Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.06.1997 й. 311-сон "Фарғона вилоятининг Тошлоқ шаҳарчасида "ДЭУ текстиль компани" тўқимачилик комбинатини ишга тушириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.06.1997 й.

N 311



ФАРҒОНА ВИЛОЯТИНИНГ ТОШЛОҚ

ШАҲАРЧАСИДА "ДЭУ ТЕКСТИЛЬ КОМПАНИ"

ТЎҚИМАЧИЛИК КОМБИНАТИНИ ИШГА

ТУШИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўз вақтида ишга туширишни таъминлаш ва экспортга мўлжалланган маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

"ДЭУ" корпорацияси ва "Ўзбекенгилсаноат" корпорацияси ўртасида Тошлоқ нотўқима материаллар фабрикасининг 2,5 млн. АҚШ доллари суммасидаги бинолари ва иншоотларининг олди-сотди шартномаси тузилганлиги;

йилига 13 минг тонна пахта калаваси ишлаб чиқарадиган, устав сармояси 10,0 млн. АҚШ доллари бўлган 60,0 млн. АҚШ доллари ҳажмидаги 100 фоиз хорижий инвестициялар иштирокидаги "ДЭУ текстиль компани" корхонаси ташкил этилганлиги;

"ДЭУ текстиль компани" корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг ҳаммаси (йилига 35,0 млн. АҚШ доллари) экспортга етказиб берилиши;

олинган фойдани беш йил мобайнида Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган лойиҳаларга, шу жумладан Фарғона вилоятининг ижтимоий ва муҳандислик инфратузилмасини ривожлантиришга қайта молиялаштириш назарда тутилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Тошлоқ шаҳарчасидаги тўқимачилик комбинати ишлаб чиқариш бошланган вақтдан бошлаб икки йил муддатга фойда солиғидан озод қилинсин.


4. Фарғона вилояти ҳокимлиги хорижий мутахассислар оилалари билан биргаликда узоқ муддат яшашлари учун амалдаги меъёрларга мувофиқ шароитлар яратсин.


5. Тўқимачилик комбинатида ишлаш учун келаётган хорижий мутахассисларга визаларни расмийлаштириш, республика ҳудудида яшашлари ва траспортнинг барча турларида юрганликлари учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган тарифлар бўйича ҳақ тўлаш ҳуқуқи берилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов




















Время: 0.2037
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск