Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Кимёвий қуролларни яратиш, ишлаб чиқариш, тўплаш ва қўллашни тақиқлаш ҳамда уни йўқ қилиб ташлаш тўғрисидаги Конвенцияни рўёбга чиқариш бўйича ЎзР ВМ Комиссияси тўғрисида Низом (ВМ 1997 йил 6 июндаги 287-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 6 июндаги

287-сон қарорига

2-ИЛОВА



Кимёвий қуролларни яратиш, ишлаб чиқариш, тўплаш

ва қўллашни тақиқлаш ҳамда уни йўқ қилиб ташлаш

тўғрисидаги Конвенцияни рўёбга чиқариш бўйича

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

Комиссияси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


Кимёвий қуролларни яратиш, ишлаб чиқариш, тўплаш ва қўллашни тақиқлаш ҳамда уни йўқ қилиб ташлаш тўғрисидаги Конвенцияни рўёбга чиқариш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади), Кимёвий қуролларни яратиш, ишлаб чиқариш, тўплаш ва қўллашни тақиқлаш ҳамда уни йўқ қилиб ташлаш тўғрисидаги Конвенция (кейинги ўринларда Конвенция деб аталади) юзасидан Ўзбекистон Республикаси томонидан қабул қилинган мажбуриятларни амалга ошириш учун вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар ва бирлашмаларнинг (кейинги ўринларда вазирликлар ва идоралар деб юритилади) фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича идолараро коллегиал орган ҳисобланади.

Конвенциянинг иш принциплари оммавий қирғин қуроллари - кимёвий, бактериологик (биологик), заҳарловчи моддалар омборларини ва уларни ишлаб чиқариш учун қўлланиладиган асбоб-ускуналарни кечиктирмасдан йўқ қилиб ташлаш зарурлига асосланади.

Комиссия ўз фаолиятида халқаро шартномалар ва битимларга, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга амал қилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳисоб беради.

Комиссиянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг кўриб чиқиши учун миллий қонунчиликни Конвенцияни имзолаш пайтида қабул қилинган халқаро мажбуриятларга мувофиқ ҳолга келтириш учун уни ўзгартириш (қўшимчалар киритиш) тўғрисида таклифлар киритиш;

эълон қилиниши ва текширилиши керак бўлган саноат корхоналари рўйхатини аниқлаш масалалари бўйича вазирликлар ва идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

Конвенция аъзолари бўлган давлатларнинг ана шундай миллий органлари билан мустаҳкам ўзаро алоқа қилиш;

ахборот тўплаш, умумлаштириш, таҳлил қилиш ва белгиланган тартибда Конвенция аъзолари бўлган давлатлар ташкилотининг техник котибиятига бериш;

Конвенция доирасида амалга ошириладиган текширишларни ўтказишда қатнашиш ёхуд унга ҳар томонлама кўмаклашиш;

Конвенция қатнашчилари бўлган давлатларга нисбатан кимёвий қурол қўлланилган ёки қўллаш хавфи туғилган тақдирда Конвенция аъзолари бўлган давлатларни ёки давлатлар гуруҳига ёрдам кўрсатиш, зарурат бўлганда уларни ҳимоя қилиш.



II. КОМИССИЯНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ


Комиссия:

ўз ваколатлари доирасида Конвенция қатнашчилари бўлган бошқа давлатларнинг кимёвий қуроллар устидан назорат қилиш бўйича ана шундай миллий органлари билан ҳамкорлик ўрнатади ва уни сақлаб туради, белгиланган тартибда ахборот айирбошланишини ташкил этади;

конвенция қатнашчилари бўлган давлатлар ташкилоти ижроия кенгаши ва техник котибиятига ҳисоботлар ва ахборотларни тайёрлайди ва ўз вақтида тақдим этади;

кимёвий қуролларни йўқ қилиб ташлаш бўйича халқаро ва республика тажрибасини ўрганади, умумлаштиради ва ёяди;

ўз ваколати доирасида вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига кимёвий қуролларни тақиқлаш ва уларни йўқ қилиб ташлаш масалалари билан бевосита шуғулланувчи, уларга бўйсунувчи муассасалар фаолиятини ташкил этишда тегишли услубий ва амалий ёрдам кўрсатади;

вазирликлар, идоралар ва бошқа тегишли ташкилотларга, шу жумладан халқаро ташкилотларга белгиланган тартибда тегишли ахборот тақдим этилишини таъминлайди;

кимёвий қуролларни тақиқлаш ва йўқ қилиб ташлашга қаратилган тадбирларни ўтказишга мўлжалланган молиявий маблағлар ва моддий ресурсларни тақсимлайди;

Вазирлар Маҳкамасига Конвенция масалаларига тегишли Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳалари ва бошқа норматив ҳужжатлар бўйича хулосалар тақдим этади;

Конвенция масалалари бўйича Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига кирувчи давлатлар билан тузиладиган битимлар лойиҳаларига, шунингдек бошқа хорижий мамлакатлар билан тузиладиган битимлар лойиҳаларига таклифлар тайёрланишини таъминлайди;

вазирликлар ва идоралар томонидан Конвенцияда назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси мажбуриятларининг бажарилиши устидан назоратни таъминлайди;

кимёвий қуролларни тақиқлашга қаратилган ҳар қандай ташаббусларни қўллаб-қувватлайди, шунингдек кимёвий қуроллардан тинч мақсадларда фойдаланиш фактлари тўғрисида Конвенция қатнашчилари бўлган давлатларнинг худди шундай тузилмалари билан асбоб-ускуналар, материаллар, илмий ва техник ахборот айирбошланишига кўмаклашади;

якка тартибда ёки бошқа давлатлар, халқаро ташкилотлар билан биргаликда кимё соҳасидаги илмий кашфиётларни ишлаб чиқиш ва қўллашда қатнашади.



III. КОМИССИЯНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


Комиссия ўз олдида турган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

ўз ваколати доирасида белгиланган тартибда вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган кимёвий материалларни яратиш, ишлаб чиқариш ёки уларни республика ҳудудида сақлашга рухсат беришга (тақиқлашга) қаратилган қарорлар қабул қилиш;

вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган ахборот ва маълумотларни сўраш ва олиш;

ўз ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича вазирликлар, идоралар, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотларни белгиланган тартибда текшириш;

эксперт текширишларини ўтказишда қатнашиш учун ватанимиз ва чет эл мутахассисларини жалб этиш;

кимёвий қуролларни тақиқлаш устидан назорат қилиш масалалари бўйича ўтказиладиган халқаро ташкилотлар, экспорт комиссиялари ишида, кенгашларда, семинарларда қатнашиш;

Конвенция қоидалари бажарилиши устидан назоратни ташкил этиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига таклифлар киритиш.



IV. ИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


Комиссия Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этилади, қайта ташкил этилади ва тугатилади.

Комиссияга Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари бошчилик қилади.

Комиссиянинг шахсий таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Комиссия иши жорий ва истиқболли режалар асосида амалга оширилади. Комиссия мажлислари заруратга кўра, бироқ йилнинг ҳар чорагида камида бир марта ўтказилади. Комиссия мажлислари унда комиссия аъзоларининг камида ярми қатнашганда қарор қабул қилишга ҳақли бўлади.

Комиссия қарорлари очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Мажлисда ҳозир бўлган комиссия аъзоларининг кўпчилиги унинг учун овоз берса қарор қабул қилинган ҳисобланади.

Комиссия қарорлари қарорлар сифатида расмийлаштирилади ва зарурат бўлганда жамоатчиликка оммавий ахборот воситалари орқали маълум қилинади. Комиссия қарорлари барча давлат бошқарувчи органлари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар ва муассасалар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

Ишчи орган - Комиссия котибияти функцияси Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекциясига юкланади.









































Время: 0.2162
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск