ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Давлат эҳтиёжлари учун харид. Давлат захираси. Моддий-техник таъминот /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.1997 й. 397-сон "Давлат эҳтиёжлари учун асосий озиқ-овқат турларини харид қилиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.08.1997 й.

N 397



ДАВЛАТ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН АСОСИЙ

ОЗИҚ-ОВҚАТ ТУРЛАРИНИ ХАРИД ҚИЛИШ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Давлат таъминоти муассасалари, махсус истеъмолчилар ва давлат заҳираси учун озиқ-овқат харид қилиш тизимини янада такомиллаштириш, шу мақсадларга йўналтириладиган бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар белгилаб қўйилсин:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳисоблаб аниқланган эҳтиёж (миқдор базаси, истеъмол нормаси ва бозорнинг ўртача мақбул нархи)дан келиб чиққан ҳолда навбатдаги йилга давлат эҳтиёжлари учун ҳар бир озиқ-овқат турини харид қилишни молиялашнинг чегаралаб қўйилган лимитларини белгилайди ҳамда уларни бевосита Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлигига, Давлат хавфсизлик хизматига, "Ўздавзаҳира" қўмитасига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига етказади. Валюта маблағлари фақат етишмайдиган ёки республикада ишлаб чиқарилмайдиган маҳсулотларни импорт бўйича харид қилиш учун кўзда тутилади;

давлат эҳтиёжлари учун давлат таъминоти муассасалари, махсус истеъмолчилар ва давлат заҳираси учун асосий озиқ-овқат турларини харид қилиш, қоида тариқасида, танлов асосида амалга оширилади;

мазкур маҳсулотларни харид қилиш энг аввало, маҳаллий товар ишлаб чиқарувчилар билан бевосита шартномалар бўйича, шунингдек уларнинг маҳсулотини "Ўзулгуржибиржасавдо" тизимининг ярмарка ва биржа савдоларида сотиб олиш йўли билан таъминланади. Бунда контрактлар фақат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (нарх масалалари бўйича) ёки унинг жойлардаги органлари билан келишилган ҳолда тузилади;

импорт маҳсулот харид қилиш давлат эҳтиёжлари учун импорт бўйича четдан озиқ-овқат олиб келишни босқичма-босқис қисқартириб боришни назарда тутган ҳолда, маҳаллий товар ишлаб чиқарувчиларнинг ресурслар билан таъминланмаган қисмигина тендер асосида амалга оширилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1997 йилнинг 1 сентябрига қадар, ушбу қарорнинг 1-банди (иккинчи хатбоши)га мувофиқ, давлат таъминоти муассасаларининг, махсус истеъмолчилар ва давлат заҳирасининг буюртмаларини кўриб чиқсин ҳамда давлат эҳтиёжлари учун 1998 йилга озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилишни молиялашнинг чегаралаб қўйилган лимитларини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари шу йилнинг 25 августигача бўлган муддатда амалдаги улгуржи ва майда улгуржи таъминот-савдо ташкилотлари негизида хўжалик ҳисобидаги махсус савдо фирмаларини ташкил қилиб, улар зиммасига давлат таъминоти муассасалари учун асосий озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш масалаларини юкласинлар.


5. "Ўзулгуржибиржасавдо":

Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси ва унинг жойлардаги филиаллари таркибида хўжалик ҳисобидаги махъсус бўлинмаларни ташкил қилиб, уларнинг зиммасига давлат эҳтиёжлари учун асосий озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш бўйича биржа ва ярмарка савдоларини ташкил этиш вазифаларини юкласин;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, "Ўздавзаҳира" қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тақдимномаси бўйича уларга қарашли бўлган ҳамда давлат эҳтиёжлари учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилишни таъминлайдиган бўлинмалар ва фирмаларга Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржасида ва унинг филиалларида брокерлик ўринларини бепул берсин;

давлат таъминотида бўлган муассасаларнинг эҳтиёжларини мумкин қадар тўлиқ таъминлаш учун маҳаллий озиқ-олвқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни ярмарка ва биржа савдоларига кенг кўламда жалб этиш шароитларини яратиб берсин.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати жорий йилнинг 1 октябрига қадар муддатда ички бозордан 1998 йилга асосий озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилиш бўйича шартномалар тузилишини таъминласинлар.


7. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги:

шу йилнинг 20 августигача бўлган муддатда вазирлик хузурида тендер ўтказишни ташкил қилувчи хўжалик ҳисобидаги махсус бўлинма сифатида тендерлар ўтказувчи Агентлик ("Ўзбектендерконсалтинг") ташкил қилсин ва тендерлар ўтказиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

1998 йилга давлат эҳтиёжлари учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилиш бўйича тендер ўтказишга зарур шарт-шароитларни таъминлаб, бунда маҳсулот етказиб берувчиларни олдиндан малакали танлаб олиш, келиб тушаётган таклифларни эксперт ёрдамида баҳолаш, хоналар ва ёрдамчи ходимлар бериш, реклама ишини ташкил қилиш, тендерлар ўтказишни мувофиқлаштирувчи комиссия ҳужжатларини расмийлаштириш каби ва бошқа ишлар ўтказилишини назарда тутсин.


8. Тендерлар ўтказишни мувофиқлаштирувчи Республика комиссияси Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Молия вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, "Ўздавзаҳира", Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан бирга, шу йил 1 ноябргача бўлган муддатда, тасдиқланган тартибга биноан, бюджетдан ажратилган лимитларга мувофиқ 1998 йилга давлат эҳтиёжлари учун ички бозорда харид қилинмай қолган асосий озиқ-овқат маҳсулотларини импорт бўйича харид қилишга тендер ўтказилишини ташкил этсин.


9. Хизмат кўрсатилаётган мажмуа таркибларининг озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминланиши учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги раҳбарларининг зиммасига шахсий жавобгарлик юклатилсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги "Товарлар, ишлар ва хизматларни давлат томонидан харид қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини 1997 йил 15 сентябргача бўлган муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Б. Ҳамидов ва М. Усмонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                        И. Каримов



*) 2-илова рус тилидаги матнда берилган.












































Время: 0.1451
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск