Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Статистика. Ҳисобот / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.06.1997 й. 284-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Саноат корхоналари омборларидаги тайёр маҳсулотлар қолдиқларига ўртача нормативлар белгилаш тўғрисида" 1996 йил 14 майдаги 176-сон қарорини қисман ўзгартириш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.06.1997 й.

N 284



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"САНОАТ КОРХОНАЛАРИ ОМБОРЛАРИДАГИ

ТАЙЁР МАҲСУЛОТЛАР ҚОЛДИҚЛАРИГА

ЎРТАЧА НОРМАТИВЛАР БЕЛГИЛАШ

ТЎFРИСИДА" 1996 ЙИЛ 14 МАЙДАГИ

176-СОН ҚАРОРИНИ ҚИСМАН

ЎЗГАРТИРИШ ҲАҚИДА


Корхоналарнинг молиявий аҳволини яхшилаш, нормативдан ортиқча қолдиқлар ҳажмини қисқартириш ва статистик ахборотларнинг ишончлилигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмаларнинг тайёр маҳсулотлар қолдиқларининг технологик цикллар хусусиятларини ва олувчиларнинг. буюртмаларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган нормативларини белгилаш тўғрисидаги таклифлари иловага мувофиқ қабул қилинсин.


2. Вазирликлар ва идоралар, корпорациялар, концернлар ва уюшмаларнинг раҳбарлари:

тайёр маҳсулотлар қолдиқларининг тегишли ўртача нормативларини корхоналарга уч кун муддатда етказсинлар;

ҳақиқий қолдиқларнинг нормативдагидан ошиб кетишига йўл қўймасинлар;

корхоналар омборидаги тайёр маҳсулотлар қолдиқларини уларнинг таркиби, ликвидлиги ва нарх омилларини ҳисобга олган ҳолда камайтиришга доир ишларни доимий амалга оширсинлар, қолдиқларнинг вужудга келиши сабабларини таҳлил қилсинлар, нормативдагидан ортиқча қолдиқларни қисқартириш юзасидан қарорлар қабул қилиш учун Мақроиқтисодиёт ва статистика вазирлигига тегишли таклифлар киритсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарларининг тегишли Котибиятларига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ў. Султонов






Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 6 июндаги

284-сон қарорига

ИЛОВА



Саноат корхоналари омборларидаги

тайёр маҳсулотлар қолдиқларининг

ЎРТАЧА НОРМАТИВЛАРИ

Вазирликлар ва идораларнинг номи


Маҳсулот қолдиқлари нормалари, кунлар ҳисобида


"Озиқовқатсаноат" уюшмаси


15

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги


15

"Ўзагроқурилиш" бирлашмаси


20

"Ўзбекмебель" бирлашмаси


30

Эслатмалар:

1. Саноат корхоналари омборларидаги тайёр маҳсулотлар қолдиқларининг ўртача нормативлари савдо ташкилотларидаги товарлар қолдиқларига татбиқ этилмайди.

2. Пахта толаси, дон, гўшт, ўсимлик ёғи, мева-сабзавот консервалари қолдиқлари бўйича ўртача нормативлар белгиланмайди.




























Время: 0.1409
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск