Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Иқтисодиётнинг умумий масалалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.08.1997 й. 386-сон "1997 йилнинг биринчи ярим йиллигида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва иқтисодий ислоҳотларнинг боришини баҳолаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.08.1997 й.

N 386



1997 ЙИЛНИНГ БИРИНЧИ ЯРИМ ЙИЛЛИГИДА

ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЯКУНЛАРИ ВА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИНГ

БОРИШИНИ БАҲОЛАШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, республикада иқтисодиётнинг барча соҳаларини қайта тузиш ва таркибий ўзгартириш устувор вазифалари ва йўналишларини амалга оширишга қаратилган иқтисодий ислоҳотлар йўлини изчил амалга ошириш давом этмоқда.

Ислоҳотларнинг бутун даври мобайнида биринчи марта ялпи ички маҳсулот ҳажмининг ўсиши аҳоли ўсиши суръатларидан ортиқ бўлди ва 103,9 фоизни ташкил этди. Саноат ишлаб чиқариши (105,4 %), қишлоқ хўжалиги (122,8 %), транспорт хизматлари (101,8 %), қурилиш пудрат ишлари (101 %), чакана товар обороти (113,5 %), аҳолига пули хизматлар кўрсатиш (118,1 %) ҳажмлари кўпайди. Ялпи ташқи савдо обороти 13,8 фоизга, халқ хўжалигига инвестициялар қўйиш 15 фоизга, шу жумладан хорижий инвестициялар қўйиш 23 фоизга ўсди.

Инфляция суръатлари ва нақд пул эмиссияси миқдорлари пасайишига эришилди. Йиғма бюджет тақчиллиги белгиланган параметрлардан ошмади. Аҳолини иш билан таъминлаш ва унинг реал даромадлари ўсиши таъминланди.

Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёни давом этмоқда. Фонд бозоридаги фаолият фаоллашди.

Шу билан бирга давлат тасарруфидан чиқаришнинг юқори суръатлари кўпинча реал мулкдорлар пайдо бўлишига, корхона ҳамда ташкилотлар молия-хўжалик фаолиятининг яхшиланишига олиб келмаяпти.

Корхона ва хўжалик бирлашмаларининг раҳбарлари ўз айланма маблағлари сақланишига ва тўлдирилишига етарли эътибор беришмаяпти. "Ўзэлтехсаноат", "Ўзавтосаноат", "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг", "Ўзмашсаноат", "Ўзкимёсаноат" корхоналарида тайёр маҳсулотнинг кўплаб захиралари тўпланиб қолган.

Дебитор қарздорликнинг, шу жумладан тўлов муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорликнинг энг кўп суммаси Ўзбекнефтгаз корпорациясига, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, "Ўзкимёсаноат" уюшмаси, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси, "Ўзсаноатхўжаликқурилиш" корпорацияси, "Ўзқурилишматериаллари" компаниясига тўғри келади.

"Ўзкимёсаноат", "Ўзмашсаноат" уюшмалари, "Ўзметкомбинат" акциядорлик-ишлаб чиқариш бирлашмаси, Ўзбекбирлашув томонидан маҳсулот экспорти бўйича топшириқлар қониқарсиз бажарилмоқда.

Иқтисодиётни ислоҳ қилишнинг 1997 йил учун белгиланган устувор вазифалари ва йўналишларининг, республикани иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш параметрларининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бир ой муддатда хусусийлаштирилган корхоналар акциялари пакетларини тақсимлаш ишларининг аҳволини текшириб чиқсин ва уларни тартибга солиш ҳамда амалдаги қонунчиликка мувофиқлаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига аниқ таклифлар тақдим этсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига акцияларнинг давлат улушлари бўйича дивидендлар ҳисоблаб қўшилиши ва улардан фойдаланиш устидан назоратни ташкил этиш юклансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:

акцияларда давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятларини, айниқса акцияларнинг назорат пакети давлат томонида сақланиб қолган акциядорлик жамиятларини бошқариш самарадорлигини оширишга кўмаклашувчи чора-тадбирлар тўғрисидаги таклифларни икки ҳафта муддатда киритсин;

"Давлатга тегишли акцияларни биржадан ташқари савдода сотиш тартиби"ни ўн кун муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин, бунда уларни юридик шахсларга фақат тендер асосида, жисмоний шахсларга эса - фонд дўконлари орқали сотишни ташкил этишни назарда тутсин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Марказий банки ва тижорат банклари билан биргаликда бюджетдан ташқари фондлар кредит ресурслари самарадорлигини ошириш ва улардан мақсадли фойдаланиш мақсадида кичик ва ўрта бизнес корхоналарига уларда тегишли фондларнинг кредит линияларини очиш воситаси билан фақат тижорат банклари орқали кредит бериш тўғрисида таклифлар киритсин.


3. Экспорт имкониятини ривожлантиришни рағбатлантириш республика Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитасини, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идораларни жалб этган ҳолда икки ҳафта муддатда:

ўрнатилмаган импорт асбоб-ускуналарни қайта рўйхатдан ўтказсин ва валюта маблағлари сочилиб кетишига йўл қўйган айбдор шахсларга нисбатан энг қаттиқ чоралар кўрсин;

йил охиригача экспорт тушумларининг импорт бўйича харажатлар билан мутаносиблигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқсин ва киритсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги билан биргаликда экспортни рағбатлантириш ва савдо балансининг аҳволини яхшилаш, ташқи савдо режимини такомиллаштириш мақсадида ўн кун муддатда экспорт ва импорт бож пошлиналарини ўзгартириш, контрактларни рўйхатдан ўтказиш тартибини соддалаштириш тўғрисида таклиф киритсин;

Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг фаолиятини таҳлил қилсин ва улар томонидан амалга оширилаётган экспорт-импорт операцияларининг мутаносиблиги, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг экспортга етказиб берилишини рағбатлантириш бўйича таклифлар киритсин.


5. Махфий.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги ва тижорат банклари билан биргаликда бир ой муддатда валюта тушумининг бир қисмини мажбурий сотиш бўйича тўлов муддати ўтказиб юборилган қарзларни аниқлаш учун илгари тузилган барча экспорт контрактларини қайта рўйхатдан ўтказсин ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар киритсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятини мувофиқлаштириш департаменти, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси икки ҳафта муддатда кичик, ўрта бизнесни ривожлантириш учун экспертизадан ўтказиш ва кредитлар олиш жараёнига тўсиқ бўлаётган сабабларни таҳлил қилсинлар ҳамда тадбиркорлик тузилмаларини ривожлантириш учун ажратилган маблағларнинг фаол жалб этилишини таъминлаш юзасидан таклифлар тайёрласинлар.


8. Вазирлар Маҳкамасининг Агросаноат комплекси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда икки ҳафта муддатда қишлоқ хўжалигида ислоҳотларнинг бориши тўғрисидаги масалани ўрганиб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамаси мажлисида кўриб чиқиш учун киритсинлар, бунда хусусийлаштириш жараёнларининг аҳволига, шу жумладан мулкий пайлар жорий этилишига, шартнома интизомига риоя қилинишига ва ўзаро ҳисоб-китоблар таъминланишига алоҳида эътибор берсинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банки, Давархитектқурилиш вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўн кун муддатда:

қурилиш-монтаж ишларининг қимматлашиши, марказлаштирилган капитал қўйилмаларнинг ортиқча сарфланиши сабабларини ўрганиб чиқсинлар ва ажратилаётган маблағлардан белгиланган мақсадда фойдаланилишини таъминлаш бўйича таклифлар киритсинлар;

пудрат ишларининг ҳақиқий бажарилган ҳажмлари ва ўзлаштирилган капитал қўйилмалар миқдорларидан келиб чиққан ҳолда 1997 йилнинг иккинчи ярим йиллиги учун Республика инвестиция дастурига тузатишлар киритсинлар, уларни маблағ билан таъминлашнинг аниқ манбалари билан боғласинлар.


10. Вазирлар Маҳкамасининг индустрияни ривожлантириш ва коммуникациялар масалалари бўйича комплекслари Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги,уюшмалар, концернлар, корпорациялар, компаниялар ва корхоналар билан биргаликда машинасозлик, электртехника, кимё саноати, темир йўл, авиация ва автомобиль транспорти корхоналарини бошқариш тузилмаси самарадорлигини пухта таҳлил қилсинлар ва икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритсинлар.


11. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда:

дон экинлари ҳосилини ўриб-йиғиб олиш якунларига кўра хўжаликларнинг иш натижаларини пухта таҳлил қилсин ва дон экинларини қулай ерларда жойлаштириш мақсадида уларнинг майдонлари тузилмасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритсин;

суғориш сувлардан фойдаланиш устидан қаттиқ назорат ўрнатсин ҳамда белгиланган лимитлардан ортиқча ва самарасиз фойдаланганлик учун қаттиқ жавобгарлик чораларини белгилансин;

"Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси билан биргаликда пахта йиғим-терим техникасининг ўз вақтида таъмирланишини таъминласин ва 1997 йилги пахта йиғим-терими мавсумига тайёргарлик билан боғлиқ бошқа барча масалаларини ҳал этсин.


12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

қишлоқ ижтимоий инфраструктураси объектларини ишга тушириш бўйича топшириқлар бажарилиши юзасидан қўшимча чора-тадбирларни белгиласинлар, бунда қишлоқ умумий таълим мактаблари қуриш ва уларни ўқув мавсумига тайёрлашга, қишлоқда сув таъминотини ривожлантиришга, қишлоқ даволаш пунктлари ташкил этишга доир ишларнинг аҳволига алоҳида эътибор берсинлар;

шаҳарлар, туманлар, корхоналар, соғлиқни сақлаш, халқ таълими, маданият муассасаларини, буғ қозонлари ва муҳандислик иншоотларини 1997/98 йилнинг куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни шу йил 1 октябргача тугалласинлар. Объектларни қиш шароитида ишлашга тайёрлаш бўйича тадбирлар барбод бўлишида айбдор бўлган шахсларга нисбатан таъсир кўрсатишнинг қаттиқ чораларини кўрсинлар.


13. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар, жамоат ташкилотлари билан биргаликда 1997 йилнинг учинчи чораги мобайнида тиббий-ижтимоий ёрдамнинг давлат стандартларини ишлаб чиқсин ва кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий комплекси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Давлат мулки қўмитаси, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси билан биргаликда икки ҳафта муддатда кичик ва хусусий тадбиркорлик тузилмалари бошқарув кадрларини, маъмурлари ва ташкилотчиларини тайёрлаш ва ўқитиш бўйича махсус бўлимни ишлаб чиқсинлар ҳамда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига киритсинлар.


15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари - тегишли комплекслар раҳбарлари, Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил бошқармаси зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                И. Каримов
























Время: 0.1794
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск