Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ёқилғи-энергетика комплекси /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.02.2001 й. ПФ-2812-сон "Ўзбекистон Республикаси энергетикасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

22.02.2001 й.

N ПФ-2812



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЭНЕРГЕТИКАСИДА  ИҚТИСОДИЙ

ИСЛОҲОТЛАРНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Энергетика соҳасида бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш, энергетика тармоқлари корхоналарини бошқаришни такомиллаштириш ва уларнинг иш самарадорлигини ошириш ҳамда шу асосда мамлакат энергетика тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш, иқтисодиёт ва аҳолининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида.


1. Қуйидагилар энергетика соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг устувор йўналишлари деб ҳисоблансин:

энергетика тармоқларини монополиядан чиқариш тадбирларини изчил амалга ошириш, давлат томонидан тартибга солиш даражасини пасайтириш, электр энергиясини сотиш соҳасида рақобат муҳитини яратиш, хўжалик юритувчи субъектларнинг электр узатиш линияларига боғланишлари учун тенг имкониятлар ва шарт-шароитлар яратиш;

энергетика тармоғининг йирик корхоналари - иссиқлик электр станциялари, марказлаштирилган иссиқлик-электр қурилмалари, электр тармоқлари корхоналари ва бошқаларни босқичма-босқич акциялаштириш;

ижтимоий инфратузилма объектларини, лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва тузатиш ишларини олиб борувчи корхоналар ва ташкилотларни жадал суръатларда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, улар негизида мулкчиликнинг нодавлат шаклларидаги корхоналар, шу жумладан хусусий корхоналар ташкил этиш;

энергетика корхоналарини акциялаштириш, ишлаб чиқарувчи қувватлар ва электр тармоқларини реконструкция қилиш, техника билан қайта жиҳозлаш ва янада ривожлантириш жараёнларига чет эл инвестицияларини кенг жалб қилиш;

электр ишлаб чиқариш, уни узатиш ва сотиш бўйича бошқарув тизимига ва хўжалик алоқаларига бозор тамойиллари ва механизмларини жорий этиш;

энергетика қувватлари ва кўмир саноатининг ўзаро боғлиқ ва мутаносиб ривожланишини таъминлаш.


2. Энергетика корхоналарини монополиядан ва давлат тасарруфидан чиқариш ҳамда акциялаштириш масалалари бўйича махсус комиссиянинг:

Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлигини тугатиш ва унинг таркибий бўлинмалари негизида очиқ акциядорлик жамияти шаклидаги “Ўзбекэнерго” давлат-акциядорлик компанияси (“Ўзбекэнерго ДАК”ни ташкил этиб, унинг таркибига мустақил юридик шахс ҳуқуқлари билан “Кўмир” акциядорлик бирлашмасини киритиш;

“Ўзбекэнерго” давлат-акциядорлик компанияси тузилмасида электр энергияси узатиш бўйича юқори кучланишли тармоқлар шўъба корхонаси (“Ўзэлектртармоқ”) ташкил этиш;

“Ўзбекэнерго” давлат-акциядорлик компаниясининг электр энергиясини тақсимлаш ва сотиш бўйича минтақавий шўъба корхоналарини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.


3. Қуйидагилар “Ўзбекэнерго” давлат-акциядорлик компаниясининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:

республика иқтисодиёти ва аҳолисини электр энергияси билан барқарор таъминлаш, республика энергетика тизими иш режимларини бошқариш ва мувофиқлаштириш;

электр энергетикаси ва кўмир саноатини ривожлантиришнинг қисқа муддатли ва узоқ муддатли прогнозларини ҳамда мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш, электр энергияси ва кўмир ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш балансларини шакллантириш;

ишлаб чиқарувчи қувватлар ва электр тармоқларини, кўмир саноати корхоналарини замонавий асбоб-ускуналар ва илғор технологиялар асосида, шу жумладан хорижий инвестициялар ҳисобига реконструкция қилиш, замонавийлаштириш, техника билан қайта жиҳозлаш ва янада ривожлантириш;

кўмир қазиб олиш бўйича геология-разведка ишларини мувофиқлаштириш, кўмир конларини очиш ва кўмир қазиб олишнинг самарали тизимлари ва усулларини жорий этиш, уни ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳамда электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқаришда ундан устун даражада фойдаланиш, энергиянинг қайта тикланадиган, шу жумладан ноанъанавий манбаларини ривожлантириш ва жорий этиш;

республика корхоналари ва ташкилотлари билан биргаликда электр энергияси ва кўмирни тежаш, улардан оқилона фойдаланиш ва нобудгарчиликни камайтириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этиш.


4. Белгилаб қўйилсинки:

“Ўзбекэнерго” давлат-акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси энергетика ва электрлаштириш вазирлиги томонидан тузилган шартномалар ва мажбуриятлар бўйича унинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

иссиқлиқ электр станциялари, иссиқлик электр марказлари, электр тармоқларининг вилоят корхоналари босқичма-босқич акцияларнинг назорат пакетини “Ўзбекэнерго” давлат-акциядорлик компаниясида сақлаган ҳолда акциядорлик жамиятларига айланиб борадилар.


5. Мустақил Электр энергетикада назорат бўйича давлат агентлиги (“Ўздавэнергоназорат” агентлиги) ташкил этилсин.

Белгилаб қўйилсинки, “Ўздавэнергоназорат” агентлиги ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.

6. Қуйидагилар Электр энергетикада назорат бўйича давлат агентлигининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

электр энергияси ва кўмир ишлаб чиқариш, ташиш ва истеъмол қилиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва қоидаларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилиш;

электр энергияси ва кўмир ишлаб чиқариш, ташишда хавфсизликни таъминлашга қаратилган профилактик чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва уларнинг амалга оширилишини ташкил этиш;

лойиҳаларни экспертизадан ўтказишда ҳамда электр энергияси ишлаб чиқариш, ташиш ва истеъмол қилиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича янгидан қурилган объектларни қабул қилиш ишларида қатнашиш.

7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартишлар ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда таклифлар киритсинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон ССР Энергетика ва электрлаштириш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида” 1990 йил 28 сентябрдаги ПФ-57-сон Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мазкур Фармонни амалга ошириш юзасидан ўн кун муддатда қарор қабул қилсин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 2001 йил, 1-2-сон, 47-модда
























































Время: 0.1813
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск