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тақдимномасига кўра "Ҳунарманд" уюшмасининг раиси томонидан тайинланадилар;

"Ҳунарманд" уюшмаси ва унинг ҳудудий бўлимлари аппаратини маблағ билан таъминлаш уюшманинг ўз тадбиркорлик фаолияти ва унинг аъзолари бадаллари ҳисобига ташкил топадиган маблағларидан амалга оширилади.


4. "Ҳунарманд" уюшмаси "Ҳунарманд" уюшмасининг ҳудудий бўлимлари тўғрисидаги намунавий низомни 10 кун муддатда ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси "Ҳунарманд" уюшмаси билан биргаликда 1997 йил 31 мартдаги 1741-сон Фармонда назарда тутилган солиқ ва божхона имтиёзлари бериш тартибини 20 кун муддатда ишлаб чиқсинлар ва уни ҳудудий бўлимларга етказсинлар.


6. "Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, "Ўзбекенгилсаноат", "Ўзкимёсаноат", "Ўзгўштсутсаноат" уюшмалари, "Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик компанияси, Давлат ўрмон қўмитаси "Ҳунарманд" уюшмасининг хом ашё, моддий ва бошқа ресурслар ажратиш ҳақидаги буюртманомаларини бир ой муддатда кўриб чиқсинлар. Зарурият бўлганда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсинлар.


7. "Ҳунардманд" уюшмаси, "Мусаввир" илмий-ишлаб чиқариш маркази Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 3 ой муддатда етакчи халқ усталари ҳузурида халқ бадиий ҳунармандчиликлари ва амалий санъати усталарини тайёрлаш бўйича якка тартибдаги шогирдлар мактабларини ташкил этсинлар.


8. "Ўзавтосаноат" уюшмаси "Мусаввир" марказига "Нексия" русумли 2 та енгил автомобиль, шу жумладан биттасини "Ҳунарманд" уюшмаси учун ажратсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги "Мусаввир" илмий-ишлаб чиқариш марказини ва "Ҳунарманд" уюшмасини ҳукумат ҳамда шаҳар телефон алоқаси билан таъминласин.


10. "Мусаввир" илмий-ишлаб чиқариш маркази ва "Ҳунарманд" халқ ҳунармандлари уюшмаси Тошкент шаҳар, Fани Мавлонов кўчасидаги 18-уйга жойлаштирилсин.


11 Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М. 3. Усмонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                       И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 4 июндаги

282-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ҳунарманд" халқ ҳунармандлари

уюшмаси ижро этувчи аппарати

ТУЗИЛМАСИ

      

Бадиий кенгаши


"Ҳунарманд" уюшмаси раиси - "Муссавир" маркази бош директорининг ўринбосари
















































































































Бошқарув раисининг ўринбосари





























































































Бадиий экспертиза бўлими - 3 киши










Молия-иқтисодиёт бўлими - 4 киши










































Маркетинг, кўргазмалар, аукционлар ва маҳсулотни сотиш бўлими - 4 киши










Касб маҳоратини ривожлантириш ва кадрлар тайёрлаш бўлими - 3 киши










































Моддий-техника ресурслари билан таъминлаш бўлими - 3 киши









Маъмурий-хўжалик бўлими - 3 киши










































  

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 4 июндаги

282-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Ҳунарманд" халқ ҳунармандлари ҳудудий

бўлимлари ижро этувчи аппаратининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

      

1.

Бўлим раҳбари



2.

Моддий-техника таъминоти бўйича етакчи мутахассис



3.

Катта санъатшунос



4.

Маркетинг бўйича етакчи мутахассис



5.

Бухгалтер  хазиначи




Ҳудудий бўлимлар ходимлари сони:



Қорақалпоғистон Республикаси


- 5 киши


Андижон вилояти, Андижон шаҳри


- 5 киши


Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри


- 7 киши


Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри


- 4 киши


Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳри


- 5 киши


Навоий вилояти, Навоий шаҳри


- 4 киши


Наманган вилояти, Наманган шаҳри


- 4 киши


Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри


- 8 киши


Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри


- 4 киши


Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри


- 4 киши


Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри


- 8 киши


Хоразм вилояти, Хива шаҳри


- 7 киши


Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри


- 5 киши


Жами:


- 70 киши

Время: 0.1560
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск