ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Алоҳида соҳалар бўйича инвестициялар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.09.1997 й. 423-сон "ЎзКейссервис" Ўзбекистон-Америка қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.09.1997 й.

N 423



"ЎЗКЕЙССЕРВИС" ЎЗБЕКИСТОН - АМЕРИКА

ҚЎШМА КОРХОНАСИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Юқори унум билан ишлайдиган техника ва асбоб-ускуналарга сервис хизмати кўрсатишни ҳамда уларни тузатишни, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан "Кейс корпорейшн" компанияси (АҚШ) ўртасидаги Битимни амалда рўёбга чиқаришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси, Ўзбекистон банклари уюшмаси ва "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компаниясининг "Кейс Эквипмент холдингз Лимитед" (АҚШ) фирмаси билан биргаликда 4.117.500 АҚШ доллари миқдорида ва иловага мувофиқ тақсимланган устав жамғармаси бўлган юқори унум билан ишлайдиган техника ва асбоб-ускуналарга сервис хизмати кўрсатиш ҳамда уларни тузатиш бўйича масъулияти чекланган жамият туридаги "ЎзКейссервис" қўшма корхонаси ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитасига ишлаб турган вилоят техника марказларининг бир қисми ҳисобланган бинолар, иморатлар ва асбоб-ускуналар учун 20 йил давомидаги ижара ҳақи қийматини қўшма корхонанинг устав жамғармасига ўз улуши сифатида (27,5 фоиз) қўшишига рухсат этилсин.


3. "ЎзКейссервис" қўшма корхонаси фаолиятининг қуйидаги асосий йўналишлари маъқуллансин:

ҳам кафолатли даврда, ҳам кафолатли даврдан кейин қишлоқ хўжалиги техникасига сервис ҳамда техника хизмати кўрсатиш ва уларни тузатиш;

эҳтиёт қисмларни етказиб беришнинг марказлаштирилган тизимини ташкил этиш;

"ЎзКейсмаш" қўшма корхонаси буюмларини ва янгидан ташкил этиладиган қўшма корхоналар маҳсулотларини кафолатли кузатиб борилишини таъминлаш.


4. Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги "ЎзКейссервис" қўшма корхонасини Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига киритсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки "ЎзКейссервис" қўшма корхонасига Ўзбекистон Республикаси ташқарисида хорижий валютада счёт очиш, қарз олиш ва уларни узиш учун рухсатномалар берилишини таъминласин,


7. Махфий.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари А.И. Муҳитдинов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 4 сентябрдаги

423-сон қарорига

ИЛОВА



"ЎзКейссервис" қўшма корхонасининг устав жамғармаси

ТУЗИЛМАСИ

Тасисчилар


Улуш суммаси (минг АҚШ долл.)


Улуш ҳиссаси (фоизларда)


Америка томони - "Кейс Эквипмент холдинга Лимитед" фирмаси ҳаммаси


2100,0

51

жиҳозлар, мосламалар, транспорт, асбоб-ускуналар, асбоблар ва бошланғич айланма сармоя сифатида жамғармага пул билан улуш қўшиш кўринишида




Ўзбекистон томони - ҳаммаси

улардан:


2017,5

49

"Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси атроф-ҳудудлар билан биргаликда бинолар ва иморатлар, асбоб-ускуналар ва асбоблар учун ижара ҳақлари қиймати кўринишида


1132,350

27,5

Ўзбекистон банклари уюшмаси (улуш АҚШ долларида)


617,650

15,0

"Ўзқишлоқ хўжаликмаш-холдинг" компанияси (улуш сўмларда)


267,500

6,5

Жами:


4117,500

100

Время: 0.1525
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск