Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нашриёт матбаа фаолияти /

Ўзбекистон Республикасида ноширлик фаолияти билан шуғулланувчиларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга лицензия бериш Тартиби (ЎзР ВМ 11.08.1997 й. 393-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 11 августдаги

393-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида ноширлик фаолияти

билан шуғулланувчиларни давлат рўйхатидан

ўтказиш ва уларга лицензия бериш

ТАРТИБИ


1. Ноширлик фаолияти деганда нашриётларни ташкил этиш, босма маҳсулотини тайёрлаш, нашр этиш ва уни тарқатишга оид фаолият тушунилади.

Босма маҳсулот деганда, нусхаси ва тайёрлаш усулидан қатъи назар, китоблар, газета ва журналлар, рисолалар, альбомлар, плакатлар, буклетлар, откриткалар тушунилади.

Ношир деганда босма маҳсулотни тайёрлаш ва нашр этишни амалга оширувчи юридик ёки жисмоний шахс тушунилади.


2. Ўзбекистон Республикасида юридик ва жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитасида давлат рўйхатига олингандан, уларга белгиланган тартибда лицензия берилганидан кейин ноширлик фаолияти билан шуғулланишлари мумкин.


3. Қуйидагилар лицензия олмай туриб, ноширлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эгадир:

- давлат ҳокимияти ва бошқарув идоралари, суд, прокуратура ва хўжалик судлари органлари расмий материалларни, меъёрий ва бошқа ҳужжатлар тўпламларини нашр этишда;

- корхоналар, ташкилотлар, ўқув юртлари ва илмий муассасалар ўз фаолиятлари учун зарур бўлган оммавий тарқатиш ёки қўлёзма ҳуқуқида кўпайтиришга мўлжалланмаган материалларни нашр этишда.


4. Муассис нашриёт уставини ишлаб чиқади. Нашриёт уставида унинг дастури, фаолияти йўналишлари ва вазифалари, ташкилий-ҳуқуқий шакли, номи, манзили, бошқариш ва назорат органлари, фойданинг тақсимоти ва фондларни ҳосил қилиш тартиби, ҳаммуассисларни қабул қилиш ва чиқариш, нашриётни қайта тузиш ва тугатиш тартиблари белгиланади.


5. Ноширлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат тилида ёзилган ҳужжатлар тақдим этилади.

Рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги аризада қуйидагилар кўрсатилиши керак:

муассис (ҳаммуассис);

ноширнинг номи ва манзили;

ихтисослашуви;

маблағ билан таъминланиш манбаи.

Аризага устав, шунингдек рўйхатдан ўтиш йиғимларини тўлаганлик тўғрисидаги ҳужжат қўшиб тақдим этилади.


6. Давлат рўйхатидан ўтиб, ташкилий масалалар ҳал этилгандан сўнг лицензия бериш ҳақидаги ариза у берилган кундан бошлаб бир ой муддатда кўриб чиқилиши керак.


7. Лицензия 5 йил муддатга берилади. Аризачининг асосланган илтимоси бўйича лицензия муддати тегишли тўловдан сўнг яна шунча муддатга узайтирилиши мумкин. Лицензия муддатининг узайтирилганлиги ёзма шаклда тасдиқланади.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси ноширлик фаолияти бўйича ягона давлат рўйхатини (реестрини) юритади (1-илова), рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани (2-илова) беради ва уларга лицензия бериш учун - Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитасида ноширнинг (нашриётнинг) давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ва тегишли йиғимларнинг тўланганлиги ҳақидаги ҳужжатларнинг аризага илова қилиб топширилиши лицензия бериш учун асос бўлади.


9. Ноширлик фаолияти билан шуғулланувчилар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун улардан қуйидаги миқдорларда йиғим ундирилади:

- рўйхатдан ўтказилганлиги учун - энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида;

- қайта рўйхатдан ўтказилганлиги учун - рўйхатдан ўтказилганлик учун белгиланган йиғимнинг 20 фоизи миқдорида.

Ноширлик фаолиятига лицензия берилганлиги учун қуйидаги миқдорларда давлат пошлинаси ундирилади:

- энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баравари миқдорида;

- лицензия дубликати берилганлиги учун - лицензия берилганлиги учун белгиланган давлат пошлинасининг 50 фоизи миқдорида.

Ноширлик фаолияти болалар адабиёти, норматив маълумотномалар, фан ва техникага оид адабиётлар, маълумотнома-қомусий китоблар, шунингдек ногиронларга мўлжалланган маҳсулотларни чоп этишга ихтисослашган нашриётлар тўловларни белгиланганидан 50 фоиз кам миқдорда тўлайдилар.


10. Тўловлардан тушадиган маблағлар қуйидагича тақсимланади:

- давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун тўловлар - давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия беришга доир ҳужжатлар тайёрлашга кетган сарф-харажатларни қоплаш учун Давлат матбуот қўмитасига;

- лицензия учун тўловлар - республика бюджетига.


11. Давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия бериш учун зарур бўлган ҳужжатлар тегишли равишда тайёрланмаган бўлса, шунингдек улар амалдаги қонун талабларига ва мазкур тартибларга мос бўлмаса ариза рад этилиши ёки кўриб чиқиш муддати ҳужжатлар тўлиқ ҳолда тақдим этилмагунча кечиктирилиши мумкин.

Ҳужжатлар қайтадан расмийлаштирилган тақдирда, улар 10 кун ичида такроран кўриб чиқилади.

Қуйидаги ҳолларда ҳам давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия бериш рад этилиши мумкин:

- худди шу номдаги нашриёт аввал давлат рўйхатидан ўтказилган ва лицензия олган ва уни амал қилиш муддати тугамаган бўлса;

- мазкур юридик ва жисмоний шахсга берилган лицензия бекор қилинган кундан бошлаб икки йил ўтмасдан олдин ариза берилган бўлса;

- нашриётнинг таъсис этилиши ноширлик ишида монополияга олиб келса.


12. Давлат рўйхатидан ўтказмаслик ва лицензия бермаслик ҳақидаги қарор ҳар томонлама асосланган бўлиши ва сўровчига ёзма шаклда юборилиши керак.


13. Давлат рўйхатидан ўтган ва лицензия олган нашриётлар Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитасига, шунингдек Давлат матбуот қўмитаси тасдиқлайдиган рўйхат бўйича ташкилотлар ва муассасаларга ўз маҳсулотларининг бепул назорат нусхаларини юборишга мажбурдирлар.


14. Берилган лицензия қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин:

а) лицензия олиш учун тақдим этилган материалларда сохта маълумотлар борлиги аниқланса;

б) агар таъсисчи ва нашриёт лицензия олгандан кейин олти ой мобайнида ноширлик маҳсулоти чиқаришни таъминлай олмаса;

в) Ўзбекистон Республикасининг қонунларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.






1-ИЛОВА




Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтган ва лицензия

олган нашриётларни (ноширларни) ҳисобга олиш ягона

ДАВЛАТ РЕЕСТРИ

Ҳисоб рақами ва реестрга киритилган сана


Берилган лицензия рақами ва сана


Нашриётларнинг номи


Юридик манзили


Тугатилганлик тўғрисидаги маълумот






2-ИЛОВА




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МАТБУОТ ҚЎМИТАСИ



Ноширлик фаолияти билан шуғулланувчиларнинг

давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида

ГУВОҲНОМА

Мазкур гувоҳнома



(нашриёт муассиси)

рўйхатдан ўтказилган


га


(нашриётнинг номи)


берилди.



Рўйхатдан ўтказилган сана 199__ йил "_______________"

Реестр N _________________

М.Ў.

Имзо ______________________ (Ф.И.О.)

("Ўздавматбуотқўм" раиси)

Время: 0.1476
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск